Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Инвестициявий форум якунлари

10.11.2015

Пойтахтда ўтказилган Форум доирасида умумий қиймати 12,4 миллиард долларлик 100 дан ортиқ битим ва меморандум имзоланди. Бошқа янги лойиҳалар бўйича ҳам музокаралар давом этмоқда.

 

 

Форум ишида дунёнинг 33 давлати хорижий фирма ва компанияларининг 560 вакили иштирок этди. Хусусан инвестиция фондлари ва банклар, шунингдек Жаҳон банки, Халқаро молия корпорацияси, Осиё тараққиёт банки ва бошқа етакчи халқаро иқтисодий ҳамда молия институтларининг  вакиллари, олимлар, экспертлар иштирокчи бўлишди.

 

 

Халқаро инвестициявий форумнинг очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Рустам Азимов сўзга чиқди. Унинг қайд қилишича, ҳозирги вақтда хусусийлаштиришнинг  тартиб-таомиллари масалаларини тартибга солувчи нормалар 80 дан зиёд қонуности ҳужжатларида сақланади. Бу  иқтисодиётда нодавлат сектор улушини кўпайтириш, барча тоифадаги бўлажак инвесторларнинг хусусийлаштириш жараёнидан тенг фойдаланишини таъминлаш, битимларнинг очиқ-ошкоралиги ва мулк ҳуқуқини ҳимоя қилишни таъминлашга кўмак беради.

 

 

Сўнгги 20 йилда мамлакатимизда давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш соҳасида амалга оширилган ислоҳотлар самарасида 31 мингдан ортиқ объект маҳаллий ва чет эл компанияларига берилди. Бу, ўз навбатида, қисқа муддат ичида нафақат етакчи тармоқларни технологик қайта жиҳозлаш, иқтисодиётда энергия самарадорлигини таъминлаш, унинг рақобатбардошлиги ва самарадорлигини ошириш, балки экспорт салоҳиятини юксалтириш имконини берди. Айни пайтда ташқи бозорга хомашё ўрнига юқори қўшимча қийматга эга тайёр маҳсулотлар етказиб берилаётир, деб хабар берди Р. Азимов.

 

 

Форумнинг шўъба мажлислари доирасида хусусийлаштириладиган муайян объектлар тақдимотлари бўлиб ўтди. Ёқилғи-энергетика мажмуаси, машинасозлик, Ахборот-коммуникация технологиялари, истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, халқаро туризм соҳаларининг инвестициявий имкониятлари, чет эл капиталини хусусийлаштириш жараёнлари ва истиқболли инвестициявий лойиҳаларга жалб этиш учун ишбилармонлик муҳити ва инвестиция иқлимини такомиллаштиришга оид масалалар муҳокама қилинди. 

 

 

Мухтасар айтганда, ЎзАнинг хабар беришича, Халқаро инвестициявий форум хорижий инвесторларга ўзаро манфаатли алоқаларни кенгайтириш, изчил ривожланаётган ва истиқболли Ўзбекистон бозорида бизнес юритишнинг янги қирраларини очиш имконини берди.

 

 

Эслатиб ўтамиз, мазкур йиллик тадбирнинг асосий вазифаси хусусийлаштириш давлат Дастурига киритилган Ўзбекистоннинг етакчи корхоналарини тақдимот қилиш ҳамда уларни ишлаб чиқаришларни модернизация қилиш ва технологик янгилашни, рақобатдош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил қилишни, шунингдек  корпоратив бошқарувнинг замонавий услубларини жорий қилишни таъминлашга қодир стратегик хорижий инвесторларга реализация қилиш.

 

 

Мавзуга доир мақола:

 

Йиллик  Инвестициявий форум шу ҳафта ўтказилади

Курс валют

2016-12-06
  • USD:3189.93 (+13.77) сум
  • EUR:3434.89 (--15.97) сум
  • RUB:49.72 (+0.57) сум

Вопрос недели

Подходит ли работа в Ташкенте жителю Ташобласти?
Я прописан и проживаю в Кибрайском районе Ташкентской области, в настоящее время не имею постоянной работы. Говорят, что если зарегистрироваться на бирже труда, то мне должны предложить «подходящую» работу. Смогу ли я таким образом получить работу, например, в Мирзо-Улугбекском районе города Ташкента, до которого мне 5 минут езды? Что вообще означает термин «подходящая» работа?
01.12.16
Просмотры: 1516