Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
  • www.norma.uz
  • Бизнинг шарҳлар
  • Иқтисодиёт вазирлиги тадбиркорлар муаммоларини ҳал қилиш учун таклифларни тўпламоқда

Иқтисодиёт вазирлиги тадбиркорлар муаммоларини ҳал қилиш учун таклифларни тўпламоқда

18.07.2017

Қатор вазифаларни рўёбга чиқариш, шунингдек мавжуд муаммоларни чуқур таҳлил қилиш мақсадида Иқтисодиёт вазирлиги тадбиркорларни ўз таклифларини махсус шакл бўйича юборишга чақиради.

 

Иқтисодиёт вазирлиги сайтида хабар берилишича, ҳозирги вақтда мамлакатимиз раҳбариятининг топшириғига биноан тадбиркорлик субъектлари фаолиятидаги муаммоли масалаларни ҳал қилиш ва кичик бизнес, хусусий мулк ва тадбиркорликни жадал ривожлантиришга қаратилган таклифлар ишлаб чиқилаётир.

 

Ҳусусан, қуйидаги масалалар бўйича таклифлар тўпланмоқда:

 

  • солиқ солиш ва солиқ маъмурчилиги;
  • кредитлаш ва банк хизматлари кўрсатиш;
  • “ягона дарча” марказлари орқали давлат хизматлари кўрсатиш;
  • тадбиркорлик фаолияти учун  ер участкалари ажратиш ва қурилишга рухсатнома бериш;
  • муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш (электр-, сув- ва газ таъминоти);
  • корхонани ташкил этиш ва тугатиш (банкротлик) бўйича;
  • лицензия ва рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш;
  • маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш;
  • экспорт-импорт операцияларини амалга ошириш;
  • савдо соҳасини такомиллаштириш;
  • товарлар ва хизматларни электрон тижорат орқали сотиш;
  • назорат органлари томонидан текширишлар ўтказиш;
  • хом ашё, материаллар ва бутловчи қисмларни сотиб олиш имконияти;
  • транспорт-логистика хизматларидан фойдаланиш имконияти;
  • бозор инфратузилмасини (суғурта, лизинг, аудит ва б.) ривожлантириш;
  • бизнесни  йўлга қўйиш даврида қўллаб-қувватлаш;
  • ходимларни ёллаш ва бошқалар.

 

Тадбиркорлик секторини сўровдан ўтказиш мавжуд муаммоларни ҳал қилиш юзасидан таклифлар тўплаш мақсадида ташкил этилди. Барча хоҳловчилар анкеталашда иштирок этиши мумкин. Бунинг учун анкетани юклаб олиш, уни тўлдириш ва busmonov@mineconomy.uz манзилига жўнатиш лозим.

 

Курс валют

2017-10-17
  • USD:8058.77 (+6.69) сум
  • EUR:9515.80 (+65.07) сум
  • RUB:140.84 (+2.32) сум