Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzДва мнения о порядке выплаты компенсации за задержку выплаты дохода работникам Как уведомления по итогам автокамерала отличать от «неавтокамеральных» Как рассчитать НДФЛ и взносы на ИНПС за апрель 2024 года Как работать с резервом по сомнительным долгам

Ишловчи пенсионерни пенсияга чиқариш: қачон қонуний, қачон эса ғайриқонуний

01.04.2016

Ишдан бўшатилган пенсионерни ишга тиклаш тўғрисидаги ишни судда кўриб чиқишда иш берувчи жараёнда, моҳияти бўйича, расмий асосда ютиб чиқиши мумкин.

 

Вазият. Эркак 56 ёшда Меҳнат кодексининг (МК) 100-моддаси 7-қисми бўйича, яъни қонун ҳужжатларига мувофиқ ёшга доир давлат пенсиясини олиш ҳуқуқи мавжуд бўлганда ходимнинг пенсия ёшига тўлганлиги асосида ишдан бўшатилди. Иш берувчи мазкур асосга кўра меҳнат шартномасини бекор қилиш мумкин деб ҳисоблади, чунки ходим аллақачон Вазирлар Маҳкамасининг 12.05.1994 йилдаги 250-сон қарори билан тасдиқланган 1-рўйхатга мувофиқ имтиёз бўйича пенсионер  ҳисобланади. Бироқ бу ходим бир неча йил олдин имтиёзли пенсияга чиққан ҳамда ҳали 60 ёшга тўлмаган. Иш берувчи кўрсатилган асосга кўра ишдан бўшатишга ҳақли бўлганми? Ходимнинг меҳнат ҳуқуқларини бузишда иш берувчида қандай жавобгарлик мавжуд бўлади?

 

 

АДВОКАТ ШАРҲИ

 

Меҳнат шартномасини бекор қилишнинг қонунийлиги

 

Вазирлар Маҳкамасининг 12.05.1994 йилдаги 250-сон1 қарори билан имтиёзли пенсия ҳуқуқини (талаб қилинадиган умумий ва махсус иш стажи мавжуд бўлганда) берадиган ишлаб чиқаришлар, муассасалар, ишлар, касблар, лавозимларнинг  учта рўйхати тасдиқланган:

 

1-рўйхат  - ёшидан қатъи назар;

 

2-рўйхат – умумий белгиланган ёшдан 10 йил олдин пенсияга чиқиш;

 

3-рўйхат - умумий белгиланган ёшдан 5 йил олдин пенсияга чиқиш.

 

Мазкур ҳолатда эркак талаб қилинадиган умумий ва махсус иш стажи бўлганда ёшидан қатъи назар, пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи ишлаб чиқаришлар, муассасалар, ишлар, касблар ва лавозимларнинг 1-рўйхати бўйича пенсияга чиққан. Ҳужжат номининг ўзи ушбу имтиёзли пенсия  фуқаронинг ёшига нисбат бермай, балки у томондан алоҳида ишнинг маълум ҳажмларда бажарилганлиги учун қўлланишига кўрсатма сақлайди.

 

МКнинг 100-моддаси иккинчи қисмининг 7-банди аксинча ходимнинг ёши билан чамбарчас боғлиқ, чунки унда қонун ҳужжатларига мувофиқ ёшга доир давлат пенсиясини олиш ҳуқуқи мавжуд бўлганда ходимнинг пенсия ёшига тўлганлиги тўғридан-тўғри кўрсатилади.

 

Шунинг учун Олий суд Пленумининг 13.11.2015 йилдаги 18-сон2 қарорининг 13-бандида “судлар ушбу тоифадаги ишларни кўришда ходимнинг пенсия ёшига тўлганлиги, қонун ҳужжатларига мувофиқ ёшга доир пенсиясини олиш ҳуқуқи мавжудлигига эътибор қаратишлари лозимлиги” тушунтирилган.

 

“Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида” Қонуннинг 7-моддасига мувофиқ қуйидагилар ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқига эга бўладилар:

 

эркаклар - 60 ёшга тўлганда ва иш стажлари камида 25 йил бўлган тақдирда;

 

аёллар - 55 ёшга тўлганда ва иш стажлари камида 20 йил бўлган тақдирда.

 

Бинобарин, иш берувчи ходим аллақачон имтиёзли рўйхат бўйича пенсионерлигини рўкач қилиб, 60 ёшга тўлмаган (яъни умумий белгиланган пенсия ёшига тўлмаган) ходим билан меҳнат шартномасини бекор қилишга ҳақли эмасди. Бу тушунтириш нафақат  ёшидан қатъи назар, пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи 1-рўйхат, балки умумий белгиланган ёшдан 10 ва 5 йил олдин пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи 2 ва 3-рўйхатларга ҳам татбиқ этилади.

 

Шундай қилиб, агар ходимлар қонун ҳужжатларида белгиланган ёшга доир пенсияни олиш ёшига: эркаклар – 60 ёшга; аёллар - 55 ёшга  тўлмаган бўлса,  улар билан МКнинг 100-моддаси иккинчи қисмининг 7-бандига кўра меҳнат шартномаларини бекор қилиш ғайриқонуний ҳисобланади.

 

 

Раҳбар бунинг учун қандай жавоб беради

 

Умумий қоидага кўра, мансабдор шахс томонидан меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бузилиши 2 дан 5 ЭКИҲгача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади (Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 49-моддаси биринчи қисми).

 

Била туриб, ғайриқонуний равишда ишдан бўшатиш ёки ишга тиклаш тўғрисидаги суд қарорини бажармаслик, шундай қилмишлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилса, масъул мансабдор шахс 25 ЭКИҲгача миқдорда жарима ёки уч йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади (Жиноят кодексининг 148-моддаси).

 

Айрим ҳолларда маъмурий жавобгарликка, боз устига жиноий жавобгарликка тортиш яна интизомий жавобгарликка, шу жумладан ходимни ғайриқонуний ишдан бўшатишда айбдор бўлган раҳбарнинг ўзи билан меҳнат шартномасини бекор қилишга ҳам  сабаб бўлади.

 

Меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари нормалари бўйича раҳбарнинг моддий жавобгарлиги ҳам мавжуд. Инчунун, ходим меҳнат қилиш имкониятидан ғайриқонуний равишда маҳрум этилган барча ҳолларда ололмай қолган иш ҳақини иш берувчи унга тўлаши шарт (МКнинг 188-моддаси). Суд ходим билан тузилган меҳнат шартномасини ғайриқонуний равишда бекор қилишда айбдор бўлган мансабдор шахс зиммасига ана шу ходимга иш ҳақи тўланиши муносабати билан иш берувчига етказилган зарар ўрнини қоплаш мажбуриятини юклайди. Бундай мажбурият, башарти меҳнат шартномасини бекор қилиш ёки бошқа ишга ўтказиш қонунни очиқ-ойдин бузган ҳолда амалга оширилган ёки мансабдор шахс суднинг ходимни ишга тиклаш тўғрисидаги қарори ижросини кечиктирган бўлса, юклатилади. Бунда етказилган зарар ўрнини қоплаш учун тўланадиган ҳақ миқдори мансабдор шахснинг уч ойлик маошидан ортиб кетмаслиги лозим.

 

 

Адвокат тавсия қилади

 

Бироқ ходим билан меҳнат шартномасини ғайриқонуний бекор қилган иш берувчига жарималар ва уни жазолаш ходимга сезиларли фойда келтирмайди (ҳолбуки улар келажакда қоидабузарликларни олдини олиш учун ҳам бўлиши керак). Шу билан бирга ишга аввалги лавозимига тикланиб, мажбурий прогул учун ҳақ олиш ходим учун анча устуворлик касб этади.

 

Ишга аввалги лавозимига тикланиш учун тегишли даъво билан дарҳол судга мурожаат қилиш мақсадга мувофиқдир. Бунга сабаб шуки, ишларнинг бу тоифаси учун даъво муддатининг махсус муддати белгиланган - ходимга у билан меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги ҳақидаги буйруқнинг нусхаси берилган кундан бошлаб бир ой (МКнинг 270-моддаси биринчи қисми). Шунинг учун, бошқа ташкилотларга мурожаат қилган ҳолда ходимлар бу муддатни ўтказиб юбориш хавфи остида бўладилар, бу пировардида фақатгина даъво муддати ўтказиб юборилганлиги учун ишга тиклашни рад этиш тўғрисидаги суд буйруғига олиб келади. Масаланинг моҳиятига кўра ходим 100 фоиз ҳақ бўлиши мумкин, бироқ (жавобгар) даъво муддати ўтганлиги (ФКнинг 153-моддаси) тўғрисида баён қилиб, кўпинча, моҳияти бўйича, расмий асосда мазкур жараёнда ютиб чиқади.

 

Судга меҳнат низоси бўйича даъво топширишда давлат божи тўлашдан озод қилиш муҳим ижобий жиҳат ҳисобланиши мумкин (МКнинг 277-моддаси, СКнинг 329-моддаси, 1-банди).

 

Бундан ташқари, судга мурожаат қилиш ходимнинг бир вақтда бошқа ваколатли органларга (иш берувчининг юқори турувчи ташкилоти, касаба уюшмалари, прокуратура, меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармаси) ҳам  шикоят бериш ҳуқуқидан маҳрум қилмайди.

 

 

Зумрад НИЯЗМЕТОВА, адвокат.

 

Мавзуга доир материаллар:

 

Пенсиядан чегирма қилиниши устидан шикоят бериш мумкин

 

Пенсионерлар ўз ҳисобланмалари тўғрисида СМС воситасида билиб оладилар

 

Пенсияни пластикка ўтказиш – ихтиёрий иш

 

“Жавоб берамиз!” Маълумот хизмати: пенсия саволлар ва жавобларда

 

 

 


1 ВМнинг “Имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини   берувчи   ишлаб   чиқаришлар, муассасалар, ишлар, касблар, лавозимлар ва кўрсаткичларнинг рўйхатини

тасдиқлаш тўғрисида” 12.05.1994 йилдаги 250-сон қарори.

 

2 «Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”.

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-25
  • USD:12689.97 (+0.00) сум
  • EUR:13557.96 (+0.00) сум
  • RUB:137.20 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах