Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzМожет ли иностранное юрлицо торговать на местных маркетплейсах без регистрации в Узбекистане Что делать, если при выставлении ЭСФ возникает ошибка «Покупатель не является вашим клиентом» Как учесть передачу материалов по договору займа Как предприятиям оптовой и розничной торговли работать с маркированными прохладительными напитками

Картага ўтказмаларни декларацияда акс эттиринг

18.11.2016

Яқинда "Ҳафта саволи " рукнида эълон қилинган: «Картадан картага пул ўтказиш: шартнома керакми, солиқ оқибатлари қандай бўлади?» мақоласи қизғин мунозаралар марказида қолди. Шаҳар солиқ бошқармасининг картадан картага пул ўтказмалари олувчилари томонидан даромад тўғрисидаги декларация топширилиши зарурлиги тўғрисидаги кўрсатмаси бунга сабаб бўлди.

Бу ерда Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармасининг бизга йўллаган қўшимча тушунтиришини келтириб ўтамиз:

 

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 189-моддасига кўра (кейинги ўринларда – СК), декларация асосида  солиқ солинадиган даромадларга Ўзбекистон Республикаси резидентларининг қуйидаги даромадлари киради:

 

  • мулкий даромадлари, агар бу даромадларга тўлов манбаида солиқ солинмаган бўлса;
  • фан, адабиёт ва санъат асарларини яратганлик ҳамда фойдаланганлик учун муаллифлик ҳақи тариқасида олинган даромадлари;
  • асосий бўлмаган иш жойидан олинган моддий наф тарзидаги даромадлари;
  • икки ёки ундан кўп манбадан олинган солиқ солинадиган даромадлари;
  • Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқаридаги манбалардан олинган даромадлари;
  • солиқ агентлари бўлмаган манбалардан олинган даромадлари.

 

Агар солиқ тўловчининг асосий бўлмаган иш жойидан олган даромадларидан жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи унинг аризасига кўра белгиланган энг юқори ставка қўлланилган ҳолда ушлаб қолинган бўлса, даромадлар тўғрисида декларация тақдим этилмайди, СКнинг 189-моддаси 1-қисми 6 ва 7-хатбошиларида кўрсатилган даромадлар бундан мустасно.

 

Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган чет эллик жисмоний шахс даромадлар тўғрисида декларацияни СКнинг 192-моддасида назарда тутилганидек тартибда ва муддатларда тақдим этади.

 

Юқорида баён этилганлардан келиб чиқиб, агар жисмоний шахсда даромадлар тўғрисидаги декларацияни топшириш мажбурияти пайдо бўлса, у декларацияда пластик картага қабул қилинган пул маблағларини кўрсатади.

 

Даромаднинг йиллик суммасини ҳисоблашда кўрсатилган сумма чегирилади, чунки у солиқ солинмайдиган даромад ҳисобланади.

 

Ҳужжатни бу ердан юклаб олиш мумкин. 

 

Мавзуга оид материал:

 

Декларациялар қабул қилиш учун солиқчилар иш вақтларини узайтиришди

 

 

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-23
  • USD:12711.00 (+0.00) сум
  • EUR:13538.49 (+0.00) сум
  • RUB:136.31 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах