Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Кичик тадбиркорликни ривожлантириш кафолат жамғармаси кредитлар олишга кўмаклашади

17.02.2017

Президентнинг кичик тадбиркорликни ривожлантириш Кафолат жамғармасини ташкил этиш тўғрисидаги қарори имзоланди. Жамғарма бизнес муҳитини яхшилаш ва тадбиркорликни жадал ривожлантириш мақсадида ташкил этилди.

Давлат рақобат қўмитаси, Банклар уюшмаси, Савдо-саноат палатаси, шунингдек қатор йирик банклар ва суғурта компаниялари янги тузилманинг муассислари ҳисобланади.

 

Давлат рақобат қўмитаси хабарида таъкидланишича, Жамғарма кичик тадбиркорлик субъектларига гаров билан қопланмаган кредитларни олиш учун банкларга таъминот тақдим этишга кўмаклашади. Чунки айнан бу кредит беришни рад этишнинг энг кўп учрайдиган сабабидир.

 

Кафолат жамғармаси кичик тадбиркорлик субъектларига бериладиган, умумий суммаси 100 минг АҚШ доллари эквивалентидан ошмайдиган банк кредитларининг гаров билан таъминланмаган қисми учун, кредитнинг 50%игача таъминот ажратади.

 

Бундан ташқари,  Кафолат жамғармаси кичик тадбиркорлик субъектларига кредит олиш бўйича маслаҳатлар беради ҳамда юқори технологик ва инновацион ишлаб чиқаришларни барпо этишга кўмаклашади.

 

 

 

Курс валют

2017-10-17
  • USD:8058.77 (+6.69) сум
  • EUR:9515.80 (+65.07) сум
  • RUB:140.84 (+2.32) сум