Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Конвертация очилишининг алоҳида масалалари аниқлаштирилди

05.09.2017

Президентнинг 2.09.2017 йилдаги “Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонига (ҳужжат тўғрисида батафсил - бу ерда) шарҳ эълон қилинди. Шарҳ матни ЎзА сайтида жойлаштирилган бўлиб, қабул қилинган ҳужжатнинг қатор қоидаларига ойдинлик киритади.

 

Хорижий валютани сотиб олиш ва сотиш

 

Аниқлаштирилишича, аҳолидан нақд чет эл валютасини сотиб олиш тижорат банкларининг барча филиал ва мини-банклари томонидан чекланмаган миқдорда ва сарсонгарчиликсиз амалга оширилади.

 

Эслатиб ўтамиз, юридик шахслар 2017 йил 5 сентябрдан эътиборан  жорий халқаро операцияларни, жумладан товар, иш ва хизматлар импорти, фойда репатриацияси, кредитларни қайтариш, хизмат сафари харажатларини тўлаш ва бошқа савдо характерига эга бўлмаган ўтказмаларни амалга ошириш учун тижорат банкларида чет эл валютасини чекловсиз сотиб олишлари мумкин.

 

Жисмоний шахслар ҳам чет эл валютасини тижорат банкларининг конверсион бўлимларида сотиб олинган маблағларни халқаро тўлов карталарига ўтказиш бўйича амалдаги тартибга асосан эркин сотиб олиши ва чет элда ҳеч қандай чекловларсиз ишлатиши, шу жумладан банк ҳисобварақлари орқали чет элда ўқиш, даволаниш ва бошқалар учун тўловни амалга ошириш мумкин.

 

Бундан ташқари, банклар томонидан аҳоли билан банк-айирбошлаш операцияларини сифатли ўтказиш учун:

  • жисмоний шахслар томонидан чет эл валютасини сотиб олиш ва сотиш тартиби соддалаштирилди;
  • байрам ва дам олиш кунларида валюта айирбошлаш шохобчаларининг иш тартиби узайтирилди;
  • тижорат банкларининг филиаллари ва мини-банкларида, айниқса, йирик савдо марказлари ва бозорларда қўшимча валюта айирбошлаш шохобчалари очилди;
  • конверсион бўлимлар орқали чет эл валютасини сотишда олинадиган воситачилик ҳақи миқдори имкон даражасида пасайтирилди;
  • халқаро тўлов карталаридан хорижда фойдаланишда мавжуд барча чекловлар бекор қилинди.

 

Сўм курсини хорижий валютага нисбатан белгилаш

 

Миллий валютанинг хорижий пул белгиларига нисбатан курси фақатгина валюта биржасининг банклараро электрон савдоларида валютага бўлган талаб ва таклифдан келиб чиққан ҳолда белгиланади. Бунда банклараро савдоларда Марказий банкнинг иштироки камайтирилади – фақат алоҳида ҳолларда Марказий банк айирбошлаш курсининг ҳаддан ортиқ тебранишини (нарх ўзгарувчанлиги тенденциясининг статистик кўрсаткичи –таҳр.) бартараф этиш учун хорижий валютани сотиш ёки сотиб олиш операцияларини амалга ошириши мумкин.

 
Айирбошлаш курсини эгилувчан ҳолда тартибга солиш республикага келадиган барча валюта ресурслари (экспорт тушуми, трансчегаравий пул ўтказмалари ва бошқалар) оқимининг расмий бозорга келиб тушиши орқали чет эл валютасига бўлган жами талаб ва таклиф мутаносиблигини таъминлаш ва олтин-валюта захиралари ҳажмларини аввалгидек юқори даражада сақлаб қолиш имконини беради.

 

Алоҳида таъкидланишича, “яширин” иқтисодиётнинг қисқариши ва пул маблағларини банк айланмасига жалб қилиш юридик шахслар учун конвертацияни амалга киритиш мақсадларидан бири ҳисобланади.

 

Самир Латипов.

 

Курс валют

2017-09-19
  • USD:8077.48 (--14.65) сум
  • EUR:9646.13 (--72.52) сум
  • RUB:140.22 (--0.99) сум