Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Корпоратив спорт: меҳнатда ҳам самара, ҳам соғлом бўлиш учун

16.12.2015

Спорт билан шуғулланиш нафақат жисмоний ҳолатни яхшилайди, балки мия учун ҳам фойдали, реакцияни тезлатади ҳамда тез қарорлар қабул қилиш қобилиятини оширади.

 

 

Спорт билан шуғулланишдан фойда психологик саломатликда намоён бўлади, ўртамиёна жисмоний юкламалар зарарли одатларни тарк этишга, характерни чиниқтиришга, уйқусизликдан, стресс ва ҳаттоки депрессиядан халос бўлишга ёрдам беради. Шунингдек у руҳий кучни, чидамлиликни ва натижага йўналганликни чиниқтиришга ўргатади. Яъни спорт зали ташқарисида ҳам қобилиятларимизга ижобий таъсир кўрсатади.  

 

 

Соғ жамоада – соғлом корпоратив кайфият

 

Энг оддий нарсалар ходимларни яхши ишлашга ундайди, улардан бири бу спортдир. Бизнинг кунларимизда спорт билан шуғулланиш оммавий ва қулай бўлиб келмоқда. Соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш анча долзарб – бу ходимларнинг аҳволи ва кайфияти чоғлиги, демак, уларнинг иш жойидаги юқори самарадорлик гарови.

 

Корпоратив спортга маблағ ажратадиган корхоналар бўлғуси кадрлар ва ҳамкорлар учун анча жозибали бўлмоқда. Бугун раҳбарлар ўз ходимлари рақобатчиларга кетиб қолмасликлари ёки рақобатчилардан  зарур кадрларни ўзларига оғдириб олиш учун яхши маош таклиф қилиш камлик қилишини билишади.

 

Номзодлар кўпинча қўядиган талаблар бу ижтимоий ҳимоя, қўшимча таълим олиш имконияти, жисмоний саломатлик тўғрисида қайғуриш. Шундай экан корпоратив спортни ривожлантириш ва спорт тадбирларини ташкил қилиш компания имижини яхшилайди, агар ташкилотда спортни қўллаб-қувватлашса, демак, вақт билан ҳамқадам бўлишни хоҳлашади.

 

Ходимлар иштирокида турли хил мусобақаларни ташкил қилиш мураккаб эмас. Бу чемпионатлар қандай турда бўлишининг аҳамияти йўқ, барибир уларнинг барчаси жамоа кайфиятини  шакллантириш ва мустаҳкамлаш ҳамда жамоада ички муҳитни яхшилаш учун фойдали. Корпоратив спорт мусобақалари меҳнат сифатига таъсир этадиган зерикарли иш ёки  ҳатто офисдан ташқаридаги муаммолардан ҳам чалғишга ёрдам беради.

 

Ишдан ташқари вақтда жамоа олдида унга янги қирралари очилиши учун имконият беришлари ходимларни қувонтиради. Шунингдек спорт тадбирлари мобайнида жамоа иштирокчиларининг барча босқичларда ўзаро ҳаракат қилиш кўникмалари шаклланади ҳамда янги ходимлар иш жойига тезроқ мослашишларига ёрдам беради.

 

Агар бўлимдаги иш мунтазам ҳамкорликни талаб қилса, жамоавий спорт турларидаги мусобақалар фойдали бўлади. Энг оммавий жамоавий спорт турларидан бири футболдир, энг асосийси, иштирокчилар етарли бўлса бас.

 

Бироқ футбол кўпроқ эркаклар учун қизиқарли. Аёлларни эътиборсиз қолдирмаслик учун боулинг бўйича мусобақа уюштириш мумкин. Унда ёши ва жинсидан қатъи назар барча иштирок этиши мумкин.

 

Боулинг (инглизчадан to bowl — думалатиш) — кеглидан келиб чиққан шарли спорт ўйини. Ўйиннинг мақсади — қўллар ёрдамида тушириладиган шарлар ёрдамида бортсиз йўлак охирида ўзига хос тарзда жойлатирилган кеглларни имкон қадар кўп уриб йиқитиш.

 

Ўйин қоидалари жўн, ҳар ким ҳам уларни тезда ўрганиб олиши мумкин, жароҳат олиш хавфи ҳам юқори эмас, бу эса касаллик варақаси очиш учун баҳона бўлмайди.

 

Айрим корхоналарнинг ходимлари деярли ҳар куни стол тенниси бўйича кичик турнир ўтказадилар. Ходимларнинг ўзлари 10-15 дақиқа ҳордиқ чиқариш учун бундай кичик мусобақаларнинг ташаббускорлари бўлиб чиқишади. Аммо ҳеч нарса раҳбариятга мукофотли турнир ташкил қилишга ҳалақит бермайди.

 

Компьютер таъминоти ва тармоқ яхши йўлга қўйилган компанияларда, албатта, ишдан ташқари вақтларда компьютер ўйинлари бўйича мусобақалар ўтказилади. Асосан  турнирлар ўйин приставкалари ва спорт симуляторларида ташкил қилинади.

 

Агар сиз ўз ходимларингизни толиқтирмасдан улар учун унутилмас мусобақа кунини уюштирмоқчи бўлсангиз, ходимлар ўртасида квест бўйича мусобақа ўтказиш мумкин.

 

Квест (ингл. quest), ёки саргузаштли ўйин (ингл. adventure game) — ўйиннинг муҳим элементларини ўйинчидан ақлий куч беришни талаб қиладиган бошқотирма ва топшириқларни ечиш ташкил қилади.

 

Ўйин футболдан фарқли ўлароқ молиявий харажатларни – яхши жисмоний тайёргарликни талаб қилмайди. Энг асосийси: у ақлий ҳузур бахш этади.

 

Бундай турнирлар кўпчиликка “мафия” ўйини бўйича таниш, барчага қизиқарли бўлади, жараён ҳам жамоадаги муҳитга ижобий таъсир кўрсатади.  Қатнашчилар сонига келадиган бўлсак,  қанча жамоа ёки алоҳида иштирокчиларнинг бўлиши муҳим эмас, ахир бу ерда асосийси мантиқ ва топқирлик.

 

Истак бўлса пейнтбол бўйича турнирни ҳам уюштириш мумкин.

 

Пейнтбол – сувда эрийдиган бўёқ билан тўлдирилган синувчан желатинли шарикларни отадиган пневматик маркерлардан фойдаланиладиган жамоавий спорт техника ўйини. Ўйинчи ёки унинг аслаҳасида 3 см дан катта миқдордаги бўёқ доғи мавжудлиги, майдон ташқарисига чиқиш ёки қоида бузганлик учун ҳакам томонидан чиқариб юборилиши мағлубият ҳисобланади.

 

Пейнтбол ўйнаган ҳолда мириқиб отиш, югуриш ҳамда узоқ вақтгача ишга ижобий таъсир этадиган яхши кайфиятда бўлиш мумкин.

 

Ғарб мамлакатларида, компаниялар пейнтболда мусобақалашсалар, ходимлар ва раҳбарлар ҳазиллашиб, рақобатчиларга қарата уларга зиён етказмай мириқиб отиш мумкин дейишади.

 

Кўп ҳолларда компаниялар ўртасида спорт турнирлари ташкил қилинади.  Қоидага кўра, улар корхона мақомига ижобий таъсир қилади. Агар сизнинг фирмангиз жамоаси ғолиб бўлса, ходимлар бу билан фахрланишади. Ўйинда қатнашмайдиганларни ишқибоз сифатида жалб қилиш ҳамда шу билан “корпоратив ватанпарварликни” ривожлантирган ҳолда компания ходимларининг ўзаро қўллаб-қувватлашини яхшилаш мумкин.

 

Агар компаниянгиз бошқа корхоналар вакиллари билан спорт турнирларида иштирок этиш истагида бўлса, у ҳолда босма ва электрон спорт нашрларини  кузатиб бориш керак.

 

 

Спорт майдончасига йиғилинг!

 

Мусобақаларни тез ва мустақил равишда ташкил қилиш учун яхшиси ўз компаниянгиз ходимларига ёрдам юзасидан мурожаат қилган маъқул. Шу босқичнинг ўзиданоқ энг ташаббускорлар жумласидан ишчи гуруҳ барпо этган ҳолда улар билан ўзаро муносабатни яхшилаб олиш мумкин. Ҳар бирининг мажбуриятини белгиланг, фақат бунга инсоннинг қурби етсин ҳамда унинг хоҳиши ва имкониятларига зид бўлмасин, топшириқларни бажариш муддатларини ўрнатинг.

 

Тадбирнинг 50 фоиз муваффақиятли ўтиши спорт турнири ўтказиладиган жой қандай бўлишига боғлиқ. Ходимлар ўз вақтида ва “йўқотишсиз” мусобақага етиб боришлари ўта зарур. Жойни излашга вақтларини ва кучларини сарфлашса, улар нафақат заиф ва чарчаган, балки асабийлашган ва ҳафсаласи пир бўлган ҳолда келишади.

 

Агар футбол турнири ўтказилса, уни ўтказиш жойи муаммо бўлмайди. Ахир футбол майдонлари ҳар қадамда жойлашганда. Уларда бир соат ўйнаш ўртача 45-60 минг сўмга тушади. Нарх майдоннинг ўлчамлари, инфратузилмаси ва қопламанинг сифатига боғлиқ.

 

Спорт инвентари фақат коптокдан иборат. Улар ҳар бир сунъий майдонда бор, бироқ, албатта, истисно ҳам бўлади. Сифатли копток ўртача 60-70 минг сўм туради, уни қатнашчилардан рамзий сумма йиғиб харид қилиш мумкин. Шунда компаниянинг ўз коптоги бўлади, у билан кейинги тадбирларда ҳам ўйнаш мумкин.

 

Қатнашчиларнинг формасига  ҳам эътибор бериш лозим, ахир ҳар бир жамоа ўзининг такрорланмас спорт формасига эга бўлса, ҳаммага ёқимли бўлади. Спорт формасига буюртма бериш шарт эмас, эмблема ўйлаб топиб унга тушириш керак.  Бир хил рангдаги футболкалар сотиб олиш мумкин ҳамда хоҳиш бўлса ўйинчининг рақами ва исмини устидан тикса бўлади. Бундай оддий футболкалар 15-18 минг сўмга тушади.

 

Мукофотларни эсдан чиқарманг. Кубоклар, ёрлиқлар ва медаллар ўз-ўзидан бўлиши керак. Уларнинг ёнига бошқа рағбатлантирувчи совғаларни ҳам қўшинг. Ва энг асосийси, мукофотлар нафақат ғолибга, балки турнирда иштирок этган бошқа жамоаларга ҳам тегсин. Ахир шунинг ўзи учун ҳам мукофотласа арзийди.

 

Спорт корпоратив тадбирлари вақтичоғлик, ўзаро ёрдам, шижоат муҳити  билан ёдда қолади. Ходимлар ўртасидаги турнирлар ҳам иш ва малака ошириш учун фойдали. Фақат корпоратив мусобақаларда бутун ходимлар жамоасининг жамоавий малакаси ошади.

 

 

 

 

Муслим МАРДАНОВ, мухбиримиз.

Курс валют

2016-12-06
  • USD:3189.93 (+13.77) сум
  • EUR:3434.89 (--15.97) сум
  • RUB:49.72 (+0.57) сум

Вопрос недели

Подходит ли работа в Ташкенте жителю Ташобласти?
Я прописан и проживаю в Кибрайском районе Ташкентской области, в настоящее время не имею постоянной работы. Говорят, что если зарегистрироваться на бирже труда, то мне должны предложить «подходящую» работу. Смогу ли я таким образом получить работу, например, в Мирзо-Улугбекском районе города Ташкента, до которого мне 5 минут езды? Что вообще означает термин «подходящая» работа?
01.12.16
Просмотры: 1453