Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Кўчма дорихоналар сони кўпаймоқда

30.03.2017

Узоқ ҳудудлардаги аҳолини сифатли ва арзон дори воситалари билан таъминлаш мақсадидаDAMAS автомобилларида 40 та кўчма дорихоналар фаолиятини ташкил этиш кўзда тутилган. Шу боис кўчма дорихоналарнинг жами сони 154 тани ташкил этади.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотларига кўра, бугунги кунга қадар махсус жиҳозланган 14 та “ISUZU” моделидаги изотермик автофургонларда ва 100 та DAMAS” автомобилларида кўчма дорихоналар фаолияти йўлга қўйилган эди.

 

Улар ишининг самарадорлиги таҳлилининг кўрсатишича, 2016 йилда аҳолига жами 7,6 миллиард сўмлик савдо хизматлари кўрсатилган. Узоқ ҳудудлардаги аҳоли учун қулайликлар яратиш мақсадида кўчма дорихоналарнинг сонини янада ошириш мақсадга мувофиқ деб топилди.



 

 

Курс валют

2017-10-17
  • USD:8058.77 (+6.69) сум
  • EUR:9515.80 (+65.07) сум
  • RUB:140.84 (+2.32) сум