Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак исправить 4 типичные ошибки с онлайн-ККТ в комиссионной торговле Когда могут оштрафовать при несвоевременном представлении налоговой отчетности Как предприятию оценить свою платежеспособность и финансовую устойчивость Как оформить дополнительный ЭСФ Как оформить дополнительный ЭСФ

Кўчмас мулкни қайта расмийлаштириш осонлашади

06.03.2017

1 июлдан эътиборан пойтахтимиз аҳолиси кўчмас мулкни олди-сотди, айирбошлаш ва ҳадя қилиш битимларини расмийлаштириш учун турли хил маълумотномаларни йиғиш заруратидан халос бўладилар.

Ушбу имконият «Нотариус» автоматлаштирилган ахборот тизими функционали туфайли юзага келди. Тизим кўчмас мулк ва автотранспорт воситаларини ўзгага беришни тақиқлаш, хатлаш бўйича ягона маълумотлар базасини шакллантиради ва сақлайди. Идоралараро электрон ҳамкорлик йўли билан нотариал операцияларни амалга ошириш соддалаштирилади.

 

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 27 февралдаги 106-сон “Битимларни нотариал тасдиқлаш тартибини идоралараро электрон ҳамкорликни қўллаган ҳолда такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан тасдиқланган Низом билан «Нотариус» ААТдан фойдаланиш тартибга солинган.

 

Адлия вазирлигининг маълумотларига кўра, идоралараро электрон ҳамкорликни қўллаган ҳолда олди-сотди, айирбошлаш ва ҳадя қилиш битимларини нотариал тасдиқлаш:

  • Тошкент шаҳрида – 2017 йил 1 июлдан;
  • Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида – 2018 йил 1 июлдан бошлаб амалга оширилади.

 

Хабарда таъкидланишича, мазкур ҳужжат билан фуқаролар томонидан солиқлар, коммунал хизматлар, электр энергияси бўйича қарз йўқлиги тўғрисида маълумотномаларни, шунингдек бинолар ва иншоотларнинг тегишлилиги ва таркиби тўғрисида маълумотномаларни қоғоз шаклида йиғиш амалиёти истисно қилинди. Янги механизм нотариуслар томонидан тегишли ахборотни идоралараро электрон ҳамкорлик тизими орқали реал вақт режимида олинишини кўзда тутади.

 

Шунингдек, ҳужжат билан Адлия вазирлиги ва Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига қуйидаги таклифларни киритиш бўйича масъулият юкланди:

  • нотариал ҳаракатларни амалга ошириш учун зарур давлат божи ва бошқа тўловларни тўлашда электрон тўловларни амалга ошириш бўйича,
  • битимлар лойиҳаларини тайёрлаш учун Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали ариза берувчи томонидан мурожаат қилиш механизмини жорий қилиш бўйича,
  • нотариал ҳаракатлар тўғрисида тушунтиришлар олиш бўйича;
  • нотариус қабулига олдиндан ёзилиш бўйича.

 

 

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-23
  • USD:12711.00 (+0.00) сум
  • EUR:13538.49 (+0.00) сум
  • RUB:136.31 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах