Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Лицензияни қайта расмийлаштириш соддалаштирилган тартибда амалга оширилади

30.11.2016

Ҳозирги вақтда фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш ва тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги қонунчиликнинг таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, лицензия ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни қайта расмийлаштириш масаласини тартибга солишда муайян бўшлиқлар, шунингдек янада такомиллаштиришни талаб қиладиган нормалар мавжуд.

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт, Молия, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш, Соғлиқни сақлаш вазирликлари, Марказий банки, Давлат рақобат қўмитаси ва Савдо-саноат палатаси билан келишилган қонун лойиҳасида1 кўрсатилган ўзгартиш ва қўшимчалар лицензия ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни қайта расмийлаштириш тартибини янада такомиллаштиришга ва шу орқали тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун қулай шарт-шароитлар яратишга қаратилган.

 

Қонун лойиҳасида Ўзбекистон Республикасининг “Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида”ги (бундан буён - Қонун) ва “Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги Қонунларига ва бошқа қонун ҳужжатларига (жами 63 та)  ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш таклиф этилмоқда.

 

1.  Қонуннинг 20-моддаси ва “Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги Қонуннинг 24-моддасида лицензия ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни қайта расмийлаштириш учун қуйидаги асослар назарда тутилган:

 

- юридик шахс ўзгартирилганда, унинг номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарган тақдирда;

 

- жисмоний шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исми ёки турар жойи ўзгарган тақдирда.

 

Бунда, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 50-моддасига асосан юридик шахслар қўшиб юборилганда улардан ҳар бирининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари янгидан вужудга келган юридик шахсга ўтишини инобатга олган ҳолда, айни бир хил фаолиятни амалга ошириш учун лицензия (рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат)га эга бўлган юридик шахслар қўшиб юборилган тақдирда лицензия (рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат)ни қайта расмийлаштириш мумкин деб ҳисобланмоқда.

 

Шунга асосан, лойиҳада юридик шахслар қўшиб юборилган тақдирда, агар улар янги ташкил этилган юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказиш санасида айни бир турдаги фаолият учун лицензия (рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат)га эга бўлса, лицензия (рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат)нинг қайта расмийлаштирилишига белгиланган тартибда йўл қўйилиши назарда тутилмоқда.

 

2. Қонуннинг 11-моддасига асосан, лицензия талабгорининг аризасига мувофиқ лицензия лицензияланаётган фаолият турининг бир қисмига (қисмларига) берилиши мумкин. Лицензия лицензияланаётган фаолият турининг бир неча қисмига берилганда лицензияда уларнинг ҳар бири кўрсатилади.

 

Лицензияланаётган фаолият турининг айрим қисмлари учун лицензия бериш имконияти фаолиятнинг тегишли турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомларнинг кўпчилигида назарда тутилган.

 

Масалан, Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 16 июлдаги 315-сон қарори билан тасдиқланган Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар
ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолиятни лицензиялаш тўғрисидаги низомга мувофиқ гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолият гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни олиб кириш (олиб чиқиш), сақлаш, сотиш (бериш), тақсимлаш, ташиш, ишлаб чиқиш, ишлаб чиқариш, тайёрлаш, улардан ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун, шу жумладан тиббиёт ва ветеринарияда фойдаланиш, илмий ва ўқув мақсадларида фойдаланиш, уларни йўқ қилиш ҳамда гиёҳвандлик моддаларига эга бўлган ўсимликларни ўстиришни ўз ичига олади.

 

Лицензияда кўрсатилган фаолиятнинг муайян турларини амалга ошириш тугатилган тақдирда лицензиат берилган лицензияни қайта расмийлаштириши лозим бўлади.

 

Шундан келиб чиқиб, қонун лойиҳаси билан шундай тартиб ўрнатиш таклиф этилмоқдаки, унга мувофиқ лицензиянинг амал қилиши лицензияланадиган фаолиятнинг бир қисми (қисмлари) учун тугатилган тақдирда лицензия қайта расмийлаштирилади.

 

3. Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларда шундай маълумотлар кўрсатилиши мумкинки, уларнинг ўзгариши рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни қайта расмийлаштиришни тақозо этиши мумкин. Масалан, Ҳукуматнинг 2013 йил 5 декабрдаги 320-сон қарори билан тасдиқланган Автовокзал (автостанция) паспортини бериш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ ‎автовокзал (автостанция) паспортида автовокзал тоифаси (автостанция класси), автостанциядан бир суткада жўнатиладиган автотранспорт воситалари сони каби маълумотлар кўрсатилади. Мазкур маълумотларнинг ўзгариши ҳозирги вақтда рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни қайта расмийлаштириш учун асос бўлмаслиги тадбиркорлик субъектларида ушбу масала бўйича ноаниқликлар туғдириши мумкин.

 

Шунга кўра, рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатда кўрсатилган “Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги Қонуннинг 24-моддасида назарда тутилмаган маълумотлар ўзгарган тақдирда рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни қайта расмийлаштириш тадбиркорлик субъектининг кўрсатилган маълумотларни тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда тақдим қилинган аризаси асосида амалга оширилиши лойиҳада белгиланмоқда.

 

Хорижий мамлакатларнинг лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомиллари соҳасидаги тажрибаси шуни кўрсатмоқдаки, бир хил фаолиятни амалга ошириш учун лицензия ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатга эга бўлган юридик шахслар қўшиб юборилган, лицензия ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатга асосан амалга оширилаётган фаолият турлари рўйхати ўзгарган, шунингдек лицензия ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатда кўрсатилган бошқа маълумотлар ўзгарган тақдирда лицензия  ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат қайта расмийлаштирилади.

 

Шундай қилиб, мазкур қонун лойиҳасининг қабул қилиниши лицензия ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни қайта расмийлаштириш тартибини соддалаштириш ҳамда лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомиллари соҳасини ҳуқуқий тартибга солишдаги ноаниқликларни бартараф этишга ёрдам беради.

 

*Norma.uz” cайтида  жойлаштирилган.

 

  Соҳибжон ИСМОИЛОВ ва Полянте СВЕШНИКОВ,

Ўзбекистон Республикаси  Олий Мажлиси

Қонунчилик палатаси  депутатлари,

ЎзЛиДеП фракцияси аъзолари 

 

 

 

Мавзуга оид материаллар:

 

Лицензиялаш қоидаларини бузиш жиноий жазоланади

 

Сотувчи ўз товарини етказиб бериши учун лицензия зарур эмас

 

Интернет-дўконларда алкоголь ва тамаки бўлиши мумкин эмас

 

 

 

 “Жавоб берамиз!” Маълумот хизматидан жавоблар:

 

Истироҳат боғи ижарага берилган бинолар учун мол-мулк солиғини ҳамда улар жойлашган майдондан ер солиғи тўлаши лозимми? Ижарадан солиқ тўлашда ижара ҳақининг энг кам миқдори қандай ҳужжат асосида аниқланади? Агар истироҳат боғи Лабзак, Зулфияхоним кўчалари ва Анҳор кесишган жойда жойлашган бўлса, у ҳолда боғ қайси зонага тааллуқли бўлади? Қандай фаолият ва хизматлар учун биз лицензия ёки бошқа рухсат этиш хусусиятга эга ҳужжатлар олишимиз керак (масалан, ресторан, кафе, чакана ва улгуржи савдо, аттракционлар ва бошқа фаолият турлари)?

 

Ходимнинг иш хақидан коммунал тўловлар учун қарздорлик суммаси ушлаб қолиниши бухгалтерия хисобида қандай акс эттирилади? Иш ҳақидан ушлаб қолмасдан корхона харажатлари сифатида акс эттириш мумкинми? ДСИ ходимларининг ҳаракатлари қонунийми? 3-савол. Корхона рўйхатдан ўтказилгандан сўнг 3 ой ичида устав фондини тўлиқ шакллантирса, устав фонди миқдорини ошириши мумкинми?

 

Савол: касалхона ҳудудида жойлашган кўп йиллардан бери ишлаб келаётган дорихонага 2015 йил фармацевтика фаолиятини амалга ошириш учун лицензия бериладими? Дорихона лицензия талабларига мослаб қурилган ва жиҳозланган

 


1 Лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Интерактив давлат хизматлари ягона порталида (ID 710) муҳокама қилиш ва тадбиркорлик фаолиятига таъсирини баҳолаш учун жойлаштирилди. Муҳокамалар натижаси бўйича таклифлар келиб тушмади.

 

Курс валют

2016-12-06
  • USD:3189.93 (+13.77) сум
  • EUR:3434.89 (--15.97) сум
  • RUB:49.72 (+0.57) сум

Вопрос недели

Ташкент – не сельская местность
Я проживаю в г. Ташкенте с родителями, своего жилья не имею. Могу ли я принять участие в программе доступного жилья, если женюсь и решу жить отдельно от родителей?
09.12.16
Просмотры: 289