Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Мамлакатнинг экспорт салоҳиятини юксалтириш йўлида

13.12.2016

Адлия вазирлиги томонидан давлат эҳтиёжлари учун мева-сабзавот маҳсулотлари харид қилиш бўйича контрактация шартномаларининг тузилиши ва бажарилишига оид амалиёт  ҳамда шартномалар муносабатларига доир масалаларга ойдинлик киритиш юзасидан  тадбир ўтказилди.

“Мулкчилик тўғрисида”ги, “Деҳқон хўжалиги тўғрисида”ги, “Фермер хўжалиги тўғрисида”ги, “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонунлари ҳамда “Колхозчилар, совхозларнинг ишчилари ва қишлоқ жойларида яшовчи бошқа фуқароларнинг шахсий ёрдамчи хўжаликларини янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони қишлоқ хўжалигида ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг асосий мезонларини белгилаб беришда зарур ҳужжатлар жумласига киради.

 

Оқилона тадбирларни рўёбга чиқариш натижасида 1,5 миллион оила ўз томорқа ерларини кенгайтириш, 500 мингдан ортиғи янги томорқа олиш имкониятига эга бўлиб, ўртача 10 миллиондан зиёд қишлоқ аҳолисининг ижтимоий-иқтисодий муаммоси ижобий ҳал этилди. Шунингдек, ерни ҳақиқий эгасига бериш ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ҳажмини кўпайтириш мақсадида ширкат хўжаликлари негизида фермер хўжаликлари ташкил қилиниши билан тадбиркорлик субъектларига кенг имкониятлар яратилиб, бугунги кунда юртимизда 160 мингдан зиёд, шундан 36 мингдан ортиқ кўп тармоқли фермер хўжаликлари фаолият кўрсатмоқда.

 

Тадбир иштирокчиларининг эътибори давлат раҳбарининг 2016 йил 12 апрелдаги “Мева-сабзавот, картошка ва полиз маҳсулотларини харид қилиш ва улардан фойдаланиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорининг  мазмун-моҳиятига қаратилди. Унга мувофиқ мамлакатимиз қайта ишлаш корхоналарини хом ашё билан мунтазам таъминлаш, ички истеъмол бозорини йил давомида мева-сабзавот, полиз маҳсулотлари ва узум билан барқарор тўлдириш, шунингдек, ташқи бозорларда харидоргир ва рақобатбардош бўлган ҳўл мева ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш ҳажмини кўпайтириш мақсадида 2016 йилдан бошлаб ҳўл мева, сабзавот, картошка, полиз маҳсулотлари ва узум харид қилиш бўйича давлат буюртмаси жорий этилди. Маҳсулотлар тарафлар ўртасида тузиладиган контрактация шартномаси асосида етказиб берилади.

 

Ушбу янгиликни жойларда бир хилда ижро этилишини таъминлаш мақсадида Адлия вазирлиги томонидан Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Фермерлар Кенгаши ва бошқа манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда мева, сабзавот, узум, картошка ва полиз маҳсулотларини харид қилиш бўйича контрактация, воситачилик-комиссия ҳамда экспорт шартномаларининг намунавий лойиҳалари амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ишлаб чиқилиб, амалиётда фойдаланиш учун жойларга етказилди.

 

Контрактация шартномасига мувофиқ маҳсулотлар хўжаликлардан келишилган бозор нархларида, олдиндан камида 40% бўнак бериш орқали сотиб олиниши назарда тутилди.

 

Шунингдек, ҳўл мева ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотларини воситачилик (комиссия) шартномалари асосида экспорт қилиш фаолиятини тартибга солиш ҳамда маҳсулот етиштирувчиларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида “Ўзагроэкспорт” ихтисослаштирилган ташқи савдо компанияси ташкил этилди.

 

Ўзбекистонда етиштириладиган мева-сабзавот маҳсулотлари билан хорижий ҳамкорларни кенг кўламда таништириш, замонавий бозор механизмлари воситасида хорий харидорлар билан узоқ муддатли барқарор кооперацион алоқалар ўрнатиш орқали янги ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотларининг экспорт ҳажмини ошириш мақсадида “Халқаро мева-сабзавот ярмаркаси” ўтказилди.  Жорий йилнинг 12-14 июль кунлари ўтказилган халқаро мева сабзавот ярмаркаси доирасида жами 270 та 2 млрд 15 миллион АҚШ доллари қийматига тенг, 8-10 ноябрь кунлари бўлиб ўтган халқаро ярмаркада эса 355 та 1 млрд 9 миллион АҚШ доллари қийматига тенг бўлган шартномалар тузилиши таъминланди.

 

Эндиликда, ҳўл мева ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотлари “Ўзагроэкспорт” ихтисослаштирилган ташқи савдо компанияси томонидан хорижий шериклар билан тўғридан-тўғри тузилган экспорт шартномалари, шунингдек, фермер ва деҳқон хўжаликлари, агрофирмалар ва қайта ишлаш корхоналари ўртасида тузиладиган воситачилик шартномалари бўйича экспорт қилинади.

 

Қуритилган ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотлари экспортга олдиндан 100% тўлов ёки аккредитив очиш ёхуд харидорнинг молиявий барқарорлиги даражаси юқори бўлган энг ишончли банклари кафолати билан, ҳўл мева-сабзавот маҳсулотлари эса олдиндан камида  30% тўлов шартлари асосида етказиб берилади.

 

Мева-сабзавот, картошка ва полиз маҳсулотларини харид қилиш ва улардан фойдаланиш тизимини такомиллаштириш бўйича олиб борилаётган ислоҳотлар Ўзбекистонда етиштирилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ташқи бозорда ўзининг муносиб ўрнини ва истеъмолчисини  топиш  имконини беради.

 

Тадбирда мамлакат  Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, “Озиқ-овқат холдинг” ХК, Ўзагроэкспорт АЖ мутахассислари ва ОАВ вакиллари иштирок  этишди.

 

 

Алам АКОБИРОВ,  

Адлия Вазирлиги

Ахборот хизмати катта маслаҳатчиси

 

Мавзу бўйича материаллар:


Тадбиркорлар ҳуқуқлари Адлия вазирлиги ҳимоясидадир

 

Адлия органларининг вазифаси – тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш

 

Қарздорлар мол-мулкининг ягона базаси ташкил этилмоқда

 

 

 

“Жавоб берамиз!” Маълумот хизматидан жавоблар:


Фермер хўжалиги ўзи етиштирган сутни ўз хўжалик транспортида ташиб, биз билан транспорт хизмати курсатиш буйича шартнома тузиши ва биз ушбу хизматни кабул килишимиз конуний хисобланадими?

 

Қурилиш материалларини олди-сотди шартномаси асосида баланс қийматидан паст нархда сотишимиз мумкинми? Бу ҳолатда қандай солиқ оқибатлари юзага келади?

 

Корхона фойдани тақсимлаш тўғрисида қарор қабул қилиши шарт бўлган ЎзР қонунчилигида белгиланган йил якунлари бўйича корхона фойдасини тақсимлаш тўғрисидаги муайян муддатлар мавжудми? 2) Тақсимланмаган фойданинг бир қисмини вақтинчалик капиталлаштириш учун ҳужжатлар пакетини қандай қонуний тузиш мумкин?

 

 

 

Курс валют

2017-08-15
  • USD:4154.36 (+27.91) сум
  • EUR:4895.49 (+16.43) сум
  • RUB:69.02 (+0.62) сум