Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Мана, хизмат сафари ҳам ўтди. Моҳирлик билан ҳисоб берамиз!

23.07.2015

Айрим компаниялар учун хизмат сафари – бу оддий ҳол, бошқалар учун эса хизмат сафарига юборилган ходим ҳамда ташкилот бухгалтери олдига кўпгина саволларни қўядиган ниҳоятда кам учрайдиган ҳодисадир.

 

Ўзбекистон ҳудудида хизмат сафарини тўғри расмийлаштириш юзасидан эслатмани чоп этамиз.

 

 

Амал қилиниши лозим бўлган асосий ҳужжат - Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги хизмат сафарлари тўғрисидаги Йўриқнома (АВ томонидан 29.08.2003 й. 1268-сон билан рўйхатга олинган), унинг тўлиқ матни билан “Норма. Қонунчилик” АҚТда танишиш мумкин.

 

 

Унга мувофиқ хизмат сафари - бу ишчини ташкилот, муассаса, бирлашма, корхона (кейинги ўринларда – ташкилот) раҳбарини фармойиши бўйича, ўзининг доимий иш жойидан ташқарида хизмат топшириғини бажариш учун бошқа жойга, маълум бир муддатга юборилиши (бориб келиш) тушунилади.

 

 Ташкилотни таркибига кирувчи филиаллар (шахобчалар), участкалар ва бошқа бўлинмалар бошқа ерда жойлашган ҳолларда доимий иш жойи бўлиб меҳнат шартномасида белгиланган ишлаб чиқариш бўлинмаси ҳисобланади.

 

Доимий иши йўлда ёки кўчиб юриш билан боғлиқ бўлган, ёҳуд доимий ҳаракатланувчи тусга эга бўлган ишчиларни хизмат юзасидан бориб келишлари хизмат сафари ҳисобланмайди.

 

 

Асосий қадамлар

 

 

Ходимнинг сафарини дуруст расмийлаштириш учун қуйидаги ҳужжатларни тўлдириш зарур:

 

 

хизмат сафарига йўллаш тўғрисида буйруқ,

 

 

хизмат топшириғи,

 

 

хизмат сафари гувоҳномаси,

 

 

хизмат сафари тўғрисида ҳисобот ҳамда

 

 

бўнак ҳисоботи

 

 

Ходимни хизмат сафарига юбориш тўғрисидаги қарор ташкилот раҳбари томонидан мустақил равишда ёки ташкилий тузилма раҳбарининг билдириш хати асосида қабул қилинади. Директор ва фирманинг ташкилий тузилмаси раҳбари ходим учун хизмат топшириғи ёзадилар. Унда хизмат сафарининг мақсади, унинг бошланиш ва тугаш санаси, календарь кунлари сони батафсил кўрсатилади. Ҳужжатга табель рақами берилади. У ташкилий тузилма раҳбари ва биринчи раҳбар томонидан имзоланади.

 

 

Хизмат топшириғи асосида фирманинг биринчи раҳбари хизмат сафарига юбориш тўғрисида буйруқ чиқаради ва хизмат сафарига юборилаётган ходимни  имзо қўйдириб таништиради.

 

 

Кейин ходимга хизмат сафари гувоҳномаси расмийлаштириш лозим. Унда ходимнинг Ф.И.О., лавозими, корхонанинг номи, ходим юборилаётган ташкилотнинг манзили, хизмат сафарининг давомийлиги ҳамда мақсади кўрсатилади. Агар ходим бир неча шаҳарлар бўйлаб сафар қилса, у ҳолда ҳар бир бориб келиш хизмат сафари гувоҳномасида қайд қилиниши ва қабул қилувчи ташкилотлар муҳрлари ва раҳбарлари имзолари билан тасдиқланиши керак.

 

 

Сафардан қайтгач, ходим хизмат топшириғига мувофиқ хизмат сафари тўғрисида бўнак ҳисоботини тўлдириши зарур. Фирма директори ҳисоботни текширади ҳамда унинг бажарилганлиги/бажарилмаганлиги ҳақида белги ва ўз имзоси ҳамда санани қўяди.

 

 

Корхона бухгалтериясида ходим бўнак ҳисоботини тўлдиради. Бу ҳисоботда унинг хизмат сафаридаги харажатлари тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда қайд қилинади. Бўнак ҳисоботини корхона бухгалтери, ходим ва фирма раҳбари имзолайдилар. Ҳисоботга рақам ва сана берилади.

 

 

Аслини олганда, барча расмийлаштириш мана шундан иборат.

 

 

Вақт ва муддатлар ҳақида

 

 

Ишчиларни хизмат сафари муддати ташкилот раҳбари томонидан белгиланади ва ҳар бир ҳолат учун йўлдаги вақтни ҳисобга олмаган ҳолда 40 кундан кўп бўлмаслиги керак.

 

 

Ушбу тартиб шунингдек ишчиларни тафтиш ва текширишларни ўтказиш учун хизмат сафарига юборишга ҳам тааллуқлидир.

 

 

Монтаж, созлаш ва қурилиш ишларини бажариш учун юбориладиган ишчилар, раҳбарлар ва мутахассисларни хизмат сафарлари муддати 12 ойдан кўп бўлиши мумкин эмас.

 

 

Хизмат сафари муддатини узайтириш истисно тариқасида фақат хизмат сафарига юборган ташкилот раҳбарининг ёзма рухсатномасига асосан рухсат берилади.

 

 

Йўриқномага мувофиқ хизмат сафарига юборилган жойда ҳақиқатда ўтказилган вақт хизмат сафари гувоҳномасида хизмат сафари жойига келган кундан хизмат сафари жойидан кетган кун жойига белги қўйиш орқали аниқланади. Қабул қилувчи ташкилотларда хизмат сафарига келаётган шахсларни рўйхатга олиш мазкур Йўриқномани 2 ва 3-иловаларига биноан шакллардаги махсус журналларда юритилади.

 

Энди хизмат сафари кунларини ҳисоблашга ўтамиз, ахир унинг миқдори ходим олиши лозим бўлган суткаликлар ҳисоб-китоби  ҳамда у томондан ишланган вақт ҳақида ҳужжатни тўлдириш учун аҳамиятга эга.

 

 

Хизмат сафарига чиқиш куни бўлиб транспорт воситасини 24 соатгача бўлган вақт, 00дан ва ундан кечроқ вақт - кейинги сутка ҳисобланади, келиш куни эса - транспорт воситасини доимий иш жойига келиш куни ҳисобланади. Агар станция, соҳил (пристань), аэропорт аҳоли яшайдиган ҳудуддан ташқарида жойлашган бўлса, станция, соҳил (пристань), аэропортгача етиб олиш учун кетадиган вақтни ҳисобга олиш керак бўлади.

 

 

Хизмат сафарида бўлган ишчиларга улар юборилган корхоналардаги иш вақти режими ва дам олиш вақтлари тааллуқли бўлади. Хизмат сафари вақтида фойдаланилмаган дам олиш кунлари, бошқа дам олиш кунлари хизмат сафаридан қайтганда тикланмайди. Агар ишчи атайдан дам олиш ёки байрам кунларида ишлаш учун хизмат сафарига юборилган бўлса, ушбу кунларда ишлагани учун амалдаги қонунчиликка мувофиқ компенсация тўланади.

 

 

Агар ишчи маъмуриятни фармойишига биноан хизмат мажбуриятини бажариш учун дам олиш кунида хизмат сафарига кетса, унга хизмат сафаридан қайтгач белгиланган тартибда бошқа дам олиш куни берилади. Хизмат сафарига кетиш ва хизмат сафаридан қайтиш кунларида ишга чиқиш масаласи маъмурият билан келишилган ҳолда ҳал қилинади.

 

 

«Кадрлар бўйича маслаҳатчи» АҚТ  сизга корхонанинг ички ҳужжатларини расмийлаштириш ва юритишда беназир  ёрдамчи ҳисобланади. Дастур кадрлар жараёнларини расмийлаштириш бўйича босқичма-босқич йўриқнома (жумладан хизмат сафарларига тааллуқли); корхонанинг 1500 дан ортиқ кадрлар ишига оид ва бошқа локал ҳужжатлари, жумладан, 1100 лавозим йўриқномалари намуналари; иш берувчилар томонидан энг кўп йўл қўйиладиган хатолар таҳлили эҳтимолий оқибатлари ва уларни тузатиш усуллари билан; янгиланадиган норматив базани сақлайди. Мазкур маҳсулотни сотиб олиш шартлари тўғрисида шу ерда танишиш мумкин.

 

 

 

Молиявий ишлар

 

 

Хизмат сафарига юборилган ишчини хизмат сафарида бўлган муддатида ва йўлда бўлган муддатда ишбайлар учун ўртача иш ҳақи ёки мансаб маоши ёки ишчиларни бошқа тоифалари учун ставкалари сақланиб қолади. Ўриндошлик бўйича ишлаётган шахс хизмат сафарига юборилганда унинг ўртача иш ҳақи уни хизмат сафарига юборган ташкилотда сақланади. Агар хизмат сафарига бир вақтни ўзида ҳам асосий ҳам ўриндошлик иши бўйича хизмат сафарига юборилганда иш ҳақи ҳар иккала мансаб бўйича сақланади, хизмат сафарига ҳақ тўлаш бўйича харажатлар эса хизмат сафарига юборувчи ташкилотларни ўзаро келишувига биноан тақсимланади.

 

 

Хизмат сафарига юборилган ишчига турар жой ижараси бўйича, хизмат сафари жойига бориш ва иш жойига қайтиш харажатлари қопланади, шунингдек суткаликлар тўланади. Хизмат сафари билан боғлиқ бўлган қўшимча харажатлар (телефонда гаплашиш, телеграф харажатлари ва бошқалар) хизмат сафарига юборилган шахсда ушбуларни тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлган тақдирда тўланади.

 

 

Суткалик харажатлар жамоат шартномалари, келишувлари ва меҳнат шартномаларида кўзда тутилган миқдорларда, лекин қуйидаги миқдорлардан кам бўлмаган миқдорларда (республикада белгиланган ЭКИҲга нисбатан коэффициентларда) тўланади: Тошкент шаҳрида, шаҳарлар - вилоятлар марказларида - 0,1; бошқа шаҳарлар ва аҳоли яшайдиган пунктларда - 0,08. Ушбу кўрсатилган харажатларни қоплаш ҳақиқатда қилинган харажатларни ҳужжатлар билан тасдиқлашсиз амалга оширилади.

 

 

Хизмат сафари жойидаги турар жойни ижарага олиш бўйича харажатлар хизмат сафарига юборилган ишчини келиш ва кетиш кунлари бўйича ҳақиқатдаги харажатлар бўйича (люкс-номерлардан хоналардан) ташқари), жумладан меҳмонхоналарда кўрсатиладиган қўшимча хизматлар (жойларни бронлаш, дазмолдан фойдаланиш, сақлаш камерасидан, телевизор, музлатгич, идиш-товоқ, алоқа хизматидаи фойдаланиш)га ҳақ тўлаш бўйича харажатларни тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлган тақдирда қопланади. Агар, меҳмонхоналарни люкс-номерларида (хоналарида) яшаганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилганда, турар жой хонасини ижарага олиш бўйича ҳақ тўлаш ушбу номерни (хонани) қийматини 70% миқдорида амалга оширилади. Турар жой хонасини ижарага олганликни тасдиқловчи ҳужжатлар йўқ бўлган ҳолларда, харажатлар ҳар бир сутка учун белгиланган ЭКИҲни 2% миқдорида қопланади.

 

 

Хизмат сафарига юборилган ишчи ўзининг доимий иш жойига ҳар куни қайтиш имкониятига эга бўлса, у ҳолда суткалик тўланмайди. Ишчини хизмат сафарига юборилган жойдан ўзининг доимий равишда яшайдиган жойига ҳар куни қайтиши мумкинми, йўқлиги хизмат сафарига юборган ташкилотни раҳбари томонидан масофанинг узоқлиги, транспорт алоқаси шароити, бажариладиган топшириқни туси, ишчи учун дам олиш шароитларини яратиш кабиларни ҳисобга олган ҳолда ечилади.

 

 

Хизмат сафарига юбориладиган ишчига хизмат сафарига кетишдан олдин мазкур Йўриқномани 10-12-бандларида кўзда тутилган миқдорларда суткалик, йўл харажатлари, турар жой хонасини ижарага олиш харажатлари чегарасида пул кўринишидаги бўнак тўланади. Ишчи хизмат сафаридан қайтган кундан эътиборан 3 кун мобайнида бўнак ҳисоботини тақдим қилиши шарт. Ушбу ҳисоботга белгиланган тартибда расмийлаштирилган хизмат сафари гувоҳномаси ва хизмат сафарида ҳақиқатда қилинган харажатларни тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинади.

 

 

Агар хизмат сафарига корхона директори ёки катта бўғин менежерлари боришса, у ҳолда суткалик ва бошқа харажатларни ҳисоб-китоб қилишда юқорида таърифланган тартиб билан  ҳеч қандай фарқ йўқ.

 

 

Саида ДЖАНИЗАКОВА,

бизнинг мухбир.

 

 

Курс валют

2016-12-06
  • USD:3189.93 (+13.77) сум
  • EUR:3434.89 (--15.97) сум
  • RUB:49.72 (+0.57) сум

Вопрос недели

Подходит ли работа в Ташкенте жителю Ташобласти?
Я прописан и проживаю в Кибрайском районе Ташкентской области, в настоящее время не имею постоянной работы. Говорят, что если зарегистрироваться на бирже труда, то мне должны предложить «подходящую» работу. Смогу ли я таким образом получить работу, например, в Мирзо-Улугбекском районе города Ташкента, до которого мне 5 минут езды? Что вообще означает термин «подходящая» работа?
01.12.16
Просмотры: 1484