Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Мансаб жиноятлари қандай тартибга солинди

10.02.2016

20.08.2015 йилдаги ЎРҚ-391-сон Қонун билан Жиноят кодексига (ЖК) киритилган ўзгартиришлар ва қўшимчалар тўғрисидаги материаллар циклини давом эттирамиз.

 

Мамлакатимиз қонунчилигида биринчи марта давлат органлари ва ташкилотлари  ходимлари ҳамда нодавлат тижорат ва бошқа ташкилотлар ходимларининг мансаб жиноятлари тўғрисидаги алоҳида моддалар гуруҳи кўзда тутилган. Бу жиноят қонунчилигини либераллаштириш йўлидаги муҳим қадам, чунки аввал тадбиркорлик субъектлари, НТТ мансабдор шахслари ва хизматчилари давлат мансабдор шахслари ва хизматчилари каби шундай жиддий жавобгарликка тортилганлар. Жиноят қонунчилигидаги янгиликлар нодавлат сектори вакилларининг жавобгарлигини сезиларли равишда юмшатди.

 

ЖК1нинг  қатор моддалари диспозициясида янги ёндашувни амалга ошириш учун жиноят субъектлари доираси давлат органлари, давлат иштирокидаги ташкилотлар ва фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари мансабдор шахслари ва хизматчиларига қадар  қисқартирилди.

 

Ўз навбатида субъектлари нодавлат ташкилотлари ходимлари ҳисобланадиган  192“Тижоратда пора эвазига оғдириб олиш”, 19210 “Нодавлат тижорат ташкилотининг ёки бошқа нодавлат ташкилотининг хизматчисини пора эвазига оғдириб олиш”  ва 19211  “Нодавлат тижорат ташкилотида ёки бошқа нодавлат ташкилотида мансабдор шахслар томонидан ўз ваколатларини суиистеъмол қилиш”  моддалари киритилди. Бунда уларнинг ходимлари учун аввалгидан кўра анча юмшоқ жазо чоралари кўзда тутилган.

 

Биз янги киритилган моддаларда кўрсатилган жиноятлар таркибини таҳлил қилмаймиз. Улар жиноятнинг махсус субъекти (жавобгарликка тортиладиган) – хусусий секторнинг мансабдор шахси ёки хизматчиси, шунингдек анча юмшоқ жазодан ташқари деярли фарқ қилмайди. Бунинг ўрнига терминологияга дахл қилган ва жиноят қонунчилигини анча либераллаштирган ўзгартиришлар тўғрисида батафсил тўхталиб ўтамиз.

 

Бошланишига жиноят ҳуқуқи нуқтаи назаридан давлат ва хусусий сектор ўртасида чўзилган чегарани аниқлаймиз.

 

Давлат секторига давлат органлари, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари ва давлат иштирокидаги ташкилотлар киради. Давлат иштирокидаги ташкилотларга қуйидагилар киради:

 

- устав фондида давлат улуши мавжуд тижорат ташкилотлари (унинг миқдоридан қатъи назар);

 

- давлат органи ёки давлат ташкилоти томонидан тўлиқ ёки қисман ташкил қилинган ёки таъсис этилган нотижорат ташкилоти (уларнинг иштирок этиш даражаси ҳам аҳамиятга эга эмас).

 

Қолган барча ташкилотлар – бу нодавлат ташкилотлари, уларнинг мансабдор шахслари ва хизматчилари эса давлат сектори мансабдор шахсларига нисбатан анча юмшоқ жавобгарликка тортиладилар.

 

“Мансабдор шахс” терминининг янги тушунчасини кўриб чиқамиз. Унинг остида доимий ёки вақтинчалик ёхуд махсус ваколат бўйича тайинланадиган ёки сайланадиган,  ҳокимият вакили вазифаларини бажарадиган ё давлат органларида, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларида, мулкчилик шаклидан қатъи назар корхоналар, муассасалар, ташкилотларда ташкилий-бошқарув ёки маъмурий-хўжалик функцияларини бажарадиган ва юридик аҳамиятга эга ҳаракатларни содир этадиган шахс, худди шунингдек, кўрсатилган вазифаларни халқаро ташкилотларда ёхуд чет давлатнинг қонунчилик  ёки ижро этувчи, маъмурий ё суд органида амалга оширувчи шахс тушунилади.

 
                        

Бу тушунчанинг аввал мавжуд бўлган тушунчадан асосий фарқи ЖКдан “масъул мансабдор шахс” тушунчасининг чиқариб ташланганидир. Аввал унинг остида қуйидагилар тушунилган:

 

- ҳокимият вакиллари;

 

- доимий ёки вақтинчалик, сайлов бўйича ёки тайинланиши бўйича давлат корхоналарида, муассасаларида ёки ташкилотларида ташкилий-бошқарув ёки маъмурий-хўжалик мажбуриятлари билан боғлиқ ҳамда юридик аҳамиятга эга ҳаракатларни содир қиладиган шахслар;

 

- бошқа мулкчилик шаклидаги корхоналар, муассасалар ёки ташкилотлар раҳбарлари, белгиланган тартибда давлат бошқаруви бўйича ҳокимият ваколатлари берилган жамоатчилик вакиллари;

 

- фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларида иккинчи бандда кўрсатилган мажбуриятларни бажариш билан боғлиқ мансабни эгаллаган шахслар.

 

Қайд қиламизки, бу атама 156 “Миллий, ирқий, этник ёки диний адоват қўзғатиш” модданинг учинчи қисми, 205 “Ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш” модданинг иккинчи қисми,  206 “Ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш” модданинг иккинчи қисми, 210 “Пора олиш” модданинг учинчи қисми, 211 “Пора бериш” модданинг учинчи қисми, 212 “Пора олиш-беришда воситачилик қилиш” модданинг учинчи қисми матнидан чиқарилган.

 

Гап шундаки, аввал аксарият ҳолларда мансаб жиноятлари бўйича жавобгарликка тортиладиган шахслар масъул мансабдор шахс тушунчаси остига тушган. Яъни фуқарода жуда арзимаган ташкилий-бошқарув ёки маъмурий-хўжалик ваколатлари ёхуд юридик аҳамиятга эга қандайдир ҳужжатларни имзолаш ҳуқуқи мавжуд бўлганда у автомат тарзда масъул мансабдор шахс деб эътироф этилган ҳамда унга жавобгарликнинг энг жиддий турларини қўллаш лозим бўлган. Ҳозирги вақтда масъул мансабдор шахс мақомида бўлиш каби оғирлаштирувчи ҳолат чиқариб ташланган, кўпгина маҳкумлар эса уларнинг қилмишларини қайта малакалаш ва олдин тайинланган жазони юмшатишга эришиш ҳуқуқига эга бўлдилар.

 

Бундан ташқари, ЖКда биринчи марта “хизматчи” атамасининг ҳуқуқий маъноси берилди – давлат органида, тижорат, нотижорат ташкилотида меҳнат ёки фуқаролик-ҳуқуқий шартнома асосида меҳнат фаолиятини амалга ошираётган, мансабдор шахс аломатига эга бўлмаган жисмоний шахс.

 

 

Шундай қилиб, қуйидагича хулоса қилиш мумкин:

 

ҳозирги вақтда давлат ва хусусий сектор вакилларининг мансаб жиноятлари хусусий секторнинг мансабдор шахслари ва хизматчиларининг анча юмшоқ жавобгарлигида ЖКнинг турли моддаларига асосан  малакаланади;

 

 

ЖКнинг терминологияси фуқаролар ва, энг аввало, тадбиркорларнинг жавобгарлигини юмшатишга қаратилган муҳим ўзгаришларга юз тутди.

 

 

Самир ЛАТИПОВ,

экспертимиз. 

 

Мавзу бўйича материаллар:

 

Бизнесни нотўғри текширдингми – Жиноят кодекси бўйича жавоб берасан

 

Лицензиялаш қоидаларини бузиш жиноий жазоланади

 

 

____________

1205 “Ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш”,  206 “Ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш”, 207 “Мансабга совуққонлик билан қараш”, 208 “Ҳокимият ҳаракатсизлиги”, 209 “Мансаб сохтакорлиги”,  210 “Пора олиш”, 211 “Пора бериш”, 213 “Давлат органининг, давлат иштирокидаги ташкилотнинг ёки фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органининг хизматчисини пора эвазига оғдириб олиш”, 214 “Давлат органи, давлат иштирокидаги ташкилот ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи хизматчисининг қонунга хилоф равишда моддий қимматликлар олиши ёки мулкий манфаатдор бўлиши” моддалар.

Курс валют

2016-12-06
  • USD:3189.93 (+13.77) сум
  • EUR:3434.89 (--15.97) сум
  • RUB:49.72 (+0.57) сум

Вопрос недели

Ташкент – не сельская местность
Я проживаю в г. Ташкенте с родителями, своего жилья не имею. Могу ли я принять участие в программе доступного жилья, если женюсь и решу жить отдельно от родителей?
09.12.16
Просмотры: 156