Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Мен – фрилансер! Ижобий ва салбий жиҳатлари

02.11.2015

Одатда фрилансерлар – бу Интернетда иш билан шуғулланувчи мутахассислар: сайт дизайнерлари, контент-менежерлар, SEO-оптимизаторлар ва бошқалар. Бироқ штатга расмийлашририлмаган бухгалтер, юрист ёки ходимлар бўлими мутахассиси ҳам худди ўша фрилансерлардир.

 

 

 

Офисда ким фрилансер бўлиши мумкин?

 


Маъмурий бошқарув ходимларининг ҳар бири: бухгалтер, юрист, ходимлар бўлими мутахассиси фрилансер бўлиши мумкин. Айнан шу мутахассислар орасида ишнинг “қатнаб ишлаш”, баъзан умуман уйдан чиқмай ишлаш усули қўлланади. Айрим раҳбарлар бунда ижобий жиҳатларни кўради, бошқалари учун эса бу нуқул камчиликлардир.   Мутахассис эса ўзини анчагина “буюртма” билан таъминлаши ҳамда ортиқча юкламаларда профессионализмининг пасайишини ҳар доим ҳам тушунавермаган ҳолда бу билан ишлаб топиши ҳам мумкин.

 

 

Иқтисод тежамли бўлиши керак!

 

 

Офис фрилансерини ёллаганда ҳам иш берувчида, ҳам ходимда ўзининг ижобий жиҳатлари бор. Биринчиси ресурсларни, энг аввало молиявий ресурсларни тежайди. Фрилансерга камроқ тўласа бўлади, бу эса факт. Ўзбекистонда унга штатдаги мутахассис каби иш ҳақи белгилаш ҳали қабул қилинмаган. Мутахассис учун уйда ишлаш кўпинча қулайлик билан боғлиқ масаласидир.   Ишга бориш, “9 дан 6 гача” ўтиришнинг зарурати йўқ,  уй ишлари билан шуғулланиш мумкин. Фрилансер билан ишлаганда ёлловчини фақат унинг меҳнати натижаси:  давлат органларига вақтида топширилган ҳисоботлар, юрист томонидан тайёрланган ва имзоланган контрактлар, тартибга келтирилган ходимлар билан ишлаш хизмати қизиқтиради. Иш берувчи офис ресурслари – оргтехника, электр энергияси ва бошқаларни тежайди.

 

 

Фрилансер учун ҳам манфаат бор. Ишда соат 9 да бўлиш зарурати йўқ. Мизғиб олишни ёқтирадиганлар учун – бу далил. Нафақат дам олиш кунлари уй халатида ишлаш ва дўконларга бориш мумкин. Бироқ, фрилансерга бу илк вақтларда фақат ёпирилиб ишлаш учун бўлиниб турадиган роҳат бўлиб кўринсада, барибир ишлаш керак бўлади. Битта юридик шахс билан муваффақиятли ишлаганда бирқанча бошқа ташкилотларни ҳам жалб қилиш мумкин. Улар бу ҳақда билмайдилар ҳам, фрилансер эса ишлаб топиши мумкин.

 

 

Ёш бола бўлганми?

 


Иш берувчи – ҳомий эмас, у фрилансерга шунчаки пул тўламайди. Айрим вақтларда ишни бошқалар учун иш вақти ҳисобланмайдиган вақтларда ҳам бажаришга тўғри келади. Айниқса, мутахассис бир эмас, балки бир неча ташкилотга хизмат кўрсатишини ҳисобга олсак. Унинг иши ниҳоятда кўп бўлади ва туни бўйи  баланс чиқариш, шартномаларни ўқиш ва ҳужжатларни тўлдиришга тўғри келади. Уйқуга тўймасликдан дўконларга бориш кўзни қувнатмайди, баъзан иш берувчи унга кам тўлаётгандек туюлади. Шуларга қўшимча равишда фрилансер ҳар доим ҳам ёлловчи билан ўз муносабатларини тўғри расмийлаштирмайди, бу дегани, иш ҳақини ўз вақтида тўлаш иш берувчининг виждонига ҳавола. Шу билан бирга у вақтинчалик тусга эга бўлиши мумкин. Масалан, ҳозир мутахассис зарур бўлса – чақиришади, керак бўлмаса – йўқ.  Фрилансер ёрдамига штатда мутахассис бўлган, бироқ у ишларга улгурмаган тақдирда, ёпирилиб ишлаш даврида  ҳам мурожаат қилишади.

 

 

Фрилансерда унга иш ҳақи тўламасликлари хавфидан бошқа ҳеч қандай давлат томонидан ҳимоя йўқ.  Пенсия расмийлаштиришда унинг у ёки бу корхонада ишлаганини исботлаш мушкул бўлади. Бироқ фрилансерлар, одатда, пенсия учун “ёстиқ остида” жамғарадилар ёки бу тўғрида умуман ғам емайдилар. Солиқларга ажратмаларнинг йўқлиги уларга ниҳоятда жозибали кўринади. Бунда иш берувчининг жаримага тортилиш хавфи бор. Штатдан ташқари бухгалтернинг ўзи расмийлаштирадиган ҳужжатлар учун, юристнинг эса – тайёрлаган контрактлари учун  ҳеч қандай масъулияти йўқ.    Иқтисод қилишга қарор қилган раҳбар, агар мутахассис ишини унча яхши билмаса, бундан эса ҳеч ким кафолатланмаган, ўз қароридан афсусланиши мумкин.  Ҳатто ходим пенсияга чиққан тақдирда ҳам иш берувчи уни штатдан ташқари ишлашга қолдиради. Лекин, хато ва камчиликлар учун фақат раҳбар жавобгар бўлишини тушуниш лозим.  

 

 

Фрилансер эътиборга олиши керак бўлган яна бир салбий жиҳат: кунларнинг бирида уйда ўтириш шунчаки жонга тегади. Деярли ривожланиш, ишдан чалғиш бўлмайди, кунлар ягона оқимга тушиб қолади,  гўёки ҳафталар ҳақиқатан ҳам етти кунликка айлангандек, дам олиш кунлари мавжуд эмасдек туюлади. Бундай вазиятларда мутахассис ўз юкламасини мувозанатга келтириши ва меъёрлаши керак, акс ҳолда бу яхшиликка олиб келмайди. Иш берувчи эса фрилансерга “ортиқча юклама” берилганда ҳужжатларда хатоларга, демак, сифатсиз ишдан назарий зарарларга эга бўлади.

 

 

Фрилансер жуда зарур бўлганда

 

Барча аён салбий жиҳатларида ҳам фрилансер яхшигина ечим бўлиши мумкин. Масалан, агар мутахассис ноёб бўлса. Бироқ қатор ҳолатларда бундай ходим “жосус” ҳам бўлиши мумкин. Ўзбекистон бозорида “тижорат сири” ҳали долзарб масала эмас. Лекин бозорда етарли даражада рақобат бўлганда, фирма сирларини сақлаш зарурати янги даражага кўтарилади. Ана шунда фрилансерни муайян жавобгарликка тортиш лозим бўлади, айниқса унинг меҳнати хусусиятини ҳисобга олганда: юриспруденция, молия ва ходимлар бўйича мутахассис.

 

 

Бунда фрилансер билан меҳнат битими (фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги пудрат ёки ҳақ тўланадиган шартнома), стандарт шаклдаги меҳнат шартномаси, ўриндошлик шартномаси, муддатли шартнома ёки касаначилик шартномаси тузилиши мумкин.

 

 

Ёдда тутиш лозимки, муддатли шартномада чекловлар мавжуд. Меҳнат кодексининг (МК) 76-моддасига биноан улар бажарилажак ишнинг хусусияти, уни бажариш шартлари ёки ходимнинг манфаатларини ҳисобга олган тарзда, номуайян муддатга мўлжалланган меҳнат шартномаларини тузиш мумкин бўлмаган ҳолларда тузилиши мумкин. Бундай шартномалар корхона раҳбари, унинг ўринбосарлари, бош бухгалтер билан, корхонада бош бухгалтер лавозими бўлмаган тақдирда эса, бош бухгалтер вазифасини бажарувчи ходим билан ҳам тузилади.

 

 

Бундай шароитларда, гарчи у ўз ҳудудида ишласада, бироқ унда унинг жавобгарлиги ҳамда эркинлиги даражаси ёзиб қўйиладиган иш берувчи билан тегишли битим тузган ҳолда фрилансернинг “қонунийлашиши” талаб қилинади.

 

 

Шу билан бирга қонунчиликка асосан (МКнинг 81-моддаси) иш берувчи корхонада беш кундан ортиқ ишлаган барча ходимларга меҳнат дафтарчасини тутиши шарт, ўриндошлик асосида ишловчилар бундан мустасно, бунда ходимнинг илтимосига кўра меҳнат дафтарчасига ўриндошлик асосида ишлаган ва вақтинча бошқа ишга ўтказилган даврлар ҳақидаги ёзувлар киритилади. Пенсияни расмийлаштиришда бундай ёзувлар ходимнинг стажини аниқлашда ёрдам беради. Бундай қарор “қатнаб ишлайдиган” мутахассис учун долзарбдир.

 

 

Иш берувчи томонидан касаначиликни расмийлаштиришга келсак, қонунчиликда шартлар “Касаначининг уйида ёки ўзига тегишли бошқа жойларда ишлаб чиқариш топшириғини бажариши билан боғлиқ харажатларини қоплаш тартиби тўғрисида

Низом”да  (ВМнинг 1.07.2008 йилдаги 146-сон қарорига 4-илова) айтиб ўтилади.  Ҳужжатнинг тўлиқ матни билан “Norma. Қонунчилик” АҚТда танишиш мумкин.

 

 

Бухгалтер, юрист ва ходимлар бўйича мутахассис каби офис ходимлари ишининг хусусиятини ҳисобга олган ҳолда,  шартномага мувофиқ иш берувчи, қонунчилик доирасида унга асбоб-ускунаси амортизациясини, электр энергияси қийматини, шунингдек алоқа учун харажатларини қоплаши мумкин. Албатта, касаначига иш ҳақига қараганда кўпроқ тўлаш, шунингдек солиқлар тўлаш заруратини ҳисобга олганда, фрилансер билан шартнома тузиш унча жозибали кўринмайди, бироқ ходим учун – бу қонунчилик томонидан ҳимоя, иш берувчи учун эса – ходимнинг бажараётган иши учун жавобгарликни таъминлаш имкониятидир.

 

 

Ходим якка тартибдаги тадбиркор сифатида ўз меҳнат фаолиятини рамийлаштирган ҳолда мустақил бирлик бўлиши ҳам мумкин.

 

 

“Имзо ҳуқуқисиз” инсонни ёллаш билан боғлиқ хатарларни олдини олиш учун, шунингдек ўриндошлар ва “муддатлилар” ҳисобига штатни кенгайтиришнинг имконияти бўлмаган ҳолларда, бухгалтерия  ва ходимлар ишини юритиш, шунингдек юридик ёрдам кўрсатишни ўз зиммасига оладиган аутсорсерлар ёрдамига мурожаат қилиш мумкин.

 

 

Бунда бухгалтерия ва кичик корхона фаолиятининг айрим жиҳатларини мустақил равишда ўрганишга уриниб кўриш мумкин, бироқ аутсорсинг анчагина ишончли.  Аутсорсинг-компанияси мажбуриятлар бажарилмаган тақдирда ўртача ойлик иш ҳақи доирасида эмас, балки  тўлиқ ҳажмда жавобгар бўлади ёки ходим билан юз бериши мумкин бўлган сизга келтирилган зарарни қисмлаб тўламайди.

 

 

 

Ольга КИРЬЯКОВА,

мухбиримиз. 

Курс валют

2016-11-29
  • USD:3176.16 (+18.66) сум
  • EUR:3450.86 (+0.97) сум
  • RUB:49.15 (+0.65) сум

Вопрос недели

Подходит ли работа в Ташкенте жителю Ташобласти?
Я прописан и проживаю в Кибрайском районе Ташкентской области, в настоящее время не имею постоянной работы. Говорят, что если зарегистрироваться на бирже труда, то мне должны предложить «подходящую» работу. Смогу ли я таким образом получить работу, например, в Мирзо-Улугбекском районе города Ташкента, до которого мне 5 минут езды? Что вообще означает термин «подходящая» работа?
01.12.16
Просмотры: 656