Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

«МҲХС стандартларига бағишланган кузги ўқишлар» бўлиб ўтди

17.11.2015

Шу йил 10 ноябрдан 12 ноябрга қадар Ўзбекистон бухгалтерлар Федерацияси “Молиявий ҳисоботлар халқаро стандартларига бағишланган кузги ўқишлар – 2015” йиллик семинарларни ўтказди. Унда нафақат унинг анъанавий тингловчилари – ЎБФ аъзолари бўлмиш бухгалтерлар ва аудиторлар, балки акциядорлик жамиятларининг вакиллари ҳам иштирок этди.

 

 

Бу йил семинарлар Президентнинг апрель ойида имзоланган “Акциядорлик жамиятларида замонавий корпоратив бошқарув услубларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 24.04.2015 йилдаги ПФ-4720-сон Фармони доирасида бўлиб ўтди.

 

Ҳар йили “ўқишлар” Халқаро стандартларни тушуниш ва қўллаш билан боғлиқ долзарб мавзуларни ёритишга бағишланади. Бу йилги мавзулар “Биринчи қўллаш” (МҲХС 1), “Ҳаққоний қийматни баҳолаш” (МҲХС 13), “Консолидациялашган молиявий ҳисобот   (МҲХС 10) ва “Бошқа корхоналарда иштирок этиш тўғрисидаги ахборотни ошкор қилиш” (МҲХС 12) бўлди. Оксана Огневчук, ЎБФ бошқарув раисининг ўринбосари қайд қилганидек, Фередация томонидан бухгалтер-аудитор ҳамжамиятининг дастлабки сўрови ўтказилди, аниқланишича,  унинг аксарият аъзолари бу мавзуларни тушуниш ва қўллаш учун қийин деб ҳисоблайди.

 

Семинар иштирокчиларига табрик сўзи билан мурожаат қилган ҳолда, Назир Ибрагимов, ЎБФ бошқарув раиси, иқтисод фанлари доктори қуйидагиларни қайд қилди:

 

Тошкентда Халқаро инвестициявий форум бўлиб ўтди. Ўзбекистонга хорижий сармоядорларни жалб қилиш учун шундай тадбирлар доирасида ўзимизнинг салоҳиятимизни тақдимот қилиш биринчи қадам ҳисобланади. Манфаатдор сармоядор қарор қабул қилишдан олдин сотувга қўйилган корхоналарнинг молиявий ҳисоботларини кўриш истагида бўлади. Бизнинг анъанавий кузги семинарларимиз айнан уларни тузишнинг нозик жиҳатларига бағишланади.

 

Семинарлар қатнашчиларидан бири Марина Ванина, «Grant Thorton» аудиторлик компаниясининг бош директори сўзларига кўра, корхонанинг МҲХСга мувофиқ тузилган молиявий ҳисоботи бугунги кунда унинг ҳақиқий қийматининг ягона индикатори, жорий фаолият ва истиқболни баҳолаш учун шкала ҳисобланади.

 

Мутахассислар фикрига кўра, МҲХСга бўлган қизиқишни бўлиб ўтган Инвестициявий форум нуқтаи назаридан қандайдир тўлқин ёки кенг тарқалган ҳодиса сифатида, бу ҳақда эртага ҳамма унутиб юборида деган умидда қарамаслик керак. Ҳисоботнинг янги шаклига ўтиш ҳақиқатда мураккаб жараён ҳисобланади, бинобарин, унга ўтиш зарур. Тушунарлики, у ходимларни ўқитиш, янги ёндашувларни ишлаб чиқиш, уларни миллий регуляторлар билан келишиш заруратини ўз ичига оладиган қўшимча харажатлар билан боғлиқ. Бироқ, мутахассисларнинг қайд қилишича, агар компания ҳақиқатан хорижий инвестицияларни жалб қилишдан, хорижий ҳамкорларни излаб топиш, янги бозорларга чиқишдан  манфаатдор бўлса, бу йўлдан бориш лозим бўлади.

 

Қайд этиш жоизки, бу йилги кузги учрашувларда “катта тўртликка” кирувчи  «Ernst & Young», «Deloitte va Touche», «PricewaterhouseCoopers» каби халқаро аудиторлик ташкилотларининг етакчи мутахассислари анъанавий тарзда спикер сифатида иштирок этди.

 

“Кузги ўқишларни” ташкил қилган ҳолда ЎБФ ҳар йили мазкур компанияларга бухгалтерия касбини ривожлантириш, бухгалтерия ҳисобини уйғунлаштириш ва сифатли молиявий ҳисобот тақдим қилиш борасида муҳим интеллектуал ҳиссалари учун умумий миннатдорлик изҳор қилади. Бу йилги семинарларда жами 150 нафардан зиёд манфаатдор шахслар иштирок этди, улардан 36 нафари – бу акциядорлик жамиятлари вакиллари.

 

Ўзбекистон бухгалтерлар Федерацияси ўз шиорини “Профессионаллар билан ривожланиш сари” деб эълон қилди, бу шубҳасиз бухгалтер касбининг мақомини ошириш, Халқаро бухгалтерлар федерацияси (IFAC) ва Бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандартлари бўйича Кенгаш (IASB) томонидан ишлаб чиқилган халқаро касбга оид стандартлар ва этикани жорий қилиш ва фойдаланишни ўз ичига оладиган  миссияни акс эттиради. Бугунги кунда Федерация ўзининг сафида ҳар йили ўз малакасини оширадиган 100 сертификатланган, юксак маҳорат ва тажрибага эга бўлган аъзоларни бирлаштиради.

 

 

 

Саида ДЖАНИЗАКОВА, мухбиримиз.

 

 

Курс валют

2016-12-06
  • USD:3189.93 (+13.77) сум
  • EUR:3434.89 (--15.97) сум
  • RUB:49.72 (+0.57) сум

Вопрос недели

Ташкент – не сельская местность
Я проживаю в г. Ташкенте с родителями, своего жилья не имею. Могу ли я принять участие в программе доступного жилья, если женюсь и решу жить отдельно от родителей?
09.12.16
Просмотры: 289