Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Мурожаатлар доимий эътиборда

24.11.2016

Бугунги кунда ҳар бир соҳага интерактив электрон хизмат турларини татбиқ этиш ишлари  изчил давом эттирилмоқда. Айниқса, сўнгги йилларда аҳоли, хусусан, кичик бизнес вакилларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг мурожаатларини қабул қилиш мақсадида вазирлик ва идоралар тизимида “ишонч телефон”лари йўлга қўйилди. Бу аҳоли, шу жумладан кичик бизнес вакиллари мурожаатларининг ўз вақтида ҳал этилишида муҳим аҳамият касб этмоқда.

Ўзбекистон Республикасининг Асосий Қонунида ҳар бир шахс бевосита ўзи ва бошқалар билан биргаликда ваколатли давлат органларига, муассасаларга ёки халқ вакилларига ариза, таклиф ва шикоятлар билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга эканлиги кафолатланган.

 

2014 йилдан кучга кирган “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни жисмоний шахсларнинг давлат органларига мурожаат этиши тартибини янада такомиллаштирди. Шунингдек, ушбу Қонун билан юридик шахсларнинг ҳам мурожаатларини кўриб чиқиш билан боғлиқ ижтимоий муносабатлар ҳуқуқий тартибга солинди.

 

Эътиборлиси, Қонунда замон талабларидан келиб чиқиб, электрон шаклда мурожаат қилиш ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамланди. Эндиликда жисмоний ва юридик шахслар белгиланган  тартибда ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда тегишли идора ёки мансабдор шахсларга мурожаат қилиши мумкин.

 

Бугунги кунда жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилиш
жадвали нафақат маъмурий бинолар, балки давлат органларининг расмий веб-сайтларида ҳам эълон қилинаётир. Бу юртдошларимизга яратилаётган катта қулайлик бўлиб, вақт ва маблағни тежаш, ортиқча оворагарчиликларнинг олдини олишга хизмат қилмоқда.

 

Мана шу амалий ишларнинг мантиқий давоми сифатида мурожаатлар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш учун 2016 йил 27 октябрда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Вазирлик ва идоралар, хўжалик бирлашмалари раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар, шаҳар ва туманлари ҳокимларининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонун талабларини сўзсиз бажариш юзасидан жавобгарлиги тўғрисида”ги қарори қабул қилинди ва, албатта, бу борадаги саъй-ҳаракатлар давлат сиёсати даражасидаги устувор вазифага айлантирилди.

 

Ана шу мақсадда Адлия вазирлиги томонидан ҳам жисмоний
ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш ҳолатини тубдан ислоҳ қилиш, комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш борасида кенг қамровли ишлар олиб борилмоқда. Мурожаатлар билан ишлашнинг сифатини янада яхшилаш, самарадорлигини ошириш мақсадида вазирликнинг расмий веб-сайтида  адлия вазирининг виртуал қабулхонаси ишга туширилди.

Ўйлаймизки, эндиликда жисмоний ва юридик шахслар учун Адлия вазирлиги фаолиятига оид мурожаатларни тезкор, қулай ва замонавий электрон воситалар ёрдамида тўғридан-тўғри виртуал қабулхона орқали йўллаш имкони яратилди.

 

Алам АКОБИРОВ,  

Ўзбекистон Республикаси  Адлия Вазирлиги

Ахборот хизмати катта маслаҳатчиси

 

Мавзу бўйича материаллар:

 

Бизнес кучли ҳимояга муҳтож

 

Адлия органларининг вазифаси – тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш

 

Қарздорлар мол-мулкининг ягона базаси ташкил этилмоқда

 

 

 

 “Жавоб берамиз!” Маълумот хизматидан жавоблар:


Туманда йўлларни кенгайтириш муносабати билан йўл четидаги савдо дўконлари орқароқ суриладими ёки бошқа жойга кўчириб юбориладими? Агар сурилса унга қандай қонун ҳужжатлари асос бўла олади? Йўл кенгайиши икки тарафга бўладими ёки бир томонламами? Давлат ташкилотига тегишли бинони хусусийлаштириш ёки айрибошлаш тартиби ҳақида қабул қилинган қонунлар, қарорлар ҳақида маълумот берсангиз.

 

Якка тартибдаги тадбиркор банк хисоб рақамидаги хорижий валютани накд шаклда банкдан олишга ҳақлими?

 

Корхона фойдани тақсимлаш тўғрисида қарор қабул қилиши шарт бўлган ЎзР қонунчилигида белгиланган йил якунлари бўйича корхона фойдасини тақсимлаш тўғрисидаги муайян муддатлар мавжудми? 2) Тақсимланмаган фойданинг бир қисмини вақтинчалик капиталлаштириш учун ҳужжатлар пакетини қандай қонуний тузиш мумкин?

 

 

 

 

Курс валют

2016-12-06
  • USD:3189.93 (+13.77) сум
  • EUR:3434.89 (--15.97) сум
  • RUB:49.72 (+0.57) сум

Вопрос недели

Ташкент – не сельская местность
Я проживаю в г. Ташкенте с родителями, своего жилья не имею. Могу ли я принять участие в программе доступного жилья, если женюсь и решу жить отдельно от родителей?
09.12.16
Просмотры: 289