Бу мақсадга эришиш учун Умумреспублика ягона процессинг маркази (УЯПМ) POS-терминаллар и инфокиоскалар учун янги дастурий таъминот ишлаб чиқди. Айнан у тўловлар ўтказилишини жадаллаштиради. Бу ҳақда УЯПМ матбуот хизмати хабар берди.
Хабарда қайд қилинишича, янги дастурий таъминот Президентнинг “Мамлакатимизнинг дастурий таъминот воситалари ишлаб чиқувчиларини рағбатлантиришни янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида” Қарори (20.09.2013 йилдаги ПҚ-2042-сон) ижроси юзасидан ишлаб чиқилган.
УЯПМ маълумотларига кўра бугунги кунга қадар POS-терминаллар и инфокиоскалар учун чет эл компаниялари томонидан ишлаб чиқилган дастурий таъминотлардан фойдаланилган, бу катта моддий харажатларни талаб қилган. Мамлакатимиз дастурчилари томонидан ишлаб чиқилган дастурий таъминот PCI-DSS хавфсизлик стандарти талабларига мувофиқ келади. У «Ўзкарт» БТТ иштирокчилари-банкларга:
- тўловларни ўтказишни жадаллаштириш;
- янги банк хизматларини тезкор жорий қилиш;
- тўлов тизими доирасида хавфсизлик даражасини ошириш имконини беради.
Бугунги кунда УЯПМ томонидан савдо-сервис корхоналари, шунингдек Тошкент шаҳридаги коммунал тўловлар қабул қилиш ва нақд пул бериш кассаларида тестлаш муваффақиятли ўтказилди, шунингдек «Ўзкарт» БТТ иштирокчилари-банклар томонидан улардан фойдаланиш бошланди.
УЯПМ барча савдо-сервис корхоналарига янги дастурий таъминотдан фойдаланишни (эскисини алмаштирган ҳолда) тавсия қилади. Бунда қайд қилинишича, ундан фойдаланиш «Ўзкарт» банклараро тўлов тизими иштирокчилари-банклардан ҳеч қандай қўшимча харажатларни талаб қилмайди.
Мавзуга доир материаллар: