Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

«NORMA» АҚТда ХМҲС билан ҳам танишиш мумкин

23.08.2016

Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги” ахборот-қидирув тизимида Халқаро молиявий ҳисобот стандартларига (ХМҲС) бағишланган янги бўлим пайдо бўлди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Акциядорлик жамиятларида замонавий корпоратив бошқарув услубларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 24.04.2015 йилдаги ПФ-4720-сон Фармонига биноан 2015-2018 йилларда барча акциядорлик жамиятлари Халқаро молиявий ҳисобот стандартларига (ХМҲС, халқаро стандартлар) мувофиқ йиллик молиявий ҳисоботни нашр этиши белгиланган. Улар, маълумки, Халқаро молиявий ҳисобот стандартлари Кенгаши (Лондон) томонидан ишлаб чиқилган ҳамда хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти тўғрисида шаффоф ва тушунарли молиявий ҳисобот тузишнинг самарали дастаги сифатида эътироф этилган. Бундай ҳисоботда тақдим қилинган ахборот энг аввало иқтисодий, бошқарув ва бошқа қарорлар қабул қилиш учун ташқи фойдаланувчилар учун зарур.

 

ХМҲС жумласига молиявий ҳисобот тузиш қоидаларини белгилайдиган стандартлар ва талқинлар киради. Бунда стандартларнинг ўзи уларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш санасига боғлиқ ҳолда Бухгалтерия ҳисоби халқаро стандартлари (International Accounting Standards, IAS,  2003 йил 1 июлгача қабул қилинган) ва Халқаро молиявий ҳисобот стандартларига (International Financial Reporting Standards, IFRS, 2003 йил 1 июлдан қабул қилинади) бўлинади.

 

ХМҲСга амал қилиниши лозим бўлган молиявий ҳисобот тайёрлаш ва тақдим этиш принципларини ўрнатадиган Концептуал асослар (Framework) киритилмайди.  Стандарт ҳисобланмаган ҳолда амалдаги стандартларга зид келган тақдирда улар устуворликка эга бўлмайди.  Шу билан бир вақтда, агар қандайдир вазиятни ҳисобга олиш қоидалари ХМҲС билан тартибга солинмаган бўлса, ХМҲС Кенгаши Концептуал асосларга амал қилинишини тавсия қилади.

 

Халқаро стандартларнинг долзарблиги ва унга бўлган эҳтиёжни инобатга олиб, “Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги” АҚТга Халқаро молиявий ҳисобот стандартларига бағишланган махсус бўлим киритилди.