Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Олий Мажлис Сенатининг тўққизинчи ялпи мажлиси 2017 йил 28-29 март кунлари бўлиб ўтади

23.03.2017

Тошкент шаҳрида 2017 йил 22 март куни Сенат Раиси Ниғматилла Йўлдошев бошчилигида ўтказилган парламент юқори палатаси Кенгашининг мажлисида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг тўққизинчи ялпи мажлисини жорий йилнинг 28-29 март кунлари чақириш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Ялпи мажлиснинг кун тартибига давлат ва жамият қурилиши учун муҳим масалалар, шу жумладан бир нечта қонунлар киритилмоқда:

  • "Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартишлар ва қўшимча киритиш тўғрисида"
  • "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"
  • "Ўзбекистон Республикасининг “Судлар тўғрисида”ги Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"
  • "Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши тўғрисида"
  • "Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"
  • "Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" ва бошқалар.

 

Бундан ташкари, Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси, Марказий банк бошқаруви раиси, Бош прокурор, ички ишлар вазири, Ҳисоб палатаси, Олий Мажлис Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг ҳисоботларини эшитиш ҳамда Олий Мажлис Сенатининг ваколатига кирадиган бошқа масалаларни муҳокама қилиш кўзда тутилмоқда.

 

Олий Мажлис юқори палатаси қўмиталарининг ва Девонининг тўққизинчи ялпи мажлисга тайёргарлик кўриш ҳамда уни ўтказишга доир ишларини мувофиқлаштириш учун Кенгаш томонидан Сенат раисининг ўринбосари Светлана Артикова бошчилигида тегишли ишчи гуруҳ ташкил этилди.

 

Кенгаш мажлисида Сенат аъзоларидан ташқари тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари ҳамда айрим фуқаролик жамияти институтлари ва ОАВ вакиллари иштирок этишди.

 

 

Маъруф УСМАНОВ

Курс валют

2017-08-15
  • USD:4154.36 (+27.91) сум
  • EUR:4895.49 (+16.43) сум
  • RUB:69.02 (+0.62) сум