Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Пулларингизни пластик картада сақланг. Ёки иккита, учта...

19.08.2016

Иш ҳақи пластик картасига дивидендлар ёки хусусий корхона мулкдори даромадларини ўтказиш мумкинми? Банк мижознинг шахсий маблағларини унинг картасига ўтказишни чеклашга ҳақлими? Марказий банкнинг Тошкент шаҳри бўйича Бош бошқармасининг тушунтиришлар билан жавоби – бизнинг шарҳимизда.

Norma.uz портали  таҳририятига банклар ва банк операциялари билан боғлиқ саволлар тез-тез келиб тушади. Асосан ўқувчиларни банк пластик карталарини очиш ва улардан фойдаланиш жиҳатлари ташвишга солади.

 

Мана, олайлик, бизнесмен қизиқаяпти: “Мен – хусусий корхонанинг мулкдори ва директориман. Ҳар ойда ўзимга иш ҳақи ҳисоблаб ёзаман, у қисман пластик картамга тушади. Қачон мен банкдан ўша картага менинг ХК фаолиятимдан олган фойдамни ўтказишларини илтимос қилганимда, менга рад этишди. Маълум бўлишича, бошқа даромадлар учун қўшимча ҳақ ҳисобига алоҳида карта очиш лозим экан. Лекин ахир бу ноқулайку! Наҳотки банк ходимлари мени ўз пулларимни тасарруф этишимни чеклашга ҳақли бўлишса?”.

 

Биз ушбу саволни банк фаолияти соҳасида давлат бошқаруви органи бўлган Марказий банкка йўлладик. Биз олган жавобдаги тушунтиришларни келтирамиз.

 

“Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида”ги Қонуннинг 55-моддасида белгиланишича, Марказий банк ва банклар бир-бирларининг мажбуриятлари бўйича жавобгар эмас.

 

“Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги Қонуннинг 20-моддасида Ўзбекистон Республикасида банклар банк операцияларини амалга оширишга доир қарорлар қабул қилишда мустақил эканликлари кўрсатилган.

 

Шу Қонуннинг 31-моддасига кўра банклар ва уларнинг мижозлари ўртасидаги муносабатлар шартномалар асосида амалга оширилади.

 

Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган банк ҳисобварақлари тўғрисида йўриқноманинг 7-бандида (27.04.2009 йилдаги 1948-сон) кўрсатилганидек, банк ҳисобварағи шартномаси (жисмоний шахсларнинг омонати бўйича банк омонати шартномаси) бўйича юзага келадиган муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси ва бошқа қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади.

 

Юқорида баён қилинганларга асосан, маблағларни тижорат банклари томонидан чиқариладиган банк пластик карталарига ўтказиш масалалари бўйича зарур ахборот олиш учун банк раҳбариятига мурожаат қилишни тавсия қиламиз.

 

Кўрсатилган ҳужжатларнинг тўлиқ матни, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида мавжуд. 

 

Жавобнинг матни билан шу ерда танишиш мумкин.

 

Жавобдан фақат банк ва унинг мижози ўртасидаги муносабатлар шартномалар асосида амалга оширилиши тушунарли бўлади. Бироқ бизни мижознинг турли даромад турларини битта картага, олайлик, иш ҳақи картасига қабул қилиш истаги қонунчиликка зид ёки зид эмаслиги қизиқтирганди? Банк бунда худди шу шартнома асосида мижознинг истагини ҳисобга олиши мумкинми? Хатда жавобни кўрмадик. Ва муҳокамани давом эттирдик.

 

Биз аниқладик!

 

Ходимларга иш ҳақи бериш учун юридик шахс-иш берувчи, айтиб ўтилганидек, банк билан ўрнатилган шаклда шартнома тузади. Шартнома шартларига кўра банк пластик карталарни эмиссия қилади ва карталарнинг махсус ҳисобварақларини очади. Бу хизмат бепул тақдим қилинади. Шунингдек иш ҳақини пластик картага ўтказишда ҳам ҳақ олинмайди.

 

Мутлақ кўпчилик тижорат банкларида бундай картага бошқа даромадларни ўтказиш тақиқланади, қуйидаги ҳоллар бундан мустасно:

 

савдо-сервис корхоналаридан маблағларни қайтариш;

 

ўзига ўзи хизмат кўрсатиш терминаллари (инфокиоскалар) орқали киритилган маблағларни қайтариш;

 

карта ҳисобварағидан бошқа хато равишда ҳисобдан чиқаришлар.

 

Ушбу ахборот мижозларга хизмат кўрсатиш учун тарифлар билан бир қаторда, қоидага кўра, тижорат банкларининг расмий сайтларида эълон қилинади. Бунда бундай тақиқни ҳуқуқий, бухгалтерлик ёки техник чекловлар борлиги билан асослашади.

 

Шундай қилиб, дивидендлар, гонорарлар ва бошқа даромадларни нақдинасиз шаклда олиш учун мижозга алоҳида сўм картасини очиш таклиф қилишади. Бу ҳолатда карта чиқарилишида ва унинг ҳисобварағига ҳар гал маблағ туширилганда ҳақ олинади. Картани эмиссия қилиш қиймати, қоидага кўра, 5 евродан ошмайди ва Марказий банкнинг тўлов кунидаги курси бўйича тўлов амалга оширилади. Кириш транзакциялари учун комиссия ҳақи миқдори ҳам ўтказилган маблағларнинг 1%идан 3%игача тафовут қилади.

 

Шуниси қизиқки, айрим банклар барибир мижозлар учун анча қулай бўлган бошқача ёндашувни қўллайдилар.  Улар талаб қилингунча депозит ҳисобварақ очишни таклиф қилишади ва кейинчалик ундан комиссия ҳақи ушлаб қолинган ҳолда пуллар иш ҳақи картасига туширилади. Асосийси, бундай ёндашув тўлиқ ҳуқуқий майдон доирасида амалга оширилади.

 

 

Демак, барибир мумкин эканда?

 

Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларида бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлари режасида1 23120 – “Жисмоний шахсларнинг пластик карталарига нақд пулсиз ўтказилиши лозим бўлган бошқа пул маблағлари бўйича транзит ҳисобварағлари” ҳисобварағи2 кўзда тутилган. Шубҳасиз, ХК мулкдори фойдаси корхонанинг депозит ҳисобварағидан кўрсатилган транзит ҳисобвараққа ўтказилиши, ўрнатилган миқдорда комиссия ҳақи ушлаб қолингандан кейин эса  унинг карта ҳисобварағига туширилиши мумкин.

 

Келиб чиқадики, тақиқ ҳуқуқий сабабларга боғлиқ бўлмаган ҳолда бажарилган...

 

Эртага келинг

 

Бугун даромадларни диверсификация қилиш – кенг тарқалган ҳодиса. Айнан бир одам, айтайлик, ўриндошлик асосида ишлаши, бизнесда улушга эга бўлиши ҳамда дивидедлар олиши, мақолалар ёзиши ва бу учун муаллифлик гонорарлари олиши мумкин.

 

Шубҳасиз, бундай вазиятда қўшимча карталарни очиш тўғрисидаги талаблар ушбу тўлов дастаги моҳиятининг ўзига зид келади.

 

Биринчидан, ўзи билан бир нечта карталарни олиб харид қилиш ноқулай ва хавфсиз эмас. Бундан ташқари, даромадлар-харажатлар ҳисобини юритиш етарлича қийин.

 

Иккинчидан, навбатдаги пластик карта – бу нафақат уни очиш бўйича қўшимча чиқим, балки “қимматли” вақтни сарф қилиш ва қўшимча харажат қилишдир.

 

Бошқа ўқувчи шунга ўхшаш вазиятга дуч келиб, аччиқланади:

 

-Қўшимча сўм картасини очиш учун банкка келдим. Атайин одам кам бўлиши учун тушдан кейинги вақтни танладим, бироқ навбат “бир чақиримча” келарди. Фойеда ўрнатилган киоскадан фойдаланиб, навбатга турдим. Беш минутдан кам кутдим, лекин қувончим узоққа чўзилмади, Операционист қиз нотўғри хизмат турини танлаб, бошқа жойга навбат олганимни айтди. Инфокиоскага қайта боришга тўғри келди. Натижада таблодаги орзиқиб кутган рақамимни сал кам бир соат кутдим.   Мен билан саломлашиб, банк ходими банкда карта очиш бўйича операциялар 16:45 гача амалга оширилиши ҳақида огоҳлантирди, демакки, шошилишимиз керак. Ажабланарли жойи шундаки, нима учун менга яна битта карта кераклигини унга узоқ тушунтиршимга тўғри келди.  Гўёки бу менинг инжиқликларимдек! Ниҳоят, барча қоғозларни тўлдирдим ва менга давлат курси бўйича 5 евро тўлашим учун квитанция беришди. Кассада маълум бўлишича, терминал бўйича тўлов фақат битта дарчада қабул қилинаркан.  Бу дарчага навбатнинг узунлигини инобатга олиб, 16 минг сўм нақд тўладим.

 

Менга айтишганидек, картани олиш учун уч кундан сўнг келдим. Картани олишда аниқландики, пластикда менинг фамилиямни ёзишда хатога йўл қўйилибди. Буларнинг барчасига қўшимча равишда, менга бу картанинг ҳисобварақ рақамини беришмади, чунки ойнинг биринчи кунида банк ҳисобот тайёрлайди ва операциялар чекланади. Мижозга йигирмата рақамни айтиш – бу ҳам операциями? Бошқа куни яна бир марта келишга тўғри келди.

 

Жами, картани расмийлаштириш учун мендан бир ҳафтадан кўп вақт ва тахминан 50 минг сўм кетди.

 

Нима ҳам дердик? Изоҳга ўрин йўқ.

 

Сўнгсўз ўрнида

 

Тижорат банкларинниг мижозлар базаси доим кенгайиб боради, бу, асл мақсадга кўра,  сервисни модернизациялашга кўмаклашиши керак. Банк мижозлари орасида пенсионерлар ҳам, имконияти чекланган одамдар ҳам бор – бу муайян ижтимоий масъулиятни юклайди.

 

Албатта, гап банкларнинг ички нарх сиёсатига аралашиш ҳақида бормаётир. Бироқ банк фаолиятининг айрим жиҳатларини такомиллаштирган маъқул:

 

мижозларнинг банклар билан ўзаро муносабатларининг аксарият қисмини масофали режимга ўтказиш мумкин ва лозим;

 

айрим банк операцияларини, шу жумладан пластик карталарни очиш ва фойдаланиш билан боғлиқ операцияларни амалга ошириш амалиёти ягона, тушунарли ва қулай бўлиши керак.

 

Хизмат кўрсатишни ташкил этиш яхшиланиши билан “пластик”ни ўзлаштираётган мижозларни талай оғирликлардан бутунлай халос этиш мумкин.

 

Олег ЗАМАНОВ, экспертимиз.

 

Мавзу бўйича материаллар:


Халқаро валюта картаси қандай очилади

Банк хабарлари: янги кредит сиёсати ва солиқлар қаерга тўланади

 

 


1 Марказий банк бошқарувининг 17.07.2004 йилдаги 15/3-сон қарори билан тасдиқланган. Адлия вазирлиги томонидан 13.08.2004 йилда 773-17-сон билан рўйхатдан ўтказилган.

2 Ҳисобварақ Адлия вазирлиги томонидан 17.05.2010 йилда 773-28-сон билан рўйхатдан ўтказилган Марказий банк бошқарувининг қарорига мувофиқ жорий қилинган.

 

Курс валют

2016-12-06
  • USD:3189.93 (+13.77) сум
  • EUR:3434.89 (--15.97) сум
  • RUB:49.72 (+0.57) сум

Вопрос недели

Ташкент – не сельская местность
Я проживаю в г. Ташкенте с родителями, своего жилья не имею. Могу ли я принять участие в программе доступного жилья, если женюсь и решу жить отдельно от родителей?
09.12.16
Просмотры: 250