Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Қарздорлар мол-мулкининг ягона базаси ташкил этилмоқда

18.11.2016

Шу йил 16 ноябрь куни Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатдан ва молиявий таъминлаш департаментида ўтказилган тадбир “Суд департаментининг фаолияти, тизимда замонавий ахборот-технологияларининг татбиқ қилиниши ҳамда келгусида амалга ошириладиган вазифалар” мавзусига бағишланди.  

Суд департаменти фаолияти самарадорлигини янада ошириш, унинг кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш, суд ижрочилари меҳнатини моддий рағбатлантиришни янада мукаммал тизимини шакллантиришдаги аҳамияти хусусида Адлия вазири ўринбосари – Суд департаменти директори  Ҳамдам КАРШИЕВ ҳамда сўз олган бошқа нотиқлар батафсил маълумот беришди.

 

Демак, 2009 йил 15 январда кучга кирган “Ижро иши юритиш такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ тизимда янги йўналишлар – суриштирув ва маъмурий амалиёт бўлими, ахборот таъминоти ва мол-мулкни қидириш бўлими ташкил этилди. Ушбу ислоҳотлар натижасида соҳада сезиларли ижобий кўрсаткичларга эришилмоқда.

 

Мисол тариқасида,  шу  йил мобайнида Суд департаментининг иш юритувида 3 млн. 305 мингта ижро ҳужжатлари мавжуд бўлиб, шундан 1 млн. 810 мингта ижро ҳужжатлари бўйича қарздорлик ундирилди.

 

Суд департаменти ва унинг қуйи органларига жами 39 479 та шикоят келиб тушган, жумладан уларнинг 32 242 таси фуқароларнинг шахсий қабули давомида берилган. Шикоятларнинг 35 402 таси ҳал этилган, 501 таси тегишлилигига кўра бошқа ташкилотларга юборилган, 226 таси кўрмасдан қолдирилган, 1687 таси кейинги даврга қолдиқ бўлиб қолган. Қолдиқдаги шикоятлар белгиланган тартибда кўриб чиқилмоқда.

 

Суд идоралари ва Суд ижрочилари бўлимларининг биноларини қуриш, капитал таъмирлаш ва уларни моддий-техника жиҳатидан жиҳозлаш бўйича ҳам бир қатор ишлар амалга оширилди.

 

Жумладан, жорий  йил давомида умумий юрисдикция судлари учун 10 та янги бино қурилди. 14 та мавжуд бинолар капитал таъмирланиб, фойдаланишга топширилди. Суд департаменти тизими учун 10 та янги бино барпо этилиб, 4 та мавжуд бинолар капитал таъмирланди. Ушбу объектлар учун Судлар ва адлия органларини ривожлантириш жамғармаси томонидан 23 млрд. 462,4 млн. сўм маблағ ажратилди.

 

Соҳадаги муаммолар ва камчиликлар  ҳақида ҳам очиқ-ойдин маълумотлар берилди.

 

Суд ижрочилари иш ҳажмининг ҳаддан ташқари юқорилиги ва йилдан йилга ўсиб бораётганлигидир қайд этилди. Инчунун, 2006 йилдан бери республикадаги суд ижрочиларининг сони ўзгаришсиз қолаётган бир вақтда, мажбурий ижрога келиб тушаётган ижро ҳужжатлари сони охирги 10 йилда 3 бараварга ошган (2006 йилда – 1,2 млн. та ҳужжат, 2015 йилда – 3,7 млн.та ҳужжат), улар бўйича ундирилиши лозим бўлган суммалар эса қарийб 7 бараварга ўсган.

 

Яна бир муаммо: бу суд ижрочилари учун хизмат кийими ва махсус транспорт  белгилари.

 

«Суд ҳужжатлари ва бошқа органлари ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонуннинг 83-моддасига мувофиқ, суд ижрочиси ҳокимият вакили ҳисобланади ва хизмат вазифаларини бажараётганда белгиланган намунадаги формали кийим-бош кияди.

 

 

Бироқ, Қонуннинг мазкур талаби бир неча йиллардан бери рўёбга чиқарилмай келаётганлиги, суд ижрочилари фаолиятининг самарасига салбий таъсир қилмоқда. Айни пайтда, суд ижрочилари фаолиятида уларга фаол қаршилик кўрсатиш, шу жумладан ўз хизмат вазифасини бажариш билан боғлиқ равишда уларнинг ҳаёти ва соғлиғига таҳдид қилиш ҳолатлари ҳам кузатилмоқда.

 

Адлия органлари фаолиятига замонавий АКТни кенг жорий этиш доирасида  “E-ijro” электрон дастури ишлаб чиқилди. Ҳозирги кунга келиб дастурда 5 млн.дан ортиқ ижро ҳужжатлари рўйхатдан ўтказилган.

 

Суд департаменти ва Марказий банк ўртасида электрон маълумот алмашинувини ташкил этилиб, у орқали қарздорларнинг тижорат банкларидаги ҳисоб рақамларини электрон сўровнома юбориш орқали аниқлаш имкони яратилди. Қарздорларнинг мол-мулкини қидиришда Ергеодезкадастр давлат қўмитасининг Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси билан тўлақонли автоматлаштирилган электрон маълумот алмашинуви йўлга қўйилди.

 

Шунингдек 2016 йил 21 октябрда қабул қилинган «Суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-4850-сон Президент Фармонига мувофиқ 2017 йилнинг 1 апрелидан адлия органларининг умумий юрисдикция судлари фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш соҳасидаги вазифа ва ваколатлари Олий судга ўтказилади. Шу муносабат билан Департамент раҳбарияти олдида кадрлар ва моддий-техника жиҳатидан ечимини талаб қиладиган янги масалалар вужудга келади.

 

Қайд қилиш жоизки, Департамент вакиллари суд қарорларини ижро этишнинг янада самарали ва шаффоф тизимини шакллантириш бўйича бутун кучларини ишга солишга иштирокчиларни ишонтиришди.

 

 

Маъруф УСМАНОВ 

 

 

Мавзу бўйича материаллар:


Суд қарорларининг ижроси парламент назоратида

 

Адлия органларининг вазифаси – тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш

 

Хорижга чиқишни чеклаш тўғрисида онлайн тарзда билиш мумкин

 

 

“Жавоб берамиз!” Маълумот хизматидан жавоблар:

Корхона томонидан бюджетга ходим учун тўланган суммани, агар бунда чегирмалар суммаси ҳисоблаб ёзилган даромадлар суммасига нисбатан 50 фоиздан ортиқни ташкил этса, ходимнинг аризаси мавжуд бўлса, маъмурий жарима суммасини ушлаб қолса бўладими? Агар корхона ходимнинг иш ҳақидан чегириб қолиниши лозим бўлган жарима суммасини қопласа, ходим ва корхонанинг солиқлар бўйича мажбуриятлари қандай бўлади?