Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Қайта молиялаш ставкаси олдинги даражада қолди

27.10.2015

Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Ахборот хизмати 26 октябрда хабар  берди.

 

 

Хабарга кўра, Марказий банк бошқаруви Марказий банк қайта молиялаш ставкасини йиллик 9 фоиз даражада сақлаб қолиш тўғрисида қарор қабул қилди.

 

 

Ушбу қарор инфляциянинг амалдаги ва кутилаётган даражасини, шунингдек  пул-кредит кўрсаткичларининг 2015 йилга белгиланган мақсадли параметрларини  ҳисобга олган ҳолда қабул қилинди.

 


Эслатиб ўтамиз, қайта молиялаш ставкасини кўриб чиқиш тўғрисидаги қарор жорий йилда тўртинчи марта қабул қилинмоқда. 2015 йил 1 январдан бошлаб ставка йиллик 10 фоиздан 9 фоизга,  апрель ва июль ойларида эса ўзгаришсиз қолдирилганди.

 


Қайд қилиш лозимки, йил бошида ставкани пасайтириш Ўзбекистонда иқтисодий ўсиш суръатларини рағбатлантиришга қаратилган эди. Қоидага кўра, бундай қадам банк кредитлари бўйича фоиз ставкаларини пасайтириш учун асос яратади, бу ўз навбатида иқтисодиётнинг реал секторида инвестиция фаоллигини оширишда ўз аксини топиши керак. 

Курс валют

2016-12-06
  • USD:3189.93 (+13.77) сум
  • EUR:3434.89 (--15.97) сум
  • RUB:49.72 (+0.57) сум

Вопрос недели

Ташкент – не сельская местность
Я проживаю в г. Ташкенте с родителями, своего жилья не имею. Могу ли я принять участие в программе доступного жилья, если женюсь и решу жить отдельно от родителей?
09.12.16
Просмотры: 412