Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Қишда таътил олганда... қаерга бориш мумкин?

25.11.2016

Агар меҳнат таътили жадвалига кўра йилнинг совуқ фаслида дам олишингизга тўғри келиб қолса, куйинманг. Қуйида вақтни қаерда ўтказиб, мириқиб ҳордиқ чиқариш мумкинлиги ва бу сизга қанчага тушиши ҳақида маълумот бериб ўтамиз.

Маҳаллий туроператорларнинг таклифларини кўриб чиқишдан олдин ўз меҳнат таътилингизни қандай иқлим шароитида ўтказишни исташингизга аниқлик киритиб олиш даркор. Самода ўтказилган бир неча соат Сизни хорижий мамлакатлардаги тропик пляжлар ёки қор билан қопланган тоғли ўлкаларга ё бўлмаса, қишки ҳаво бахмал кузни эслатувчи мўътадил иқлимли кенгликларга элтиб қўйиши мумкин.

 

1. «Денгизда, илиққина денгизда …»

 

Январь ойида ҳаво ҳарорати 30 даражадан ортиқ бўладиган ўлкалар унчалик кўп эмас. Сув ҳарорати ҳам катта роль ўйнайди. Чўмилиш учун 18-28°С айни муддао. Январь ойида бундай илик денгиз сувини Миср, Исроил, БАА, Иордания, Гоа, Шри-Ланка, Таиланд, Вьетнам, Камбожа, Бирма, Куба, Доминикана, Бали, Индонезия, Мексика, Австралия, Перу, Мальдив ҳамда Сейшел оролларидан топса бўлади. Бундай мамлакатларга бориш – ўтиб кетган ёз кетидан қувишдек гап, бунинг устига чел эл маданияти экзотикасидан баҳраманд бўлиш имконияти туғилади.

 

Келинг, қуйида пойтахтимиздаги еттита сайёҳлик агентликларининг таклифларини кўриб чиқамиз. Мақолани эълон қилишдан мақсад аниқ ҳисоб-китобларни ҳавола этиш ёки алоҳида сайёҳлик фирмаларини реклама қилиш эмаслигига эътиборингизни қаратмоқчимиз1. Шунчаки бозорнинг мазкур соҳасидаги мавжуд ўзгаришлар ва нарх-наво сиёсати билан таништирмоқчимиз, холос.

 

Йўналиш

Турнинг давомийлиги

1 кишилик нархи

Туроператор

Бали (Индонезия)

8 кун, 7 кеча

1120 ш.б.дан бошланади

edemtravel.com

Бангкок (Таиланд)

4 кун, 3 ночи

411 ш.б.дан бошланади

atlanta.uz

Бангкок + Паттайя (Таиланд)

8 кун, 7 кеча

680 ш.б.дан бошланади

edemtravel.com

Бангкок + Паттайя (Таиланд)

8 кун, 7 кеча

511 ш.б.дан бошланади

royal-travel.uz

Бангкок + Паттайя (Таиланд)

7 кун, 6 кеча

630 ш.б.дан бошланади

otpusk.uz

Бангкок + Пхукет (Таиланд)

8 кун, 7 кеча

441 ш.б.дан бошланади

ecotour.uz

Боракай (Филиппин)

10 кун, 9 кеча

1 720 ш.б.дан бошланади

360travel.uz

Деҳли+Жайпур+Агра (Ҳиндистон)

5 кун, 4 кеча

236 ш.б.дан бошланади

atlanta.uz

Дубай, БАА

6 кун, 5 кеча

1 350 ш.б.дан бошланади

travelsystem.uz

Дубай, БАА

8 кун, 7 кеча

963 ш.б.дан бошланади

edemtravel.com

Дубай, БАА

8 кун, 7 кеча

626 ш.б.дан бошланади

royal-travel.uz

Дубай, БАА

10 кун, 9 кеча

661 ш.б.дан бошланади

ecotour.uz

Исроил

8 кун, 7 кеча

652 ш.б.дан бошланади

ecotour.uz

Исроил

7 кун, 6 кеча

655 ш.б.дан бошланади

otpusk.uz

Кипр

11 кун, 10 кеча

570 ш.б.дан бошланади

travelsystem.uz

Кипр

8 кун, 7 кеча

1 820 евродан бошланади

360travel.uz

Куала-Лумпур - Крайсчерч - Квинстаун (Янги Зеландия)

9 кун, 8 кеча

1 979 ш.б.дан бошланади

360travel.uz

Куала-Лумпур (Малайзия)

8 кун, 7 кеча

442 ш.б.дан бошланади

travelsystem.uz

Куала-Лумпур (Малайзия)

8 кун, 7 кеча

943 ш.б.дан бошланади

edemtravel.com

Куала-Лумпур + Лангкави (Малайзия)

8 кун, 7 кеча

1 195 ш.б.дан бошланади

royal-travel.uz

Мальдив ороллари

9 кун, 8 кеча

2 021 ш.б.дан бошланади

360travel.uz

Истанбул + Анталия (Туркия)

8 кун, 7 кеча

481 ш.б.дан бошланади

royal-travel.uz

Истанбул + Анталия (Туркия)

8 кун, 7 кеча

320 ш.б.дан бошланади

ecotour.uz

 

Айтиш жоизки, келтирилган жадвалда турларнинг тахминий нархи акс  этган, уларга одатга кўра: кутиб олиш ва кузатиш, меҳмонхонага жойлаштириш ва нонушта; мамлакат ичидаги объектлар ёки шаҳарлар бўйлаб транспортда олиб юриш баҳолари киритилган. Баъзи агентликларнинг таклифлари визаларни расмийлаштириш, Ўзбекистондан учиш ва қайтиш, тушлик ҳамда кечки овқатлар, суғурта полисларини ҳам ўз ичига олади. Тур дастурига киритилмаган шопинг ҳамда бошқа кўнгилочар машғулотларга ҳар доим алоҳида ҳақ тўланади.

 

2. Қорли тоғли чўққилар ва бепоён текисликлар

 

Сиз учун тоғдан яхшиси фақат қадамингиз ҳали етмаган чўққилар ва тепаликлар бўлса ёки қордаюрар автомашиналарда бепоён қорли текисликларни кезишни орзу қилсангиз, унда совуқ кенгликларда ҳордиқ чиқаришни танлаганингиз маъқул. Булар Швейцария ва Австрия, Қозоғистон, Абхазиянинг тоғ-чанғи курортларидир. Қиш фаслида мамлакатимизнинг санаторийлари ва тоғлари бағрида ҳордиқ чиқариш – алоҳида мавзу, унга Normанинг алоҳида махсус таҳлили бағишланади.

 

Мазкур мақолада “қорли йўналишлар” бўйича ҳам таклифлар билан таништирмоқчи бўлгандик. Аммо таҳлил шуни кўрсатдики, бундай турларга нархларни ўз сайтида жойлаштирган операторлар жуда камчиликни ташкил этар экан. Улар аниқ ҳисоб-китоб қилиш учун шахсан қўнғироқ қилиш ёки келиб аниқлаштиришни таклиф этишди.

 

3. Шопинг ёҳуд Европа ўлкаларига саёҳат

 

Агар денгиз бўйида дам олиш ёки тоғ-чанғи спорти ихлосманди бўлмасангиз, қадимий шаҳарлар, меъморий обидалар ва маданий марказлар  бўйлаб экскурсияли саёҳатга отланишингиз ва/ёки байрамолди чегирмалар (sales) даврида дўконлар бўйлаб арзон нархларда ул-бул харид қилишга киришсангиз бўлади. Агар экскурсия ва шопинг қилишни мақсад қилган бўлсангиз, бир нечта мамлакатлар бўйича тайёр турларни сотиб олишингиз мумкин. Эътиборингизга шундай турларнинг бир нечтасини ҳавола этамиз:

 

Испания-Франция-Италия

8 кун, 7 кеча

447 ш.б.дан бошланади

travelsystem.uz

Чехия – Германия – Австрия

9 кун, 8 кеча

355 ш.б.дан бошланади

travelsystem.uz

Хитой, Малайзия, Сингапур, Индонезия, Таиланд

15 кун, 14 кеча

2388 ш.б.

ecotour.uz

 

Бундай саёҳатларни қилавериб, тажрибаси анча ошган одамларнинг фикрига кўра, Рождество байрами арафасидаги энг қизиқарли чегирма акциялари Нью-Йорк, Лондон, Вена, Рим, Милан, Мадрид, Берлин, Прага, Хельсинки, Таллин, Афина, Дубай каби шаҳарларда бўлиб ўтади.

 

***

 

Norma.uz томонидан илгари эълон қилинган мақолаларда туроператор билан шартнома тузиш, виза олиш, хорижий давлатда бўлган давр учун суғурта қилиш, болаларни чет давлатга олиб чиқиш сингари хорижга сафарни режалаштириш пайтида эътибор қаратиш лозим бўлган масалалар мавзулари батафсил очиб берилган эди. Улар билан қуйидаги ҳаволалар орқали танишиб чиқишни таклиф этамиз. 

 

Саида Жонизоқова,

мухбиримиз

 

Мавзуга оид материаллар:

 

Кетаётиб, чироқни ўчиринг! Таътил ёки хизмат сафарига кетаётганлар учун эслатма 

 

Турфирмадан йўлланма ва шартнома билан

 

Халқаро валюта картаси қандай очилади 

 

 

1 Мазкур таҳлилда келтирилган сайёҳлик агентликлари муаллифнинг шахсий танловига асосан эмас, балки излаш тизимларининг илк натижаларига кўра танланган.

Курс валют

2016-11-29
  • USD:3176.16 (+18.66) сум
  • EUR:3450.86 (+0.97) сум
  • RUB:49.15 (+0.65) сум

Вопрос недели

Подходит ли работа в Ташкенте жителю Ташобласти?
Я прописан и проживаю в Кибрайском районе Ташкентской области, в настоящее время не имею постоянной работы. Говорят, что если зарегистрироваться на бирже труда, то мне должны предложить «подходящую» работу. Смогу ли я таким образом получить работу, например, в Мирзо-Улугбекском районе города Ташкента, до которого мне 5 минут езды? Что вообще означает термин «подходящая» работа?
01.12.16
Просмотры: 967