Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак скорректировать зачет НДС на основании статьи 270 Налогового кодекса Как сформировать прочие затраты производственного характера Как разработать график документооборота по экспортной сделке

Рўйхатга олиш ва рўйхатдан чиқариш учун ҳужжатлар намуналари – Интернет орқали

05.01.2016

Бундай имконият Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ИДХЯПда рўёбга чиқарган янги хизмат туфайли юзага келди.

 

Хизмат фуқаронинг доимий пропискасини расмийлаштириш учун ҳужжатлар намуналарини олиш юзасидан онлайн тарзда сўров юбориш имконини беради.

 

Хизматни олиш учун Интерактив давлат хизматлари ягона порталида электрон шаклни тўлдириш зарур. Ўзбекистон фуқаросини рўйхатга олиш ва рўйхатдан чиқаришни расмийлаштириш учун зарур ҳужжатлар намуналари дарҳол қабул қилинади. Хизмат жисмоний шахсларга кўрсатилади.

 

Рўйхатдан ўтиш ёки рўйхатдан чиқаришнинг ўзи учун эса фуқаро шахсан тегишли ХЧК ва ФР бўлинмасига ҳужжатларнинг тўлиқ пакети билан келиши зарур. Эслатиб ўтамиз,  доимий прописка учун зарур ҳужжатлар рўйхатига қуйидагилар киради:

 

- Ўзбекистон фуқароси паспорти;

 

- туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома (16 ёшга тўлмаган, ота-онасидан, васийлар ва ҳомийлардан алоҳида яшайдиган шахслар учун);

 

- контракт бўйича ҳарбий хизматчининг ёки Қуролли Кучлар офицерининг шахсий гувоҳномаси (казармалар, корабллар ва кемалардан ташқарида яшайдиган ҳарбий хизматчилар учун);

 

- 16 ёшга тўлмаган, ота-оналари (васийлари, ҳомийлари) билан бирга яшайдиган болаларни қайд этиш туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномалар бўйича, улар тўғрисидаги маълумотларни уй дафтарларига  (қайд этиш варақчаларига) киритиш орқали амалга оширилади.

 

Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат божи ставкалари ҳақида”  3.11.1994 йилдаги 533-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон фуқароларини рўйхатдан ўтказганлик ва чиқарганлик учун, шунингдек турган жойи бўйича ҳисобга қўйиш учун  ЭКИҲнинг 2 фоизи миқдорида давлат божи ундирилади.

 

Фуқарога доимий прописка олинишида рад этилиши мумкин. Қуйидаги аниқланган фактлар рад этиш сабаблари бўлиши мумкин:

 

- белгиланган тартибда олиб ташланмаган ёки амал қилиш муддати тугамаган судланганлик;

 

- фуқаронинг террористик, экстремистик, жиноий ва бошқа тақиқланган ташкилотларга аъзолиги;

 

- ариза берувчи била туриб ўзи ва яқин қариндошлари ҳақида ёлғон маълумотлар тақдим қилиши, сохта ҳужжатлар тақдим қилиниши;

 

- турар жой мулкдори томонидан  доимий прописка учун уй-жой майдони тақдим этиш рад этилганлиги;

 

- олдинги рўйхат жойи бўйича тегишли ХЧК ва ФР бўлимидан ноқонуний тартибда яшаш гувоҳномаси олинганлиги.

 

 

Янги хизмат тўғрисидаги ахборот ИДХЯПда 2016 йил 4 январда эълон қилинган эди. 5 январь куни унинг матнига ўзгартиришлар киритилди ҳамда улар мазкур материалда эътиборга олинган.

 

 

 

Мавзуга доир материаллар:

 

Меҳнат вазирлиги ўз хизматларини такомиллаштиради

 

Ноширлар лицензия учун аризани онлайн тарзда топширишлари мумкин

 

ИДХЯПда “Ўзстандарт”дан янги хизматлар