Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Сайлов кампанияси фаоллашмоқда

23.09.2016

2016 йил 20-21 сентябрь кунлари Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг сессиялари бўлиб, уларда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи округ сайлов комиссиялари аъзолигига номзодлар муҳокама қилинди.

 

Президент сайловини ташкил этиш ва уни ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси (кейинги ўринларда – МСК), округ ва участка сайлов комиссиялари томонидан амалга оширилади. Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи округ сайлов комиссиялари МСК томонидан сайловга камида етмиш кун қолганида комиссиянинг раиси, раис ўринбосари, котиби ва камида 6-8 нафар аъзосидан иборат таркибда тузилади. Округ сайлов комиссияларининг аъзолари Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг тавсияси билан жамоатчиликнинг обрўли вакиллари орасидан МСК томонидан тасдиқланади.

 

Жойлардаги давлат ҳокимияти вакиллик органлари сессияларида муҳокамалар натижасида округ сайлов комиссиялари таркибига номзодлар тавсия қилиш бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди. Округ сайлов комиссияларининг 56,6% аввалги сайловларда амалий тажриба тўплаган, жамиятимизнинг обрўли вакилларидир. Диққатга сазовор, ушбу комиссия аъзоларининг 56 нафари, яъни 36,8% хотин-қизлардир, ҳамда уларнинг 12 нафари эса сайлов комиссияларининг раҳбариятидан жой эгаллаган.

 

“Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги Қонуннинг 241-моддаси ва “Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси тўғрисида”ги Қонуннинг 5-моддасига мувофиқ МСК 2016 йилги президентлик сайловида иштирок этиш учун сиёсий партияларнинг тақдим этилган аризалари ва бошқа ҳужжатларини кўриб чиқиб, Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси, Ўзбекистон Халқ демократик партияси, Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партиясига сайловда иштирок этишга ижозат бериш тўғрисида қарор қабул қилди. МСК сиёсий партияларнинг ваколатли вакилларига рўйхатга олинганлик гувоҳномаларини ва белгиланган намунадаги имзо варақаларининг бланкаларини берди.

 

“Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида” ги Қонунга 2015 йил 29 декабрда киритилган ўзгартишларга мувофиқ сиёсий партия томонидан тақдим этилган имзо варақалари Ўзбекистон Республикаси жами сайловчилар умумий сонининг 5 фоизидан 1 %гача камайтирилди, яъни 214 350 нафар сайловчи имзосини ташкил этади. Бу имзолар камида саккизта маъмурий-ҳудудий тузилма намояндаси бўлган сайловчиларни қамраб олган бўлиши керак. Маъмурий-ҳудудий тузилмалардан бирида сиёсий партия имзолар умумий миқдорининг кўпи билан саккиз фоизини тўплаши мумкин.

 

Айтиш жоизки, ушбу сайлов кампанияси ошкоралик ва очиқлик тамойиллари асосида олиб борилмоқда. Шу мақсадда:

 

- Марказий сайлов комиссиясининг Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, ЎзА, “Жаҳон”, “Uzreport” ахборот агентликлари, Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси билан икки томонлама битимлар имзоланди;

 

- Республика матбуот маркази фаолият кўрсатмоқда ҳамда МСК томонидан хорижий ва миллий ОАВинг қарийб 400 нафар вакили аккредитациядан ўтказилди;

 

- МСК ЕХҲТининг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси, МДҲ Ижроия қўмитаси, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти, Ислом ҳамкорлик ташкилоти ва Бутунжаҳон сайлов органлари ассоциацияси (A-WEB) каби нуфузли халқаро тузилмаларга  ушбу сайловида кузатувчи сифатида иштирок этиш учун таклифномалар юборилгани маълум қилинди.

 

Маъруф УСМАНОВ

 

Мавзу бўйича материаллар:

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови 2016 йил 4 декабрда бўлиб ўтади

 

Президентнинг вазифалари Бош вазир Ш.Мирзиёевга вақтинча юкланди

 

 

Курс валют

2016-11-29
  • USD:3176.16 (+18.66) сум
  • EUR:3450.86 (+0.97) сум
  • RUB:49.15 (+0.65) сум

Вопрос недели

Подходит ли работа в Ташкенте жителю Ташобласти?
Я прописан и проживаю в Кибрайском районе Ташкентской области, в настоящее время не имею постоянной работы. Говорят, что если зарегистрироваться на бирже труда, то мне должны предложить «подходящую» работу. Смогу ли я таким образом получить работу, например, в Мирзо-Улугбекском районе города Ташкента, до которого мне 5 минут езды? Что вообще означает термин «подходящая» работа?
01.12.16
Просмотры: 982