Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Шахсий ҳаёт чегаралари қаерда?

14.10.2016

23.09.2016 йилдаги ЎРҚ-411-сон Қонун билан МЖтК ва ЖКга шахсий ҳаётга аралашганлик учун жавобгарлик киритилди. Бу хусусда муқаддам «Шахсий ҳаётга аралашув жазоланади» мақоласида ёзган эдик. Ушбу шарҳда эса хусусий ва оммавий соҳалар чегараларини белгилаш борасидаги масала устида суҳбатлашамиз.

Аввало, шуни таъкидлаш керакки, қонунчиликда “шахсий ҳаёт” деган тушунча йўқ. Ушбу терминнинг киритилмаганлигига сабаб эса бундай кенг маънодаги масаланинг барча жиҳатларини қамраб олишнинг иложи йўқлигидир.

 

Шу боис Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 46-моддаси ҳамда ЖКнинг 1411-моддасида бутун шахсий ҳаёт тушунчаси эмас, балки унинг аниқлик киритилган қисми — шахсий ва оилавий сирлар муҳофаза остига олинган. Аммо қонунчиликда уларнинг таърифи ҳам келтирилмаган. Хулоса шуки, амалда у ёки бу ҳаракатлар шахсий ёки оилавий сирларни йиғиш ва тарқатишга кириши ёки кирмаслиги борасида мунозаралар келиб чиқиши мумкин.

 

1-мисол.  Оила аъзоларидан бири озодликдан маҳрум қилиш жойларида жазони ўтаган ва бу ҳақда бошқалар билишини истамайди. Оиланинг бошқа аъзолари ҳам ўзларининг жамиятдаги обрў-эътиборини йўқотишни хоҳламайди. Чунки бу ҳолат бошқа одамларнинг уларга нисбатан муносабатини ўзгартиради. Шу оиладаги қиз ёки йигит никоҳ қуришни истайди, аммо қўшнилар норасмий маълумотлар йиғиш вақтида буни билиб қолишади. Натижада одамнинг шахсий ҳаётига зарар етади.

 

Бир томондан олиб қараганда судланиш оммавий-ҳуқуқий институт, суд ишларини кўриш ошкоралик тамойили асосида олиб борилади. Бошқа томондан у ёки бу шахс билан қариндошлик алоқалари – шахсий ҳаётнинг бир қисми, у фақат одамнинг розилиги билан ошкор қилиниши даркор.

 

2-мисол. Меҳнат интизомини бузганлиги учун шахс билан меҳнат шартномаси бекор қилинди. Янги бўш иш ўрнига ходимни ишга олиш жараёнида кадрлар хизмати унинг ўтган иш жойидан маълумотлар тўплашга киришди. Собиқ раҳбар уни ишдан бўшатишга асос бўлган вазиятларни жуда берилиб тавсифлаб берди. Натижада ходим ишга олинмайди.

 

Бир томондан олиб қараганда, одамнинг меҳнат фаолияти шахсий эмас, касбий фаолиятга доир маълумот саналади. Бошқа томондан эса бундай ҳаракатлар унинг ор-номусига тегади, обрўсига путур етказади ва меҳнат ҳуқуқини чегаралайди. Шу боис ҳам қонунчиликда меҳнат шартномасида меҳнат шартномаси бекор қилинишининг сабаблари кўрсатилишига йўл қўйилмаса керак.

 

Шундай қилиб, шахсий ва оилавий сир тушунчасини аниқлаш учун аниқ қонуний мезонлар керак бўлади.

 

Бизнинг фикримизча,  у ёки бу маълумотнинг шахсий ёки оилавий сир деб тан олиниши учун биринчи ва асосий мезон — ошкор этилиши одамга мулкий ва маънавий зарар келтириши мумкин бўлган маълумотлар бўлиши керак.

 

Иккинчи мезон – қонунчиликда одамнинг шахсий ҳаёти ҳақида бирор аниқ турдаги маълумотларни тўплаш ва тарқатиш учун бевосита рухсатнинг мавжуд эмаслиги. Масалан, фуқаролар йиғинлари қошидаги яраштирув комиссиясининг қўйди-чиқди ишлари жараёнида бунга рухсат берилади. Шунингдек, ҳуқубузарликларни содир этиш ёки тайёрлаш шахсий ёки оилавий сир деб тан олиниши мумкин эмас.

 

Учинчи мезон – шунга ўхшаш маълумотларнинг ошкор этилишига барча манфаатдор шахсларнинг розилиги бўлмаслиги. Масалан, оиланинг собиқ аъзолари томонидан оилавий сирнинг ошкор этилиши.

 

Фикримизча, қонунчиликка аниқ тушунчалар киритилгунга қадар қонунни қўлловчилар айнан юқорида санаб ўтилган тамойилларга асосланиб иш кўрганлари маъқул.

 

Самир Латипов,

экспертимиз

 

Мавзу бўйича материал:

 

Шахсий ҳаётга аралашув жазоланади

 

 

 

Курс валют

2016-12-06
  • USD:3189.93 (+13.77) сум
  • EUR:3434.89 (--15.97) сум
  • RUB:49.72 (+0.57) сум

Вопрос недели

Подходит ли работа в Ташкенте жителю Ташобласти?
Я прописан и проживаю в Кибрайском районе Ташкентской области, в настоящее время не имею постоянной работы. Говорят, что если зарегистрироваться на бирже труда, то мне должны предложить «подходящую» работу. Смогу ли я таким образом получить работу, например, в Мирзо-Улугбекском районе города Ташкента, до которого мне 5 минут езды? Что вообще означает термин «подходящая» работа?
01.12.16
Просмотры: 1545