Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

ШҲТ саммити: хавфсизлик чоралари ҳамда кириш ва чиқиш масалалари

15.06.2016

Мамлакатимиздаги ахборот порталлари ва FM-станцияларида Тошкентда 23-24 июнь кунлари ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари саммити ўтказилиши муносабати билан жорий йилнинг 16 июнидан бошлаб шаҳарга кириш ва чиқишнинг ёпилишигача бўлган махсус хавфсизлик чоралари кўрилиши ҳақида хабар тарқатилганди. Ўзбекистон ИИВ матбуот хизмати бу ахборотни расман рад этди.

 

 

“Бир нeча кун аввал Интeрнeт тармоқларида Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарларининг Саммити ўтказилиши даврида фуқароларнинг Тошкeнт шаҳрига кириб-чиқиши чeкланиши ҳақида маълумотлар  тарқатилган.  Бу маълумотлар  асоссиз  ва  ишончсиздир.

Шаҳарга кириб-чиқиш тартиби одатдаги тарзда амалга оширилади. Фақат бу борадаги тeкширув тадбирлари  кучайтирилади. Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарларининг  Саммитини ўтказиш вақтидагина Тошкeнт шаҳрининг айрим кўчаларида автотранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча чeкланади. Автотранспорт воситалари ҳаракатининг чeкланиш санаси ҳамда вақти  ҳақида қўшимча равишда маълумот бeриб борилади.

Шу билан бирга пойтахтда йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларининг бузилишини ва йўл-транспорт ҳодисалари содир этилиши ҳолатларини  камайтириш мақсадида пойтахтда Ўзбeкистон Рeспубликаси ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ҳамда Патруль-пост хизмати бўлинмалари томонидан  рeжалаштирилган чора-тадбирларнинг ўтказилиши кўзда тутилган”


Ўзбeкистон Рeспубликаси  ИИВ  Матбуот  хизмати

 


Бундан ташқари, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ва “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК матбуот хизматларида ШҲТ саммитини ўтказиш вақтида темир йўл ва авиақатновлар жадвалида ўзгаришлар бўлиши тўғрисидаги  ахборотни рад этишди. Инчунун, “Ўзбекистон темир йўллари” расмий сайтида қуйидаги эълон чоп этилди:

 

“Интернетдаги ижтимоий тармоқларда, турли хил веб-сайтларда 2016 йилнинг 16 июнь кунидан  бошлаб 23-24 июнь кунларига қадар Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлат раҳбарларининг йиғилиши бўлиб ўтиши муносабати билан Тошкент шаҳрида барча транспортларнинг кириш-чиқиши, жумладан темир йўл транспорти ҳаракати тўхтатилиши ҳақида турли хил  асоссиз маълумотлар тарқалмоқда. “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти раҳбарияти азиз ватандошларимиз ҳамда юртимизга ташриф буюрувчи меҳмонларга  шуни маълум қиладики, юқорида кўрсатилган кунларда маҳаллий ва халқаро йўналишлардаги барча поездлар ҳеч қандай ўзгаришсиз ва йўловчи поездлар белгиланган жадвал асосида ҳаракатланишда давом этади. Поездлар ҳаракати жадвалида қўшимча ёки ўзгаришлар бўлса, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ расмий веб-сайтидан тўлиқ маълумот олишингиз мумкин”.    

 

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК матбуот хизмати вакиллари авиақатновлар жадвалида бирор бир ўзгариш йўқлиги ҳақида телефон орқали маълум қилишди.

 

Пойтахтнинг ҳаётий фаолиятини таъминлайдиган жамоат автотранспорти ҳам одатдаги ҳолда фаолият кўрсатади.

 

Курс валют

2016-12-06
  • USD:3189.93 (+13.77) сум
  • EUR:3434.89 (--15.97) сум
  • RUB:49.72 (+0.57) сум

Вопрос недели

Ташкент – не сельская местность
Я проживаю в г. Ташкенте с родителями, своего жилья не имею. Могу ли я принять участие в программе доступного жилья, если женюсь и решу жить отдельно от родителей?
09.12.16
Просмотры: 390