Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzДва мнения о порядке выплаты компенсации за задержку выплаты дохода работникам Как уведомления по итогам автокамерала отличать от «неавтокамеральных» Как рассчитать НДФЛ и взносы на ИНПС за апрель 2024 года Как работать с резервом по сомнительным долгам

Сиз нега бойиб кета олмайсиз?

13.01.2017

Рухшуносларнинг фикрича, аслида миллион-миллион пул топа олмасликнинг сабаби битта — кундалик одатлар. Ҳар бир одамда бой-бадавлат бўлиб кетиш имкони мавжуд. Аммо айнан сизда шундай имконият борми? Буни билиш учун қуйидаги одатларингиз бор-йўқлигини текшириб кўринг. Бу одатлар сизда бўлса, билингки, мақсадингизга яқинлаша олишингиз жуда қийин кечади. Демак, бойликка эришиш йўлидаги тўсиқлар билан танишамиз.

Иқтисод қилишга муккасидан кетгансиз

 

Кўпроқ пул топиш ҳақида кам ўйлайсиз.  Ақл билан тежаб иш кўриш муҳимку-я, аммо у пул топишга ҳалал бермаслиги керак. Одамлар арзонгаровга харид қилиш, чегириб қолиш ҳақида шунчалик кўп ўйлашадики, муҳим имкониятларни осонгина қўлдан чиқариб юборишади. Агар ҳақиқатан ҳам бойиб кетишни истасангиз фикр юритиш тарзини бироз ўзгартиришингиз, бой-бадавлат одамлар сингари мулоҳаза қилишни бошлашингизга тўғри келади.

 

Пул тугаётганидан ҳадеб хавотирга тушавермасдан, қандай қилиб кўпроқ пул топсам бўлади, деб бош қотиришни бошланг. Пулни йиғиш учун олдин уни қўлга киритиш керак. Молиявий барқарорликка эришган инсонлар одатда бир нечта даромад манбаи ва синалган жамғариш стратегиясига эга бўлишади.

 

Ҳалолликни унутиб қўясиз

 

Бошқаларни алдаш, чув тушириш, ёлғон ишлатиш, пора олиш каби қинғир йўллар билан топилган пулда барака бўлмайди. Бундай усулни танлаганлар эртадан кечгача елиб-югуриб, катта пул ёки мол-дунёни қўлга киритгандай бўлишади. Аммо орадан ҳеч қанча ўтмай, барча топганлари ҳавога учиб кетгани, яна ўша “тешик тоғора” билан қолишганини англаб етишади. Бунга кўплаб ҳаётий мисолларни келтириш мумкин.

 

Давлат орттириш учун ҳам унинг муайян “одобларига” риоя қилиш талаб этилади. Маҳсулот, товар, хизматлар ҳақида ёлғон қўшмай, ҳақиқий сифати билан тавсифлаш даркор.

 

Сармоя ҳақида ўйламайсиз

 

Пулларни кўпайтиришнинг энг самарали усулларидан бири сармоя киритишдир. Имконга қараб кичикроқ сармоя киритишни қанчалик эрта йўлга қўйсангиз, шунча яхши. Маълумотларга кўра, бойлар ўртача ҳисобда йиллик даромадининг 20%ини турли сармояларга сарфлашар экан.

 

Дунё бойларининг деярли 80%и бойликларини сармоя киритиш ортидан ишлашган. Сармоя худди ўтказилган ниҳол мисоли — ҳатто кичик бўлса ҳам келажакда шундай мевалар бериши мумкинки, асти қўяверасиз. Фақат уни ўтказиш учун “ерни” тўғри танлай билсангиз бўлгани.

 

Маошингиз сизни қаноатлантиради

 

Бир ойга етарли миқдорда ойлик олсангиз бўлди. Кейинги маошгача бир амаллаб етиб оласиз. Кўпчилик шундай алпозда яшайди. Фақат келажакда бадавлат бўлишни истаган инсонлар эмас. Ҳақиқатан ҳам катта пул топишни истаган одам натижа учун тўлов олиш ва тўлашни афзал билади, кўпинча у ўзи учун ва ўзига ишлайди.

 

Ойликка ҳаёт кечириш гарчи барқарор, хавфсиз, таҳликасиз услуб бўлса-да, гуллаб-яшнаш сари олиб боришда жуда секин ишловчи механизмдир. Кимдур ойлик ошишини, мукофот пули қўшиб беришлишини кутиб яшайди, яна ким эса ўз ишини йўлга қўйиб, иқтисодий устунлик сари қадам ташлайди.

 

Кўрпангизга қараб оёқ узатмайсиз

 

Имкониятингиз, топаётган пулингизга яраша яшамасангиз, бойиб кетишингиз қийин бўлади. Ойлигингизни кўтаришса ҳам, янги катта маошли ишга жойлашсангиз ҳам дарҳол харажатларни ошириб юбормаслигингиз керак.

 

Муваффақиятга эришишни истаган одам, масалан, қимматбаҳо автомобиль, данғиллама уй, машҳур брендларнинг соатлари ва бошқа товарларини  бизнес ва инвестициялари барқарор даромад манбаига айланиб улгурганидан кейин олади.  Бой бўлишни истаган одам истеъмолчи экани билан эмас, меҳнатсеварлиги билан ажралиб туришга интилади.

 

Бировнинг орзу-умидларини рўёбга чиқараяпсиз

 

Бойишни истаган одам ўз касбини севиши керак, аниқроғи, қайси касб-ҳунарга кўнгил қўйганини аниқлаб, кейин у билан шуғулланишни бошлагани маъқул. Кўпчилик ота-онасининг йўлидан юриб, уларнинг касбини эгаллайди. Чунки бу йўлдан юриш осонроқ. У касбга меҳр қўйган-қўймаганини ўйлаб ҳам ўтирмайди. Оқибатда эртами-кеч танлаган ҳунаридан кўнгли тўлмаслигини англаб етади. Бундай одам ҳеч қачон бойиб кетмайди.

 

“Қулай ҳудуд”дан ташқарига чиқишни истамайсиз

 

Муваффақиятли ва бадавлат бўлишни истасангиз, ноаниқликлар ва ноқулайликларга кўникишингизга тўғри келади. Бойларга одатда ҳаётнинг олдиндан айтиб бериб бўлмайдиган беқарор жиҳатларини севишади.

 

Жисмоний, психологик ва ҳиссий барқарорлик — ўртача ҳаёт кечиришни истовчиларнинг энг асосий мақсади. Бўлғуси муваффақият эгаси эса бадавлат бўлишнинг осон эмаслиги, фақат қулайлик ҳақида қайғуриш бу йўлда ғов бўлишини яхши англаб етади. Улар доимий ноаниқлик ва ноқулайлик шароитида ўзини нормал ҳис қилишга кўникишади.

 

Пул сизга нега кераклигини билмайсиз

 

Молиявий режангизнинг аниқ мақсади бўлиши шарт. Пул ўз-ўзидан келмайди, уни топиш учун ишлаш керак. Бой одам — бойликка эришишни истаган одам. Сизга дадиллик, эътиборлилик, билим ва ҳаракатчанлик керак бўлади. Лекин булардан аввал мақсад ва унга эришиш йўли аниқ бўлиши даркор. Акс ҳолда сизга ҳеч нарса ёрдам бера олмайди. Нимани исташи, хоҳлашини англаб етмаган одамнинг бой бўлиши даргумон.

 

Биринчи навбатда харажат қиласиз, қолганини жамғарасиз

 

Бой бўлишни истасангиз энг аввало, ўзингизга пул тўланг. Аксарият одамлар пул топди дегунча, бошқаларга тўлашни бошлаб юборишади. Ижара учун, банкка, телефон компаниясига... Аввал бошқаларга тўлаб, қолганини жамғарманг. Бунинг тамомила аксини қилинг. Даромадингизнинг камида 10%ини жамғариб боринг. Бу ишни биринчи навбатда йўлга қўйишингиз керак. Жараённи автомат равишда ишлашини таъминлаб қўйинг.

 

Бойимаслигим аниқ, деган фикрдасиз

 

Бойлик — танланган, сараланган, омадли одамларгагина насиб қилади, деб ўйласангиз, адашасиз. Аслида кўпчилик учун муҳим бўлган товарни ишлаб чиқариш ёки сотиш, хизмат кўрсатишни йўлга қўя олган ҳар қандай одам бойликка эриша олади. Мен буни эплай оламан деб ўзни ишонтириш, ўзига кўрсатма бериш даркор. Кейин кенгроқ фикр юритиш талаб этилади. Бой одам  — бу биринчи навбатда катта мақсад қўя олган, орзу-истаги сари тўғри йўлдан бора олган инсондир.

 

Фозила Ашурова, мухбиримиз.

 

 

 

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-25
  • USD:12689.97 (+0.00) сум
  • EUR:13557.96 (+0.00) сум
  • RUB:137.20 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах