Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

Сотилган товарларни бепул етказиб бериш учун лицензия зарур эмас

28.07.2017

Тадбиркорлар Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги (ЎзАДТА) зарур бўлмаган ҳолларда ҳам лицензиянинг мавжуд бўлишини талаб қилаётганлиги юзасидан шикоят қилишмоқда. Norma экспертлари “Олиб бориб бериш: ташиш, алоҳида фаолият тури, солиқ солиш объекти эмас “ номли мақолада (“СБХ” газетасининг 2017 йил 13 июлдаги 24-сони) ўз фикрлари билан ўртоқлашишди.  Norma.uz таҳририяти Адлия вазирлигига тушунтиришлар юзасидан мурожаат этди.

 

Ҳақиқатан ҳам лицензияланадиган товарларни бепул етказиб бериш учун лицензия олиш керакми? Қуйида Адлия вазирлигининг таҳририят мурожаатига берган жавобини келтирамиз.

 

Автомобиль транспортида йўловчиларни ҳамда юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини лицензиялаш тўғрисида низомнинг 2-бандига мувофиқ, тижорат асосида амалга ошириладиган йўловчиларни ҳамда юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолияти лицензияланиши керак.

 

Фуқаролик кодексининг 709-моддасига биноан  йўловчи, багаж ва юк ташиш  ташиш шартномаси асосида амалга оширилади. Бунда юк ташиш шартномаси бўйича юк ташувчи юк жўнатувчи томонидан ўзига ишониб топширилган юкни белгиланган манзилга етказиб бериш ва олувчига топшириш, юк жўнатувчи эса юкни ташиб берганлик учун белгиланган ҳақни тўлаш мажбуриятини олади (ФК 711-моддаси).

 

ФКнинг 442-моддасида эса товарларни олиб бориб бериш етказиб берувчи томонидан уларни маҳсулот етказиб бериш шартномасида назарда тутилган транспортда ва унда белгиланган шартларда жўнатиш йўли билан амалга оширилади.

 

Шу тариқа, ЎзАДТА қонунга хилоф равишда:

  • тижорат асосида амалга ошириладиган ташиш тушунчасини талқин қилмоқда;
  • маҳсулот истеъмолчига қўшимча ҳақ олинмасдан етказиб берилишига қарамай, юкларни ташиш бўйича харажатлар ишлаб чиқариладиган товар таннархида жамғарилади ва тегишинча лицензияланиши керак деб таъкидламоқда.

 

Бундан келиб чиқадики, сотувчи томонидан ўз автомобиль транспортида товарларни етказиб берилишида лицензияни талаб қилишнинг сабаби  нотўғри ҳуқуқни қўллаш амалиёти ҳисобланади.

 

Бунинг устига, Вазирлар Маҳкамасининг 2.06.2016 йилдаги 185-сон қарорининг 2-бандида товарлар сотувчининг ўз автомобиль транспортида етказиб берилганда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида автомобиль транспортида йўловчилар ва юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро ташишларга лицензия олиш талаб этилмайди, қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолатлар бундан мустасно, деб тўғридан-тўғри кўрсатилган.

 

Адлия вазирлиги тадбиркорлик субъектлари ва чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналарни ҳуқуқий ҳимоя қилишни амалга оширади. Ҳуқуқбузарлик ҳолатлари аниқланган тақдирда уларга нисбатан ҳуқуқий тусдаги чораларни кўради. “Юқорида баён этилганлардан келиб чиқиб, Сиз томондан мазкур соҳада тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари чекланиши фактлари аниқлаган тақдирда,  уларни Вазирликка юборишингизни сўраймиз”,- дейилади хат сўнгида.

 

Ҳурматли ўқувчилар! Агар Сизнинг амалиётингизда юкларни ташиш учун қонунга хилоф равишда лицензия талаб қилиш юзасидан ҳужжатлаштирилган ҳолатлар мавжуд бўлса, norma.uz таҳририятига мурожаат қилинг. Биз албатта бу ахборотни сизнинг ҳуқуқларингизни тиклаш учун Адлия вазирлигига тақдим этамиз.