Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

ССП ГФРда стажировка ўташ учун қабул эълон қилади

02.02.2017

Савдо-саноат палатаси ГФР компаниялари билан иқтисодий кооперациянинг 4 йўналиши бўйича Германияда ойлик стажировка ўташ учун номзодларни қабул қилиш ҳақида эълон қилди.

Стажировка йўналишлари:

  • «Немис корхоналари билан умумий иқтисодий кооперация» (2017 йил, июнь, 20 нафар киши);
  • «Энергия самарадорлиги соҳасида иқтисодий кооперация» (2017 йил, сентябрь, 2 нафар киши);
  • «Чиқиндиларни утилизация қилиш соҳасида иқтисодий кооперация» (2017 йил, октябрь, 2 нафар киши);
  • «Соғлиқни сақлаш соҳасида иқтисодий кооперация» (2017 йил, ноябрь, 5 нафар киши).

 

Стажировка инглиз тилида ўтказилади. Ҳужжатларни қабул қилиш санаси: 2017 йилнинг 30 январидан 28 февралига қадар.

 

Иштирок этиш учун зарур ҳужжатлар рўйхати:

  • Иштирокчи анкетаси;
  • Иш жойидан маълумотнома;
  • Паспорт нусхаси;
  • Меҳнат дафтарчаси нусхаси;
  • Олий маълумот тўғрисидаги диплом нусхаси;
  • ССПга аъзолик тўғрисидаги шартнома нусхаси;
  • Солиқ органларидан қарзи мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумотнома;
  • Тижорат банкидан қарзи мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумотнома.

 

Стажировка вақтида Германияда ўқиш ва яшаш бўйича барча харажатлар Германия Федерал иқтисодиёт ва энергетика вазирлиги томонидан қопланади. Бунда апрель ойида Тошкентда 6 кунлик стажерларни ўқитиш бўйича мажбурий тайёрлов курсида иштирок этиш юзасидан овқатланиш ва авиаучиш учун  харажатлар юбораётган корхона (ёки иштирокчиларнинг ўзлари) томонидан тўланади.

 

Номзодларни танлашда иштирок этиш учун  мажбурий мезонлар:

  • Савдо-саноат палатасига аъзолик;
  • Номзоднинг ўрта ёки юқори бошқарув бўғини менежери сифатидаги стажи – камида охирги 2 йил;
  • Номзоднинг ёши –45 ёшдан ошмаган бўлиши;
  • Олий маълумот;
  • Инглиз тилида эркин сўзлашиш ва ёзиш.

 

Бу муҳим!  

 

Танлаш бўйича интервьюга фақат Савдо-саноат палатаси аъзоси бўлган тадбиркорлар қўйилади. Интервью инглиз тилида ўтказилади.

Рўйхатда кўрсатилган барча ҳужжатлар (анкетани www.chamber.uz сайтидан ёки СППнинг «Telegram»даги расмий боти «ТПП Обучение (@uzchamber_education_bot)» орқали юклаб олиш зарур) файл жилдда бирйўла тўлиқ ҳажмда ва қоғозда Савдо-саноат палатасида қуйидаги манзил бўйича тақдим қилинади: Тошкент шаҳри, Амир Темур кўчаси, 4. Тўлдирилган анкета ва паспортни электрон шаклда  sa.babakulov@chamber.uz почта қутисига жўнатиш зарур.

 

Стажировка бўйича қўшимча маълумотларни (+998 71) 150-60-06 (Сардор Бабакулов, бош мутахассис) телефон рақами орқали олиш мумкин.

 

 

 

Курс валют

2017-10-17
  • USD:8058.77 (+6.69) сум
  • EUR:9515.80 (+65.07) сум
  • RUB:140.84 (+2.32) сум