Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак скорректировать зачет НДС на основании статьи 270 Налогового кодекса Как сформировать прочие затраты производственного характера Как разработать график документооборота по экспортной сделке

Стартап нима дегани ва у нима учун керак?

03.12.2015

Стартапни инглизчадан сўзма-сўз таржима қилганда “жараённинг бошланиши”ни билдиради.

 

 

Стартап – бу бизнеснинг исталган тури, ундаги фарқ бозорга аввал фойдаланилмаган услубда (ўз-ўзидан қонун билан тақиқланмаган) товарлар ёки хизматлар тақдим этишда ифодаланади.

 

Унинг учун асос – бу ғоя, ижро ва молиялаштиришга кўпайтирилган унинг долзарблиги ва ўзига хослиги. Пировардида бу бизнес лойиҳанинг муваффақиятини таъминлаши мумкин.

 

Мисол учун, стартаплар ватани бўлмиш АҚШда 24 ёшли  Роб Райнхарт таомни ўрнини босадиган ҳамда организм учун барча зарур моддалар – ёғлар, оқсиллар, тузлар, микроэлементлар, углеводларга эга Soylent ичимлигини ўйлаб топди. Бу бетакрор маҳсулотга аллақачон қарийб миллион доллар сарфланган.

 

Россияда “Таомлар партияси” стартапи Москва ва Санкт-Петербургнинг кўп аҳолисига  ёқиб қолган. Лойиҳанинг ғояси шундаки, ҳар якшанба мижозларга ичида  янги, салқинлатилган ва ҳафта кунлари бўйича ўралган маҳсулотлар ва рецептлар бор қутилар етказиб берилади. Олайлик, “душанба” ўрамини олиш кифоя ва рецепт бўйича таом тайёрлаш мумкин. Барча ош хоми қўл остида бўлади.

 

Хорижда стартапларнинг муваффақиятлилигини ва жуда машҳурлигини билган ҳолда, билишни хоҳлардик, улар бизда мавжудми?  Улар ҳали унчалик кўп эмас, Москва ҳам бир онда қурилмаган.

 

Bileton.uz – тадбирлар, кино ва театрга патталарни онлайн-сотиш. Ташкилотчилар учун қулай имкониятлар билан тадбирларни тез барпо этиш ва олға силжитиш учун платформа.

 

Boomerang.uz – амалий хат-хабарларни курьерлик етказиб бериш технологик хизмати. Истиқболда – интернет-дўконлар учун тезкор етказиб бериш.

 

Oson.uz – шопинг бўйича шахсий гид. Ўзбекистон дўконларининг товар таклифлари агрегатори.  Дўконлар мижозлари билан персоналлаштирилган иш (лояллик дастури ва ҳ.к.). iBeacon технология ёрдамида савдо марказларида Indoor-навигация.

 

Rentme.uz – ашёлар прокати бўйича майдон. Бу ерда бекор ётган ашёларни ижарага бериб, ишлаб топиш мумкин.

 

Straxovka.uz – онлайн-суғурта. Полисни онлайн тарзда харид қилиш имконияти билан Ўзбекистон суғурта компанияларининг таклифлар агрегатори. Полисларни бепул етказиб бериш.

 

Gifty.uz – асосий вазифалари одамларга оригинал буюмларни ташлашда ёрдам бериш ва шу билан бир вақтда қўлда ясалган маҳсулотлар ишлаб чиқарувчилари учун сотиш бозорини барпо этишдан иборат сервис.

 

Ҳар бир стартапер билиши лозим:

 

Инвестор ғояга маблағ сарфлар экан, муваффақиятли бизнес келажакда келтирадиган фойданинг бир қисмига умид боғлайди. Тескари натижада у ўзи киритган маблағларни йўқотиш хавфида бўлади.

 

Саводли инвесторлар ҳали бозорда йўқ янги хизмат ёки товарларни таклиф қиладиган лойиҳалар энг кўп фойда келтиришини тушунишади. Шу муносабат билан стартап ўзида бозорда талаб қилинадиган ҳамда фойда келтирадиган маҳсулот ёки хизматларнинг янги концепциясини жамлаши керак.

 

Кўпинча стартап-лойиҳа – бу бирлаштирувчи бўғиндир. Масалан,  қандайдир оригинал маҳсулотни таклиф қилаётган интернет-дўкон  бозорга чиқди, бунда интернет-дўконнинг асосий вазифаси сотувчи ва харидорни тўғридан-тўғри учраштириб қўйиш ҳисобланади.

 

“Келинг оригинал товарлар интернет-дўконини очайлик” ғоясидан олдин бизнес-режа устида анчагина иш қилинган. Ахир тўғри тузилган бизнес-режа лойиҳа муваффақиятининг ярми ҳисобланади ҳамда инвесторларни жалб қилиши мумкин.

 

Интернет-дўкон очишни ният қилганлар аввал сайт ёки мобиль илова яратишади ҳамда ўз мижозлари базасини барпо этиш учун ўзларига ўзи 3-4-5 ой муддат беришади. Шу муддат мобайнида уни барпо этишган тақдирда, лойиҳани муваффақиятли деб ҳисоблаш мумкин, у монетизациялашади, яъни тўлов киритилади ҳамда лойиҳа фойда келтира бошлайди. Шунингдек интернет-дўкон рекламадан пул олиши, товарларни етказиб бериш кўринишида қўшимча хизматларни киритиши, маркетинг тадқиқотлари ўтказиши, транзакциялар учун банкдан ажратмалар олиши ҳам мумкин.

 

Стартап – бу “жамоавий ўйин” эканлигини эсдан чиқармаслик лозим. Ҳар бир шундай жамоада ғоялар асосчиси (агар спорт терминини қўлласак – тренер) бўлади, уни ижрочи (спортчи) ва инвесторларни излаш бўйича агент қўллаб-қувватлайди.

 

Бизнинг мамлакатимизда стартаплар ўзларининг илк одимларини бошлашмоқда, яқин вақтларда бу бизнес шаклланишининг ушбу жуда амалий ва қизиқарли механизмини ривожланишига олиб келади.  Бизда стартаплар ҳали Европа мамлакатлари ва Америкадан фарқли ўлароқ янгилик ҳисоблансада, Ўзбекистонда ёш тадбиркорлар ғояларига ўзларининг маблағларини киртишга тайёр инвесторлар бор. Бу ишда бирлаштирувчи бўғин ҳисобланадиган лойиҳалар ҳам мавжуд. Агар сизда инвестицияга эҳтиёжи бўлган стартап бўлса ёки сиз ўз маблағингизни стартапга киритмоқчи бўлсангиз, у ҳолда қуйидагиларга мурожаат қилиш мумкин:

 

Idea Lab – IT-стартапларни эрта босқичда қўллаб-қувватлайдиган консультатив дастур, у стартапни баҳолаш ва таҳлил қилишга ёрдам беради  ҳамда инвесторларни излашда кўмак  кўрсатади. Бу лойиҳада иштирок этиш учун  сиз ташлашдан ўтишингиз керак ва энг яхши стартапларга “ғоя” босқичида бепул консультация ва инвесторларни излашда кўмак берилади;

 

StartupFactory.uz – IT-лойиҳалар учун акселератор, у барча бошловчи IT-ишлаб чиқувчиларга ўз ғояларнини рўёбга чиқариш ҳамда инвесторларни излашда ёрдам беради. Ҳар қандай хоҳловчи мазкур дастурда иштирок этиши мумкин.

 

Стартапларнинг пайдо бўлиши ва уларни рўёбга чиқариш имконияти, уларни фойда келтирадиган бизнес-лойиҳага айлантириш, – тадбиркорларимизнинг замонавий бизнес-тафаккурларининг ривожланиши белгисидир. Бундай турдаги лойиҳаларнинг рўёбга чиқарилиши туфайли мавжуд тадбиркорлар авлоди ўрнига хизматлар ва товарлар бозорига янги ғоялар киритадиган янги ёш тадбиркорлар келади.

 

 

 

 

Муслим МАРДАНОВ, мухбиримиз.