Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Суд: адолат ўрнатиш ҳамда қарорлар ижроси самарадорлигини ошириш

25.11.2016

2016 йил 23 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий судида “Судлар фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва суд қарорларининг ижроси самарадорлигини янада ошириш” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Ўзбекистонда суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар инсон манфаатлари, ҳуқуқ ва эркинликларини, жамиятда қонунийлик ва қонун устуворлигини таъминлаш  ҳамда бу борада судлар мустақиллигини янада мустаҳкамлашда муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда.


Ўзбекистон Республикаси Олий суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси Холмумин Ёдгоров ва бошқалар мамлакатимизда суд ҳокимияти мустақиллигини мустаҳкамлашга қаратилган ислоҳотлар натижасида судлар фуқaрoларнинг ҳуқуқ вa эркинликлaрини ҳимoя қилишга xизмaт қилaдигaн ишончли тизимга aйлaнганини таъкидлашди. Бу борада энг илғор фан-техника воситалари ва ахборот-коммуникация технологиялари, шунингдек, ишни ташкил этишнинг замонавий шакл ва усулларини жорий этиш, суд қарорларининг ижросига оид қонун ҳужжатларини такомиллаштириш ишлари давом этмоқда.

 

Олий суд ҳамда БМТ Тараққиёт дастурининг “Ўзбекистонда қонун устуворлиги йўлида ҳамкорлик” қўшма лойиҳаси доирасида Малайзия, Жанубий Корея, АҚШ, Эстония каби бир қатор АКТ соҳасидаги энг ривожланган хорижий давлатларнинг тажрибаси чуқур ўрганилган ҳолда фуқаролик ишлари бўйича судлар фаолиятига “E-SUD”миллий электрон судлов ахборот тизими жорий этилган бўлиб, бугунги кунда амалиётда самарали фойдаланиб келинмоқда.

 

Жумладан, ушбу тизим орқали Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидаги фуқаролик ишлари бўйича туманлараро судларига бугунги кунга қадар жами 187 мингдан ортиқ аризалар электрон шаклда келиб тушгани ҳам бунинг яққол тасдиғидир. Аризалар асосан солиққа оид, коммунал тўловлар, хусусан, газ, электр энергияси ва сувдан фойдаланганлик учун юзага келган қарздорликни ундириш билан боғлиқ.

 

Таъкидландики, “E-SUD”миллий электрон судлов ахборот тизимининг жорий этилиши натижасида судларда ишларни юритиш самарадорлиги сезиларли даражада ошди, фуқаролар, тадбиркорлик субъектлари ва бошқа мурожаат қилувчиларга судга бевосита ташриф буюрмасдан, яъни уйидан ёки иш жойидан даъво аризалари, аризалар, илтимосномалар ва уларга илова қилинадиган ҳужжатларни судларга тўғридан-тўғри Интернет тармоғи орқали электрон шаклда жўнатиш, суд жараёнларининг бориши ҳақида хабардор бўлиб туриш, шунингдек чиқарилган суд ҳужжатларини электрон шаклда олиш имконияти яратилди. Натижада судда ишларини кўриш муддатлари қисқарди, ортиқча вақт ва қоғоз сарфига чек қўйилди, суд ҳужжатларини тузиш ва расмийлаштириш, суд статистикасига оид турли ҳисоботларни тайёрлаш жараёнлари автоматлаштирилди ва ҳоказо.

 

Айтиш жоизки, қўшма лойиҳа доирасида суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларининг ижро этилиши ҳамда улар устидан суд назоратининг олиб борилиши ҳолати экспертлар жалб қилинган ҳолда ўрганиб чиқилди ва натижаси бўйича тегишли таҳлилий маълумотнома тайёрланди, амалдаги фуқаролик процессуал қонун ҳужжатларига тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, ижро иш юритувини такомиллаштириш бўйича қатор таклифлар ишлаб чиқилди.

 

Давра суҳбатида суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларининг ижро этилиши, бу борада ўтказилаётган суд назорати натижалари таҳлилига эътибор қаратилди.

 

Тадбирда  Олий суд, Олий хўжалик суди, Бош прокуратура, Адлия вазирлиги қошидаги Суд ижро департаменти, Адвокатлар палатаси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, юридик таълим муассасалари, масъул идора ва ташкилотлар, шу жумладан, БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги доимий ваколатхонаси, АҚШ халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди.

 

Олимжон УСАРОВ,
Ўзбекистон Республикаси  Олий суди
Ахборот хизмати раҳбари

 

Мавзуга оид материаллар:

 

Амнистияга тушганлар реабилитация қилинади, даволанади ва иш билан таъминланади

 

Судларнинг асосий вазифаси - адолат устуворлигини ўрнатиш

 

Судланганлик ҳолати қандай тугалланади ва олиб ташланади

 

 

“Жавоб берамиз!” Маълумот хизматидан жавоблар:

 

Мени огоҳлантирмасдан ишдан бўшатишди. Ходим сифатида менинг ҳуқуқларим бузилганми?

 

Корхона томонидан бюджетга ходим учун тўланган суммани, агар бунда чегирмалар суммаси ҳисоблаб ёзилган даромадлар суммасига нисбатан 50 фоиздан ортиқни ташкил этса, ходимнинг аризаси мавжуд бўлса, маъмурий жарима суммасини ушлаб қолса бўладими? Агар корхона ходимнинг иш ҳақидан чегириб қолиниши лозим бўлган жарима суммасини қопласа, ходим ва корхонанинг солиқлар бўйича мажбуриятлари қандай бўлади?

 

 

 

Курс валют

2016-11-29
  • USD:3176.16 (+18.66) сум
  • EUR:3450.86 (+0.97) сум
  • RUB:49.15 (+0.65) сум

Вопрос недели

Подходит ли работа в Ташкенте жителю Ташобласти?
Я прописан и проживаю в Кибрайском районе Ташкентской области, в настоящее время не имею постоянной работы. Говорят, что если зарегистрироваться на бирже труда, то мне должны предложить «подходящую» работу. Смогу ли я таким образом получить работу, например, в Мирзо-Улугбекском районе города Ташкента, до которого мне 5 минут езды? Что вообще означает термин «подходящая» работа?
01.12.16
Просмотры: 648