Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Суд залидан: пудрат ишларини келишмадингизми – уни бепул бажардингиз

25.10.2016

МАСАЛАНИНГ МОҲИЯТИ

 

АЖ (Буюртмачи) ҳамда МЧЖ (Пудратчи) ўртасида 2016 йилнинг февраль ойида қурилиш пудрат шартномаси (кейинги ўринларда шартнома) тузилди. Унда Буюртмачининг офис биносига ёндош ҳудудни ободонлаштириш бўйича ишлар бажарилиши назарда тутилган эди. Томонлар ишларнинг тугалланиш муддатини — 01.04.2016 йил ҳамда ишларнинг тахминий қийматини — 50 млн. сўм деб белгилаб олишди. Пудратчи Буюртмачига сметани кўриб чиқиш учун тақдим этган, кўриб чиқиб, Буюртмачи уни имзолади. Шартнома шартларига кўра, Буюртмачи шартнома имзоланганидан кундан бошлаб 10 календарь куни мобайнида шартнома умумий суммасининг 30% миқдоридаги олдиндан тўловни (бўнак) амалга ошириши керак эди. У мазкур мажбуриятни ўз вақтида бажарди ва қолган 70% маблағни бажарилган ишлар далолатномаси ва ҳисобварақ-фактура имзоланганидан кейин 20 календарь куни мобайнида тўлаши лозим эди.

 

Ишлар бажарилгандан сўнг 2016 йилнинг апрель ойининг ўртасида Пудратчи Буюртмачи номига имзолаш учун бажарилган ишлар далолатномаси ва ҳисобварақ-фактурани юборди. Ушбу ҳужжатларга у асосий ишлардан ташқари, сметага кирмаган қўшимча бажарилган ишларни ҳам киритди. Умумий суммаси 3 млн. сўм бўлган ёғоч ўриндиқни бўяш ҳамда ёндош ҳудудга ёритиш ускуналарини ўрнатиш (материаллар билан бирга) ҳам шулар жумласидан эди.

 

Буюртмачи ўз жавобида Пудратчига қўшимча ишлар бажарилишини талаб этмагани ва ўз розилигини бермаганини, Пудратчи қўшимча тўлов сўрашга ҳақли эмаслигини билдирди.

 

Буюртмачининг важларини маъқулламаган Пудратчи 2016 йилнинг июнь ойида бажарилган ишлар учун 38 млн. сўм тўловни, шунингдек давлат божи (380 минг сўм) ва почта харажатларини (7 200 сўм) ундириш тўғрисидаги даъво билан хўжалик судига мурожаат этди (кейинги ўринларда – суд).

 

ПУДРАТЧИ НУҚТАИ НАЗАРИ

 

БУЮРТМАЧИ НУҚТАИ НАЗАРИ

 

Биз ободонлаштириш ишларини бажариш бўйича ўз мажбуриятларимизни ўз вақтида бажардик. Бундан ташқари, Буюртмачи билан оғзаки келишувга кўра, умумий ҳисобда 3 млн. сўмга ёғоч ўриндиқларни қўшимча равишда бўядик ва ёндош ҳудудда ёритиш ускуналарини ўрнатдик (материаллар билан бирга). Биз Буюртмачидан буюртма келиб тушганидан кейин қўшимча ишларни бажардик. Унинг ҳаракатлари эса виждонсизлик ва бажарилган ишлар учун тўловдан қочишдан дарак бермоқда. Шу боис даъво қондирилишини сўраймиз

 

Биз ишларнинг ҳажми ва баҳосини келишиб олдик ва уларни икки томонлама имзоланган сметага киритдик. Сметани Пудратчнинг ўзи тузди ва биз сметада кўрсатилган ободонлаштириш ишлари ҳажми ва суммасига рози бўлдик. Буюртмачи 35 млн. сўм тўлашга рози. Бироқ Пудратчи қўшимча ишлар ҳақида бизни огоҳлантирмади ва уларнинг ҳажми ва суммасини биз билан келишмади. Биз қўшимча ишларни бажариш учун ўз розилигимизни бермаганмизШу боис суддан даъво талабларининг 35 млн. сўмлик бир қисмини қондиришни, 3 млн. сўмлик қисмини эса қондиришни рад этишини сўраймиз.

 

 

СУД ҚАРОРИ

 

Иш материалларини кўриб чиққан биринчи инстанция суди даъвогар далиллари ва жавобгар эътирозларини эшитиб, муҳокама қилганидан кейин қонун ҳужжатлари қоидаларини таҳлил этиб, Пудратчининг 38 млн. сўм миқдоридаги бажарилган ишлар учун тўловни, шунингдек давлат божи (380 минг сўм) ва почта харажатларини (7 200 сўм) ундириб беришни сўраб, даъво аризаси билан мурожаат этишига сабаб бўлган юқорида кўрсатиб ўтилган далилларнинг  қисман тасдиғини топди.

 

ФКнинг 236, 670-моддаларига асосланган ҳолда биринчи инстанция суди даъво талабларини қисман қондириш ва жавобгардан 35 млн. сўм асосий қарзни, давлат божи (350 минг сўм) ва почта харажатларини (7 200 сўм) ундиришга қарор қилди. 30 минг сўм миқдоридаги давлат божини эса суд ХПКнинг 95-моддасига асосланган ҳолда даъвогардан ундирадиган бўлди.

 

Апелляция ва кассация судлари бу қарорни ўзгаришсиз қолдирди.

 

Буюртмачи Пудратчига қўшимча ишларни бажариш учун ўз розилигини бермаганини ва талаб этмаганини билдирди, шу боис Пудратчи уларнинг тўлаб берилишини сўрашга ҳақли эмас.

 

Буюртмачининг важларини маъқулламаган Пудратчи 2016 йилнинг июнь ойида бажарилган ишлар учун 38 млн. сўм ҳамда давлат божи (380 минг сўм) ва почта ҳаражатлари (7 200 сўм)ни тўлаш тўғрисидаги даво билан хўжалик судига мурожаат этди.

 

АДВОКАТ ШАРҲИ

 

Фуқаролик кодексининг 236-моддасига кўра "Мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак". Фуқаролик кодексининг 666-моддасига кўра,  Қурилиш пудрати шартномаси бўйича пудратчи шартномада белгиланган муддатда буюртмачининг топшириғи билан муайян объектни қуриш ёки бошқа қурилиш ишини бажариш мажбуриятини олади, буюртмачи эса пудратчига ишни бажариш учун зарур шароит яратиб бериш, ишни қабул қилиш ва келишилган ҳақни тўлаш мажбуриятини олади. Фуқаролик кодексининг 673-моддасига кўра, агар ишлар баҳоси смета тузиш орқали аниқланадиган бўлса, пудратчи томонидан бажарилган ишларни Буюртмачи сметада назарда тутилган миқдорда ҳақ тўлайди.

 

Шу боис Буюртмачи Пудратчига сметада назарада тутилган умумий иш ҳажми учун 35 млн. сўм тўлайди.

 

Пудратчи сметада кўрсатилган ишлар билан бирга унда назарда тутилмаган ишларни ҳам  бажарди ва бу билан қурилиш ишларининг баҳоси ошиб кетди. ФК 670-моддасининг тўртинчи қисмига биноан Пудратчи қурилиш давомида лойиҳа-смета ҳужжатларида ҳисобга олинмаган ишларни ва шу муносабат билан қўшимча ишларни бажариш ва қурилишнинг смета қийматини ошириш зарурлигини аниқласа, бу тўғрида буюртмачига хабар бериши шарт.Пудратчи буюртмачидан ўн кун ичида ўз хабарига жавоб олмаган тақдирда, агар қонунда ёки қурилиш пудрати шартномасида бунинг учун бошқа муддат назарда тутилган бўлмаса, тегишли ишларни тўхтатиб, бекор туриб қолиш натижасида кўрилган зарарни буюртмачининг зиммасига юклаши шарт. Пудратчи смета ҳужжатида кўрсатилмаган қўшимча ишларни бажариш зарурати ҳақида буюртмачини огоҳлантирмаган ва унинг розилигисиз амалга оширган. Кейин у шартномага кўра бажарилган ишлар қаторига қўшимча бажарилган ишларни ҳам қабул қилиб олиш ҳужжатларига киритган. Буюртмачи бу қўшимча ишларни бажариш учун пудратчига ўз розилигини бермаган.

 

Юқоридагилардан келиб чиқиб пудратчи ФКнинг 670-моддаси 4-қисмида келтирилган мажбуриятларини бажармагани боис у Буюртмачидан қўшимча ишлар учун тўловни амалга оширишни талаб этишга ҳақли эмас (ФКнинг 670-моддаси 6-қисми).

 

Юқоридагиларни инобатга олган суд даъво аризасини қисман қондириш қарорини қабул қилди.

 

Шуниси эътиборлики, пудратчи судгача бўлган тартибда қўшимча шартнома тузилиши ва қўшимча иш ҳажми учун иш тури, нархи ва бажарилиши муддати кўрсатиб ўтилган сметани тасдиқлаш ташаббуси билан чиқиши мумкин эди. Шундай қилган тақдирда у қўшимча бажарилган ишлар учун ҳақ олган ва суд харажатларидан халос бўлар эди. 

 

Павел СИЛЬНОВ,

адвокат

 

Курс валют

2016-11-29
  • USD:3176.16 (+18.66) сум
  • EUR:3450.86 (+0.97) сум
  • RUB:49.15 (+0.65) сум

Вопрос недели

Подходит ли работа в Ташкенте жителю Ташобласти?
Я прописан и проживаю в Кибрайском районе Ташкентской области, в настоящее время не имею постоянной работы. Говорят, что если зарегистрироваться на бирже труда, то мне должны предложить «подходящую» работу. Смогу ли я таким образом получить работу, например, в Мирзо-Улугбекском районе города Ташкента, до которого мне 5 минут езды? Что вообще означает термин «подходящая» работа?
01.12.16
Просмотры: 648