Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Судлар инсон ҳуқуқлари бўйича барча муаммоларни ҳал этади

05.02.2016

Мамлакатимиз мустақилликка эришгандан буён суд-ҳуқуқ тизимида чуқур ва инсонпарварлик ислоҳотлари давом этмоқда. Ушбу жараёнда бажарилган вазифалар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Олий судида ўтган йил якунлари ва 2016 йил истиқболларига бағишлаган кенгайтирилган раёсат йиғилиши бўлиб ўтди.

 

Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси Шоюнус Ғозиевнинг танқидий маърузасида судлар фаолиятини янада такомиллаштириш, судьяларнинг билим ва малакасини ошириш, уларни ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтириш, суд ҳокимиятининг фаолияти самарадорлигини янада ошириш, мустақиллигини мустаҳкамлаш масалалари тўғрисида батафсил маълумот берилди.

 

Шунингдек, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда судларнинг роли янада кучайтирилди. Жумладан, давлат раҳбарининг бевосита ташаббуси билан қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига хусусий мулкни, тадбиркорлик субъектларини ишончли ҳимоя қилишни янада кучайтиришга, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этишга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонун  билан амалдаги 40 дан ортиқ қонунларга, жумладан, Жиноят кодексининг 30 та моддасига айнан тадбиркорлик фаолияти ҳимоясига бағишланган муҳим ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

 

Судлар тегишли даъво аризаси кўриб чиқилаётган пайтда тадбиркорлик субъекти назорат органининг қароридан норози бўлса, унинг ижросини тўхтатиб туриш ҳуқуқига эга бўлди.  Агар тадбиркорлик субъекти солиқ ва божхона қонунчилигини бузган бўлса, унинг мулки фақат суд қарорига биноан мусодара қилиниши мумкинлигини белгилайдиган қонун нормаси жорий этилди, даъво аризасини кўриб чиқиш муддатлари ҳам сезиларли равишда қисқартирилди.  Раёсат йиғилишда алоҳида қайд этилганидек, ушбу долзарб вазифаларни муваффақиятли ҳал этиш, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини амалда ишончли таъминлаш судлар зиммасига катта масъулият юклайди.

 

Маърузачи суд тизимига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жалб этиш бўйича ҳам салмоқли ишлар олиб борилганлиги тўғрисида алоҳида тўхталиб ўтди. Ҳукуматнинг 2012 йил 10 декабрдаги "Судлар фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори билан судлар фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш дастури қабул қилинди. Ушбу Дастурга асосан судлар фаолиятида компьютерлаштириш даражаси ва компьютер техникасидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, судларда ахборот тизими ва ресурсларини яратиш, тадбиркорлик субъектлари ва аҳолига кўрсатиладиган интерфаол хизматлар кўламини кенгайтириш ва сифатини яхшилаш, энг муҳими, ривожланган давлатларда кенг қўлланилаётган электрон суд иш юритуви тизимини жорий этиш ишлари олиб борилмоқда.

 

Умумюрисдикция судлари одил судловни амалга ошириш, фуқароларнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш, ижтимоий адолат ва қонун устуворлигини таъминлаш борасида самарали фаолият юритмоқда. Батафсил айтганда, ўтган  йилда фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан 260 мингдан ортиқ иш кўрилиб, уларнинг 88%и бўйича ҳал қилув қарори чиқарилган, шундан 89%дан ортиқ иш бўйича талаблар қаноатлантирилган.

 

Жиноий соҳасида эса 2015  йилда ярашув институтининг самарали қўлланилиши натижасида 14 459 нафар шахс жиноий жавобгарликдан озод этилди, жиноий жазоларнинг либераллаштирилиши муносабати билан ҳисобот даврида 267 миллиард сўмдан ортиқ моддий зарарнинг ўрнини ихтиёрий равишда қоплаган 4 823 нафар шахсга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинланган. Шунингдек, жиноят ишлари бўйича судлар томонидан 406 минг 224 нафар шахсга нисбатан 323 мингдан зиёд маъмурий иш кўриб чиқилган.

 

Кенгайтирилган раёсат йиғилишда судлар томонидан йўл қўйилган камчиликлар ва суднинг обрўсига футур етказадиган қонунбузилиши ҳолатлари ҳам алоҳида ва атрофлича муҳокама этилди.  Одил судловни амалга оширишда судьялар томонидан қонуний ва адолатли суд қарорлари қабул қилиниши суд ҳокимиятининг обрў-эътиборини юксалтирадиган, аҳолининг унга бўлган ишончини мустаҳкамлайдиган муҳим омил эканлиги таъкидланди.

 

Муҳокама этилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

 

Мазкур анжуманда  Олий суд судьялари, жиноят ва фуқаролик ишлари бўйича вилоят ва унга тенглаштирилган судлар раислари, масъул ходимлар, экспертлар ва ОАВ вакиллари иштирок этди.

 

 

Маъруф Усманов. 

 

 

 

Мавзу бўйича материаллар:

 

Судланганлик ҳолати қандай тугалланади ва олиб ташланади

 

Ўзбекистон Олий ва Конституциявий судлари таркиби ўзгарди

 

Суд тизимига АКТ жадал жорий қилинмоқда

 

 

 

“Жавоб берамиз!” Маълумот хизматидан:

 

Икки юридик шахс ўртасидаги битимни фуқаролик суди бекор қилишга ҳақлими?

 

 

Курс валют

2016-11-29
  • USD:3176.16 (+18.66) сум
  • EUR:3450.86 (+0.97) сум
  • RUB:49.15 (+0.65) сум

Вопрос недели

Подходит ли работа в Ташкенте жителю Ташобласти?
Я прописан и проживаю в Кибрайском районе Ташкентской области, в настоящее время не имею постоянной работы. Говорят, что если зарегистрироваться на бирже труда, то мне должны предложить «подходящую» работу. Смогу ли я таким образом получить работу, например, в Мирзо-Улугбекском районе города Ташкента, до которого мне 5 минут езды? Что вообще означает термин «подходящая» работа?
01.12.16
Просмотры: 668