Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Судьялар малакасини ошириш узлуксиз бўлиши лозим

26.07.2016

Ўзбекистон Олий судида судьялар, суд ходимлари ва судьялик лавозимига номзодлар маҳоратини доимий оширишга бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.

Мазкур тадбир Ўзбекистон Республикаси Олий суди, АҚШ Халқаро Тараққиёт Агентлиги (USAID) ҳамда БМТ Тараққиёт Дастури томонидан ҳамкорликда амалга оширилаётган “Ўзбекистонда қонун устуворлиги йўлида ҳамкорлик” қўшма лойиҳаси томонидан қонун устуворлиги ва одил судлов тизимига мурожаат этиш имкониятини кенгайтириш масалалари бўйича ҳалқаро эксперт Жоанна Брукснинг (Буюк Британия)1 Ўзбекистонга ташрифи доирасида ташкиллаштирилган.

 

Судларда низоли масалаларни  адолатли ва тез фурсатда ҳал қилиш учун судьялар ўз фаолияти давомида амалдаги қонун ҳужжатларини адолатли тарзда ва бир хилда қўллай олишлари учун ўз профессионал маҳоратларини доимий равишда ошириб боришлари лозим. “Судьяларнинг одоб-ахлоқи Қоидалари”да  ҳам судья ўз малакасини юқори даражада сақлаб туришга, назарий билимлари ва амалий кўникмаларини такомиллаштириб боришга мажбурлиги қайд этилган. Шубҳасиз  узлуксиз таълим олиш ва ўз малакасини ошириб бориш судьянинг одил судловни амалга ошириш борасидаги фаолиятининг асосий йўналишларидан бири ҳисобланади.

 

Судлар тизимдаги ходимлар малакасини оширишнинг қонун устуворлигини таъминлашдаги муҳим ўрнини инобатга олган ҳолда, қўшма лойиҳа доирасида мазкур соҳада мавжуд хорижий ва миллий амалиётнинг таҳлили ҳамда “Ўзбекистон Республикасида судьялар, судьялик лавозимига номзод ва суд ходимларини тайёрлаш ва малакасини ошириш механизмларини янада такомиллаштиришга қаратилган чора-тадбирлар режаси” лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда. Мазкур чора-тадбирлар режаси қонун устуворлиги ва одил судлов тизимига мурожаат этиш имкониятини кенгайтириш масалалари бўйича ҳалқаро эксперт кўмагида Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Олий ҳўжалик суди, Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш маркази ва Тошкент давлат юридик университети вакилларидан иборат маҳаллий консультантлар гуруҳи томонидан ишлаб чиқилмоқда.

 

Тадбир  давомида хорижий эксперт Франция, Германия, Япония ва Корея каби хорижий мамлакатларнинг судьялар, судьялик лавозимига номзод ва суд ходимларини тайёрлаш ва малакасини ошириш тажрибаси таҳлилининг натижаларини тақдим этди. “Ўтган йиллар давомида Ўзбекистонда судьялар, судьялик лавозимига номзод ва суд ходимларини тайёрлаш ва малакасини ошириш тизими бир қатор самарали ислоҳотлар ҳамда етакчи хорижий амалиётнинг жорий этилиши натижасида сезиларли даражада такомиллаштирилди. Ҳатто, ҳозирги вақтда Ўзбекистонда мавжуд амалиёт минтақада энг етакчи амалиётлардан бири ҳисобланади. Бироқ бугунги кунда халқаро миқёсда судьялар, судьялик лавозимига номзод ва суд ходимларини тайёрлаш ва малакасини ошириш борасида Ўзбекистонда ҳам жорий этилиши мумкин бўлган бир нечта асосий тенденциялар мавжуд. Булар – танлаш ва тайинлаш босқичларида судьяларни психологик тестлардан ўтказиш, суд ҳужжатларини тузишда судьяларнинг ёзма кўникмаларини ривожлантириш ҳамда судьяларнинг замонавий ахборот-коммуникация технологияларини қўллаш бўйича кўникмаларини мустаҳкамлашдир.

 

Бундан ташқари, маҳаллий экспертлар томонидан Ўзбекистон Республикасида судьялар, судьялик лавозимига номзод ва суд ходимларини тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимининг ҳолати ўрганиб чиқилиб, таҳлил натижалари тақдим этилди.

 

Судлар фаолиятига АКТ жорий этилишини инобатга олган ҳолда маҳаллий ва хорижий экспертлардан ташкил топган мазкур ишчи гуруҳи томонидан “Ўзбекистон Республикасида судьялар, судьялик лавозимига номзод ва суд ходимларини тайёрлаш ва малакасини ошириш механизмларини янада такомиллаштиришга қаратилган чора-тадбирлар режаси”нинг ишлаб чиқилиши ва тақдим этилиши кутилмоқда. Мазкур ҳужжат мамлакатимизда суд тизимидаги кадрларни тайёрлашнинг жорий тизими такомиллаштирилиши ҳамда келгусида юқори малакали ва ваколатли судьялар корпусининг шаклланишига кўмаклашади.

 

 

Олим  УСАРОВ,

  Ўзбекистон Республикаси Олий Суди

 матбуот хизмати раҳбари

 

 

 

 

Мавзу бўйича материаллар:

 

Суд қарорларининг ижроси парламент назоратида

 

Судланганлик  ҳолати қандай тугалланади ва олиб ташланади

 

Суд тизимига АКТ жадал жорий қилинмоқда

 

Олий суднинг янги китоби ва веб-сайти

 

 

 “Жавоб берамиз!” Маълумот хизматидан жавоблар:

 

Суд карори билан банкка туланган давлат божини кайтариб олишим мумкинми? Агар мумкин булса кандай тартибда амалга оширилади?

 

Икки юридик шахс ўртасидаги битимни фуқаролик суди бекор қилишга ҳақлими?

 

Қарздор юридик шахс, айтайлик, солиқдан бўлган қарздорлиги солиқ органи билан ўзаро тузилган схема орқали суд ижрочисининг аралашувисиз ёпилган ёки ҳуқумат комиссиясининг тегишли баённомаси билан тўлаш муддати маълум бир муддатга қадар кечиктирилган. Бундай ҳолатда суд ижрочиси бундай қарздордан ижро йиғимини ундиришга ҳақлими?

 

 

 


1 Жоанна Брукс қонун устуворлиги ва одил судлов тизимига мурожаат этиш имкониятини кенгайтириш масалалари бўйича ҳалқаро эксперт бўлиб, судьялар, судьялик лавозимига номзод ва суд ходимларини тайёрлаш ва малакасини ошириш масалаларига ихтисослашади. Бу халқаро эксперт  Сербия, Норвегия, Ўзбекистон, Бангладеш, Непал каби мамлакатларда мазкур йўналишда лойиҳаларни ва тадқиқотларни амалга оширишда 15 йилдан зиёд тажрибага эга. Қайд қилиш  жоизки,  ушбу юқори малакали мутахассис  2013 йилда мамлакатимизга ташрифи чоғида “Ўзбекистонда қонун устуворлиги йўлида ҳамкорлик” қўшма лойиҳасининг иш режасини ишлаб чиқилишига ўз  ҳиссасини қўшган.