Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Тадбиркорлар учун “ягона дарча”: у қандай ишлайди?

29.10.2015

Президентнинг “Тадбиркорлик субъектларига "ягона дарча" тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 28.09.2015 йилдаги ПҚ-2412-сон Қарорига мувофиқ 2016 йил 1 январдан бошлаб эътиборан давлат органлари томонидан 16 та рухсат бериш тусидаги хизмат тадбиркорларга “ягона дарча” марказлари орқали кўрсатилади. Уларнинг фаолияти тўғрисида Миллий матбуот марказида 26 октябрда ташкил қилинган матбуот-анжуманида сўз юритилди.


 

Нима янгилик?

 

 

Умуман олганда бу марказлар деярли ҳар бир давлат органида мавжудларидан нима билан фарқ қилади?  Янги марказ  турли вазирлик ва идораларнинг “ягона ойна”ларини бирлаштиради.

 

 

Марказларнинг бирига мурожаат қилган тадбиркор хизматларни марказлаштирилган ҳолда қабул қилади. Энди унга бир давлат органига бошқаси учун маълумот олиш юзасидан мурожаат қилишининг зарурати йўқ.  “Ягона дарча” маркази, давлат органлари ва бошқа ваколатли ташкилотлар ўртасидаги барча коммуникация жойлашган жойидан қатъи назар республикадаги барча ваколатли инстанцияларни бир тармоқ билан боғловчи  давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг идоралараро электрон ҳамкорлик тизими орқали амалга оширилади.

 

 

Шундай қилиб,  тадбиркор жойлашган жойидан қатъи назар (пойтахт, шаҳар, вилоят) исталган марказга мурожаат қилиши мумкин. Биринчи босқичда 1 октябрдан бошлаб Тошкент шаҳрида (Мирзо Улуғбек, Сирғали, Юнусобод ва Яшнобод туманлари), Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда марказлар очилди.

 

 

Қандай мурожаат қилинади?

 

 

Тадбиркор марказга бир неча усуллар билан мурожаат қилиши мумкин: шахсан, телефон орқали, call-марказ ёки Интернет (ИДХЯП) ёхуд информацион киоск орқали. Интернет орқали мурожаат қилишучун тадбиркор ЭРИга эга бўлиши керак.

 

 

Мурожаат қилиш усулидан қатъи назар, биринчи босқичда тадбиркор буюртмасини  “ягона дарча” маркази мутахассиси қайта ишлайди, кейин эса уни “инстанциялар бўйича” жўнатади. Қайд қилиш лозим, янги механизм жорий қилиниши муносабати билан тадбиркорга ҳужжат қанча инстанциядан ўтиши муҳим эмас, унинг учун  натижани муддатида олиш муҳим. Буюртма муддатида ижро этилишини Адлия вазирлиги кузатади. Уларнинг ўз вақтида бажарилмаганлиги учун айбдор шахсларга нисбатан тегишли чоралар кўрилиши мумкин.

 

 

Қанча туради?


 

Хизматларни (рухсатномаларни, лицензияларни) қабул қилиш бепул эмас, уларнинг қиймати хизматлар кўрсатиш тартибини ҳам белгиловчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан тартибга солинган. Марказларнинг мутахассислари давлат томонидан белгиланган хизматларни тақдим қилиш қийматини оширишга ҳақли эмаслар. Шундай қилиб, тадбиркор қонун бўйича қанча тўланиши лозим бўлса, шунча тўлайди.

 

 

“Ягона дарча” марказларининг ишини молиялаштириш янги тадбиркорлик фаолияти субъектларини рўйхатдан ўтказишда бюджетга йўналтирилган маблағлар ҳисобидан амалга оширилади, – тушунтирди матбуот-анжуманида Баҳодир Беков, “Ўзбекистон бизнес-форуми–III фаза” лойиҳаси  менежери. – Аввал бу маблағлар бошқа эҳтиёжлар учун йўналтирилган, эндиликда эса республикадаги барча марказлар у орқали молиялаштирилади.

 

 

Истиқбол қандай?

 

 

Марказларни барпо этиш тўғрисида қарор қабул қилишдан олдин Сингапур, Жанубий Корея, Канада ва бошқаларнинг шунга ўхшаш тузилмаларининг халқаро тажрибаси  ўрганилди, – сўз юритади Баҳодир Беков. – Амалиётнинг кўрсатишича, вақти билан кўп миқдордаги марказларга зарурат қолмайди, шаҳарда олдин очилганлардан бир қисми қолади, чунки одамлар Интернет билан ишлашга кўникиб қолишади ҳамда “ягона дарча”га он-лайн тарзда мурожаат қилишни афзал кўрадилар, бироқ  барча “бэк-офис” тузилмаси сақланиб  қолади.

 

 

Яъни, тадбиркорнинг буюртмаси, аввалгидек, марказнинг мутахассислари томонидан қайта ишланади, бироқ хизмат кўрсатувчи ходимлар сони камаяди, бинобарин, уларни сақлаш учун харажатлар ҳам  қисқаради.

 

 

Шунингдек, давлат органларига шу каби марказлар орқали мурожаат қилиш амалиётини жорий қилиш билан тадбиркорнинг амалдорлар билан боғланишини йўққа чиқарилиши, бу эса улар ишининг жуда шаффофлиги таъминлаши ва тадбиркор зарур ҳужжатни олиш учун ўтиши лозим бўлган тартиботлар сонини қисқартириши ҳамда жойларда эҳтимолий коррупциянинг олдини олиши режалаштирилмоқда.

 

 

Шу каби вазифаларни бажарадиган вазирлик ва идораларнинг “ягона дарча” хизматларига келадиган бўлсак, улар Президентнинг ПҚ-2412-сон Қарорига мувофиқ келаси йилнинг 1 январидан бошлаб ўз  ишларини тўхтатишлари керак. Бироқ матбуот-анжуманида айтилганидек, агар хизматларда нафақат Қарорда тадбиркорлар учун кўрсатиб ўтилган хизматлар, балки бошқа, шу жумладан жисмоний шахслар учун хизматлар мавжуд бўлса, улар ўз фаолиятларини давом эттирадилар. Бунда улар  “ягона дарча” марказлари мутахассислари томонидан ижро этилиши белгиланган хизматлар бўйича тадбиркорлар сўровларини қайта ишлаш ҳуқуқига эга бўлмайдилар.

 

 

Эслатамиз,     очилаётган марказлар фақат тадбиркорлик субъектлари учун мўлжалланган. Умид қиламизки, яқин вақтларда улар жисмоний шахсларга ҳам хизмат кўрсатади.

 

 

 

Ольга КИРЬЯКОВА,

мухбиримиз.

 

 

 

Мавзу бўйича мақола: 

 

Тадбиркорларга барча давлат хизматлари «ягона дарча» орқали кўрсатилади

 

Бизнесни нотўғри текширдингми – Жиноят кодекси бўйича жавоб берасан

 

 

 

Курс валют

2016-11-29
  • USD:3176.16 (+18.66) сум
  • EUR:3450.86 (+0.97) сум
  • RUB:49.15 (+0.65) сум

Вопрос недели

Подходит ли работа в Ташкенте жителю Ташобласти?
Я прописан и проживаю в Кибрайском районе Ташкентской области, в настоящее время не имею постоянной работы. Говорят, что если зарегистрироваться на бирже труда, то мне должны предложить «подходящую» работу. Смогу ли я таким образом получить работу, например, в Мирзо-Улугбекском районе города Ташкента, до которого мне 5 минут езды? Что вообще означает термин «подходящая» работа?
01.12.16
Просмотры: 761