Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Адлия органларининг вазифаси – тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш

06.10.2015

2015 йил 5 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан ташкил этилган навбатдаги матбуот анжумани “Тадбиркорлик соҳасига оид қонунчиликнинг такомиллашуви” мавзусига бағишланди. Унда ишбилармонлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш борасида мамлакатимизда яратилган кенг кўламли имтиёз ва преференцияларнинг аҳамияти, соҳага оид норматив-ҳуқуқий базанинг такомиллашув жараёнлари тўғрисида ОАВ вакилларига атрофлича маълумот берилди.

 

Дарҳақиқат, ўтган йиллар давомида давлат органларининг хусусий тадбиркорлик субъектлари фаолиятига аралашувини чеклашга доир изчил чоралар кўрилиб, иқтисодий ислоҳотларнинг норматив-ҳуқуқий базасини такомиллаштириш орқали хусусий секторни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича самарали механизм яратилгани ўз самарасини бермоқда.

 

Ўтган ойда пойтахтимизда “2015-2019 йилларда иқтисодиётни янада ислоҳ қилиш, таркибий ўзгартириш ва диверсификациялаш дастурини ҳаётга татбиқ этишда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг роли ва масъулиятини оширишга қаратилган чора-тадбирлар” мавзусида бўлиб ўтган конференция-семинар, шунингдек минтақаларда ўтказилган шу мавзудаги тадбирларда иштирокчиларнинг фикр-мулоҳазалари буни яна бир карра тасдиқлади.

 

Матбуот анжуманида муҳокама этилаётган мавзуга дахлдор далил ва рақамлар келтирилди. Хусусан, айни пайтда ялпи ички маҳсулотда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг улуши 2000 йилдаги 31 фоиз ўрнига 56 фоизга етган, ушбу секторда аҳолининг 77 фоиздан ортиғи меҳнат қилаяпти.

 

Мамлакатда жами (Адлия вазирлиги маълумотлари асосида)  580,589 тадбиркорлик субъекти фаолият юритмоқда, шу жумладан:

 

            227,600якка тартибдаги тадбиркорлар;

 

           196,014 – микрофирма ва кичик корхоналар;

 

           4,429хорижий инвестиция иштирокидаги корхоналар;

 

           79 398 – фермер хўжаликлари;

 

           73,157бошқа шаклдаги бизнес-тузилмалари.

 


Эътироф этиш жоизки, сўнгги йилларда Ўзбекистон Республикасининг “Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги, “Тадбиркорлик фаолияти соҳасида рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги, “Оилавий тадбиркорлик тўғрисида”ги, “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги (янги таҳрирда) ва бошқа ўн бешдан ортиқ қонунлар қабул қилинди.

 

Давлатимиз раҳбарининг 2015 йил 15 майдаги “Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони эса хусусий тадбиркорликнинг иқтисодиётимиздаги роли ва ўрнини тубдан ошириш, тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш йўлидаги тўсиқ ва чекловларга барҳам бериш, хусусий мулкнинг ялпи ички маҳсулотдаги улушини янада ошириш учун қулай иқтисодий, ҳуқуқий шароит ва рағбатлар яратиш борасидаги ишларни янги босқичга олиб чиқди. Фармон ижроси доирасида “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига хусусий мулкни, тадбиркорлик субъектларини ишончли ҳимоя қилишни янада кучайтиришга, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этишга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди. Ушбу Қонунга биноан, тадбиркорлик субъектлари фаолиятининг деярли барча жиҳатига дахл қиладиган 40 дан зиёд қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. Ундаги ҳуқуқий меъёр ва қоидалар мамлакатимиз иқтисодий салоҳиятини равнақ топтириш, иқтисодиётни диверсификация қилиш, рақобатбардош товарларни ишлаб чиқаришни ташкил этиш орқали экспорт имкониятларини кенгайтиришга мустаҳкам замин яратади.

 

Муҳим бир жиҳат, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 180 ва 181-моддаларида қайд этилган қилмишларни содир этган шахс етказилган моддий зарарни уч карра миқдорида қоплаган тақдирдагина, унга озодликни чеклаш ва озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо қўлланилмас эди. Энди етказилган моддий зарар ўрни қопланишининг ўзи тадбиркорга озодликни чеклаш ва озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо қўлланилмаслигини кафолатлайди. Бу каби янги жорий этилган ҳуқуқ нормалари мулкдорлар моддий аҳволининг барқарорлигини таъминлабгина қолмай, уларга катта маънавий куч ва фаолиятини янада ривожлантиришга далда беради.

 

Сир эмас, ҳар қандай текшириш тадбиркорни асосий фаолиятидан четлаштириб, уни турли сарсонгарчилигу оворагарчиликларга рўбарў қилади. Шу ўринда таъкидлаш жоизки, ҳозирда Адлия вазирлиги томонидан “Текширишларни рўйхатга олиш китоби”нинг электрон шакли жорий этилди ва ушбу тизим тадбиркорларнинг қонуний хуқуқ ва манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш мақсадида ўтказилаётган текшириш устидан тўлиқ мониторинг ўрнатиш ва унинг қонунийлиги бўйича назоратни таъминлаш имкониятини яратади. Учрашувда ушбу он-лайн тизими, ундан фойдаланиш тартиби хусусида тушунтириш берилди.

 

Анжуман иштирокчиларининг эътибори янги қонунчилик нормаларининг амалда сўзсиз қўлланилишини таъминлаш масалаларига қаратилди.

 

Шу нуқтаи назардан, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар тадбиркорлик субъектлари билан ишни самарали ташкил этишга доир аниқ механизмларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишга алоҳида урғу берилди. Ушбу мақсадда адлия ва прокуратура органлари томонидан жойларда тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текширишга оид  ҳолатлар ўрганилмоқда. Хусусан, жорий йилда ўтказилган ўрганишларда назорат қилувчи органларнинг тадбиркорлар фаолиятида 150 ҳолатда ноқонуний текширишлар ўтказгани, мингдан ортиқ ҳолатда текширишларни ўтказиш тартибини бузганлиги, 40 дан ортиқ ҳолатда эса тадбиркорларнинг маблағлари ноқонуний жалб этилгани ва кўплаб ҳолатларда лицензия ва рухсатномалар бериш тартиб-таомилларига риоя этилмагани маълум бўлди.

 

Таъкидлаб ўтиш лозимки, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан тадбиркорликка оид қонун ҳужжатларининг бузилиши, ваколатлар доирасидан четга чиқиш, қонун ҳужжатлари нормалари ва қоидаларини нотўғри талқин қилиш ҳолатларини тизимлаштириш учун маълумотларнинг йиғма базасини шакллантириш мақсадида идоралараро комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, ижрога қаратилди. Яқинда эса махсус Далат солиқ қўмитаси қошида идоралараро штаб тузилди.1

 

Ҳукумат қарори билан тизимда ташкил этилган махсус 1-008 рақамли “Ишонч телефони” тадбиркорлик субъектларига ўзларининг бузилган ҳуқуқлари ҳақида зудлик билан тўғридан-тўғри мурожаат қилиш имкониятларини кенгайтирди. Ушбу ҳаракатлар натижасида 2015 йилнинг биринчи ярим йилида тадбиркорлик субъектларидан 400 га яқин мурожаатлар қабул қилиниб, улар тегишли тартибда кўриб чиқилди.

 

Учрашувда мутахассислар оммавий ахборот воситалари вакилларини қизиқтирган барча саволларга жавоб бердилар. Журналистларнинг фикрича, олинган маълумотлар соҳага оид  материаллар  тайёрлашда ишончли манба  бўлиб хизмат қилади.

 

Маъруф Усманов


 

_________________________

1Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Раёсатининг 2015 йил 14 сентябрдаги мажлиси қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасида доимий ишловчи штаб ташкил этилди.

Мазкур штабда тадбиркорлик субъектларининг кичик бизнес ва xусусий тадбиркорлик ривожланиши йўлидаги тўсиқлар ва чеклашларни бартараф этиш юзасидан мурожаатлари қабул қилинади.

Штабда тадбиркорлик субъектларининг мурожаатлари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Аxборот теxнологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Савдо-саноат палатаси масъул xодимлари томонидан кўриб чиқилиши таъминланади.

Манзил: Тошкент шаҳри, Абдулла Қодирий кўчаси, 13 А уй.

Телефон:  244-89-47

Факс: 244-13-89

E-mail: Murojaat@soliq.uz

 

 

 


 

Мавзу бўйича материаллар:


Микрокредит ташкилотлари ва ломбардлар учун касса операциялари қоидалари ўзгарди

 

Хусусий бизнес сабабсиз текширилмайди

 

"Бир дарча" марказларини ташкил этиш учун тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда

 

 

Курс валют

2016-11-29
  • USD:3176.16 (+18.66) сум
  • EUR:3450.86 (+0.97) сум
  • RUB:49.15 (+0.65) сум

Вопрос недели

Подходит ли работа в Ташкенте жителю Ташобласти?
Я прописан и проживаю в Кибрайском районе Ташкентской области, в настоящее время не имею постоянной работы. Говорят, что если зарегистрироваться на бирже труда, то мне должны предложить «подходящую» работу. Смогу ли я таким образом получить работу, например, в Мирзо-Улугбекском районе города Ташкента, до которого мне 5 минут езды? Что вообще означает термин «подходящая» работа?
01.12.16
Просмотры: 1028