Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Талаба ва иш берувчи: ҳуқуқий муносабатлар

17.08.2016

Талаба корхона директори бўлиши, бир неча лавозимда ҳамда тўлиқ иш кунида ишлаши, диплом олгунга қадар меҳнат дафтарчасига қайд киритилиши, эски намунадаги дипломини нострификация қилмаслиги мумкинми? Ушбу ва бошқа талай саволлар – “Жавоб берамиз!” Маълумот хизматидан навбатдаги тўпламда.

Магистратурада таълим олаётган талабани ишга тўлиқ ставкага қабул қилишимиз мумкинми?

 

Ҳали ўқиётган талабага синов муддати ўрнатиш мумкинми?

 

Кундузги бўлим талабаси тўлиқ иш кунида ишлаши ва МЧЖ директори лавозимини эгаллаши мумкинми?

 

Мен МЧЖда бухгалтер бўлиб ишлаб туриб магистратурага ўқишга қабул қилиндим. Ҳозир ишни ўқиш билан бирга олиб бормоқдаман. Мени ўриндошликка ўтказишди, чунки раҳбарнинг таъкидлашича, биринчи ўринда – магистратурада ўқиш ҳисобланади. У ҳақми?

 

Иш берувчи билан меҳнат шартномаси тузган олий ўқув юрти талабасига меҳнат дафтарчаси тутиш керакми?

 

Агар мен ишни магистратурадаги ўқиш билан бирга олиб борсам, қисқартирилган иш ҳафтасига ўтишим туфайли меҳнат дафтарчамга қандай ёзув киритилиши керак? Кейинчалик иш стажини ҳисобга олишда, шунингдек магистрлик дипломини олишда менда муаммолар вужудга келмайдими?

 

Ташкилот раҳбарияти талабага ўқишдан кейин саккиз соатлик иш кунида ишлашга ижозат бериши мумкинми?  Агар мумкин бўлса, қайси норматив ҳужжатлар асосида?

 

Олий ўқув юртини тугатаяпман, ишга жойлашганлигимиз тўғрисидаги маълумотномасиз бизни малака ишини ҳимоя қилишга қўйишмаяпти.  Мен ўз хоҳишимга кўра ишга жойлашишим мумкинми ёки тақсимот бўйича Ўзбекистонда 3 йил ишлаб беришим керакми? Бюджет асосида ўқишга кирган ўз дипломини “маблағни қоплаб қайтиб олиши”  ва олий ўқув юртини тугатиши билан дарҳол олиб кетиши мумкинми?

 

Агар ўқишни тамомлагандан кейин битирувчи фуқаролигини алмаштирган бўлса ҳамда бошқа мамлакатда яшаётган бўлса, у уч йил ишлаб бериши шартми ёки дипломнинг асл  нусхасини олиб кетиши мумкинми? Бу қандай норматив ҳужжатлар билан тартибга солинади?

 

Ҳақиқатан ҳам магистратурани тугатгандан кейин мен фақат давлат ташкилотларида ишлаш ҳуқуқига эга бўламанми?

 

Қандай қонун ҳужжатлари иш билан магистратурадаги ўқишни бирга олиб бориш масалаларини тартибга солади?

 

Кадрлар бўлими инспектори мендан нострификациялашни талаб қилишга ҳақлими?

 

Бу ерда ишловчи талабалар ва уларни ўз штатига қабул қилган иш берувчиларни ташвишга соладиган саволларнинг тўлиқ рўйхати тақдим қилинмаган. Маълумот хизмати каталогида экспертларнинг бошқа жавобларини ҳам топиш мумкин. Махсус ишлаб чиқилган дастурий таъминот - “Кадрлар бўйича маслаҳатчи” Электрон-қидирув тизимида эса кадрларга оид барча тартиботларни расмийлаштириш бўйича тўлиқ ахборот, ҳужжатлар намуналари, лавозим йўриқномалари, шунингдек иш берувчилар хатога йўл қўядиган вазиятлар ва кўпгина бошқалар сақланади.

 

 

Мавзу бўйича материаллар:

 

Абитуриентлар учун зарарли маслаҳатлар, ёки Қандай тестдан йиқилиш мумкин

“Жавоб берамиз!” Маълумот хизмати: таълим учун ҳақ тўлаймиз

 

Курс валют

2016-11-29
  • USD:3176.16 (+18.66) сум
  • EUR:3450.86 (+0.97) сум
  • RUB:49.15 (+0.65) сум

Вопрос недели

Подходит ли работа в Ташкенте жителю Ташобласти?
Я прописан и проживаю в Кибрайском районе Ташкентской области, в настоящее время не имею постоянной работы. Говорят, что если зарегистрироваться на бирже труда, то мне должны предложить «подходящую» работу. Смогу ли я таким образом получить работу, например, в Мирзо-Улугбекском районе города Ташкента, до которого мне 5 минут езды? Что вообще означает термин «подходящая» работа?
01.12.16
Просмотры: 620