Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzМожет ли иностранное юрлицо торговать на местных маркетплейсах без регистрации в Узбекистане Что делать, если при выставлении ЭСФ возникает ошибка «Покупатель не является вашим клиентом» Как учесть передачу материалов по договору займа Как предприятиям оптовой и розничной торговли работать с маркированными прохладительными напитками

Хорижга чиқишни чеклаш тўғрисида онлайн тарзда билиш мумкин

09.07.2015

Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолияти моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаменти томонидан янги интерактив хизмат жорий қилинди.


Хорижга чиқишга тайёрланиб турганингизда шундай бўладики, сиз Ўзбекистон чегарасидан ўта олмайсиз. Нима учун? Чунки муддати ўтган коммунал тўловлари ёки бошқа тўловлар тўланмаган, болаларга ёки кекса ота-оналарга алиментлар юборилмаган, суд қарорлари ва бошқалар бўйича моддий мажбуриятлар мавжуд1. Натижада хизмат сафари бекор бўлди, таътил йўқотилди, қариндошларни ва дўстларни кўриб келиш имкони бўлмади.

 

Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаментининг интерактив хизматидан фойдаланган ҳолда буни олдини олиш мумкин. Бунинг учун www.suddep.uz сайтига кириш, сайтнинг ўнг қуйи қисмида «Interaktiv Xizmatlar» бўлимини топиб, «Ижро хужжатига асосан Ўзбекистон Республикасидан чиқиши вақтинча чекланган қарздор шахслар бўйича маълумот» бандига босилади ҳамда ўз фамилияси, исми ва шарифини киритиб «Текшириш» тугмаси босилади. Шундан сўнг сизнинг хорижга чиқишингиз тақиқланган ёки тақиқланмаганлиги юзасидан ахборот тақдим этилади.

 

Суд қарорларини ижро этиш Департаменти томонидан қарзи борлиги ва уни ундиришни суд орқали белгилаш мавжудлиги учун хорижга чиқиши чекланган шахслар тўғрисида маълумотлар базасини шакллантирганлиги сабабли интерактив хизматдан фойдаланиш имконияти пайдо бўлди.

 

Шуни қайд қилиш лозимки, Адлия вазирлигининг мазкур бўлинмаси томонидан ўз сайтида бошқа интерактив хизматлар, фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш ва бошқалар йўлга қўйилган.

 

Шунинг учун, бошланган ёзда хафагарчилик бўлмаслиги учун Департаментнинг сайтига киринг.

 

 

Маъруф Усманов

 

 

1Суд қарорлари бўйича моддий мажбуриятларни ундириш тартибини тартибга солувчи ҳужжатларни “Норма. Қонунчилик” АҚТда топишингиз мумкин.

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-23
  • USD:12711.00 (+0.00) сум
  • EUR:13538.49 (+0.00) сум
  • RUB:136.31 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах