Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

Ташкилотда жамоа шартномаси ҳаммага зарур

13.05.2016

Бугунги кунда Ўзбекистондаги корхона, ташкилот ва муассасаларда 37 минг 457 та бошланғич касаба уюшма ташкилоти фаолият кўрсатмоқда. Улар 6 млн. 200 минг нафардан зиёд касаба уюшма аъзоларининг ижтимоий-иқтисодий манфаатлари ва меҳнат соҳасидаги ҳуқуқларини ҳимоя қилиб келмоқда.

 

Ҳозирда  мамлакатимизда 2014-2016 йиллар учун қабул қилинган жамоа  шартномасининг 2015 йилда бажарилиши юзасидан меҳнат жамоаларида мажлис ва  конференциялар (умумий йиғилиши) бўлиб ўтмоқда.

 

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг (кейинги ўринларда - Кодекс) IV бобига биноан жамоа шартномалари ва келишувлари ходимлар турмуш даражасини оширишнинг асосий омилларидан бири ҳамда уларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатлари ва меҳнат соҳасидаги ҳуқуқларининг ҳимоячисидир (жамоа шартномаси макетининг намунаси илова қилинмоқда*).

 

Тизимда олиб борилган амалий ишлар натижасида Жамоа шартномаларининг сифати ва натижадорлиги ошиб, 2013 йилда уларда кўзда тутилган тадбирларни бажариш учун ўрта ҳисобда бир ходимга 1 млн. 115 минг сўм сарфланган бўлса, 2015 йилга келиб 1 млн. 539,6 минг сўмдан 7 млн. сўмгачага маблағ сарфланишига эришилди. Амалдаги жамоа шартномалари ва келишувлари орқали 2014-2015 йилларда 267 минг нафардан ортиқ фуқаро ва 246 мингга яқин оилага 253,2 млрд. сўмлик ижтимоий кўмак берилди. Ижтимоий ҳимояталаб шахсларни ишга жойлаштириш масаласи бошланғич ташкилотлар назоратига олиниб, 2013-2015 йиллар мобайнида мазкур тоифадагилар учун квоталанган иш ўринларига 218 минг 857 нафар фуқаро ишга жойлаштирилишига кўмаклашилди.

 

Меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида бошланғич ташкилотларнинг асосий эътибори ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларининг олдини олишга қаратилиб, 2015 йилда жамоа шартномаларига меҳнат муҳофазаси бўйича киритилган чора-тадбирлар сони 560 мингтани ташкил қилгани ҳолда уларнинг 96,5 % бажарилишига эришилди. Бунинг натижасида корхона, ташкилот ва муассасаларда ишлаб чиқаришда жароҳатланиш ҳолатларининг олди олинмоқда. Касаба уюшмалари ходимларнинг хавфсиз ва қулай меҳнат шароитлари билан таъминланиши баробарида иш жойларида маиший ва дам олиш шароитларининг яратилиши, профилактик озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминланиши борасида ҳам жамоатчилик назоратини олиб бормоқдалар.

 

Жамоа шартномалари иш берувчилар ва ходимлар вакили бўлмиш касаба уюшма қўмиталари ўртасида имзоланган муҳим локал ҳужжат бўлиб, ижтимоий шериклик асосида амалга оширилади. Касаба уюшмалари фаолиятининг асосини ҳам айнан ижтимоий шериклик тамойиллари ташкил этади. Корхоналарда жамоа шартномалари тузилиши қатор тамойилларга таянади.

 

 

Нима  учун жамоа шартномаси иш берувчига  зарур

 

Кўп ташкилотларнинг раҳбарлари, баъзан ходимлари ҳам жамоа шартномалари фақат йирик компанияларга зарур, бундай ҳужжатдан фойда кам, деб ҳисоблайдилар. Бироқ, бундай хулоса чиқариш тўғри-ми? Ахир, жамоа шартномаси туфайли фирма директорлари ходимларга оид бир қатор муаммоларни ҳал қилиши мумкин.

 

Иш берувчи ҳам бундай битим қоидаларидан фойда олиши мумкин. Жамоа шартномасининг шартларини бажара бориб, ходимлар тўсатдан бирор-бир, масалан, иш ҳақини ошириш тўғрисида талаб қўйишларидан қўрқмаслик мумкин. Шартнома иш кучига эга бўлган харажатларни режалаштириш учун ҳам қулай. Бироқ, афсуски, ҳатто агар жамоа шартномасида моддий неъматларни тақдим этиш назарда тутилган бўлса ҳам, амалдаги қонунчилик солиқ солинадиган фойдани белгилашда фирмага ўзининг барча харажатларини мазкур тўловларга киритиш ёки уларнинг катта қисмини ягона ижтимоий тўловга ҳисобламаслик ҳуқуқини бермайди.

 

Бундан ташқари жамоа шартномасини тузиш ва муҳокама қилиш жараёнида   иш берувчи ҳамда  ходимлар  бир ёқададан бош чиқариб, бу ҳужжатни бевосита мулоқот тартибида  ишлаб чиқишади. Бу ҳолат меҳнат жамоасида ўзаро ҳамкорлик ва баркамол  муҳитни яратади ҳамда ходимлар томонидан раҳбарга  нисбатан ҳурмат ва ишончни оширади.

    

 

Нима  учун жамоа шартномаси ходимлар зарур?


Бугун жамоа шартномалари орқали ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатлари ва меҳнат соҳасидаги ҳуқуқларини ҳимоялаш, меҳнатини муҳофаза қилиш, бандликка кўмаклашиш, меҳнатга ҳақ тўлаш, даромадлар ва турмуш даражаси, ижтимоий кафолатлар, меҳнаткашлар ва уларнинг оила аъзолари маънавиятини юксалтириш, соғломлаштириш, бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш каби йўналишлардаги ишлар амалга оширилмоқда. Бундан ташқари, жамоа шартномаларига ишлаётган пенсионер, хотин-қизлар ва ёшларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатлари ва меҳнат соҳасидаги ҳуқуқлари ҳимоясини кучайтиришга оид янги бўлимлар киритилди.

 

Ходимлар учун унинг фойдали жиҳати яққол кўринади. Зеро иш берувчи жамоа шартномасида кўпгина тартибга солинмаган масалаларни қайт этади. Бунинг устига унда ходимлар учун қўшимча тўловлар ва имтиёзларнинг кафолатлари келтирилади.

 

Жамоа шартномасига корхонанинг иқтисодий имкониятларини ҳисобга олган ҳолда бошқа шартлар, шу жумладан қонунлар ва бошқа меъёрий ҳужжатлар билан белгиланган меъёрлар ва қоидаларда кўрсатилганига қараганда кўпроқ имтиёзли меҳнат шароитлари ва ижтимоий иқтисодий шартлар (қўшимча таътиллар, пенсияга устамалар, транспорт ва хизмат сафари харажатлари учун компенсациялар, ходимларни ишлаб чиқаришда ҳамда уларнинг болаларини мактабда ва мактабгача тарбия муассасаларида текин ёки қисман ҳақ тўланадиган тарзда овқатлантириш, бошқа қўшимча имтиёзлар ва компенсациялар) ҳам киритилиши мумкин.

 

Энг муҳими:  Кодекснинг  37-моддасига кўра: «Жамоа шартномасига иш берувчи ва ходимларнинг қуйидаги масалалар бўйича ўзаро мажбуриятлари киритилиши мумкин:

 

Меҳнатга хақ тўлаш шакли, тизими ва миқдори, пул мукофотлари, нафақалар, компенсациялар, қўшимча тўловлар;

 

Нархларнинг ўзгариб бориши, инфляция даражаси, жамоа шартномаси билан белгиланган кўрсаткичларнинг бажарилишига қараб меҳнатга ҳақ тўлашни тартибга солиш механизми;

 

Ходимларни иш билан таъминлаш, қайта ўқитиш, ишдан бўшатиб олиш шартлари;

 

Иш вақти ва дам олиш вақти, меҳнат таътилларининг муддати;

 

Ходимларнинг, шу жумладан аёллар ва 18 ёшга тўлмаган шахсларнинг меҳнат шароитлари ва меҳнат муҳофазасини яхшилаш, экология жиҳатидан хавфсизликни таъминлаш;

 

Корхонани ва идорага қарашли турар жойни хусусийлаштиришда ходимларнинг манфаатига риоя қилиш;

 

Ишни таълим билан қўшиб олиб борувчи ходимлар учун имтиёзлар;

 

Ихтиёрий ва мажбурий тарздаги тиббий ҳамда ижтимоий суғурта;

 

Жамоа шартномасининг бажарилишини текшириб бориш, тарафларнинг жавобгарлиги, ижтимоий шерикчилик, касаба уюшмалари, ходимларнинг бошқа вакиллик органларига фаолият кўрсатиш учун тегишли шароит яратиб бериш».



 

*“Norma.uzcайтида жойлаштирилган.

 

Маҳмуджон  ИСАЕВ,

Ўзбекистон Республикаси

касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг бўлим мудири.  

 

 

Мавзуга доир материаллар:

 

Юқори ижтимоий ҳимояга муҳтожлар учун белгиланган имтиёзлар

 

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексига 20 йил

 

Меҳнат ҳақини тартибга солиш – муҳим ва ҳаётий масала

 

 

      

“Жавоб берамиз!” Маълумот хизматидан жавоблар:

 

Мавсумий ишчиларга меҳнат дафтарчаси юритиладими? Уларга ойлик ҳисоблаганда шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига ажратмалар ўтказиладими?

 

Ишчи бир давлат ташкилотида тўлиқ ставка асосида ишлайди. У қўшимча равишда бошқа-бир давлат ташкилотида фуқаролик-ҳуқуқий меҳнат шартномаси асосида ишлаши мумкинми? Мумкин бўлса асослари қандай?

 

Синов муддатини ўтаётган ходимларга моддий ёрдам пуллари бериш мумкинми? 2. Синов муддатини ўтаётган ходимларга чорак якунлари бўйича ва байрамлар муносабати билан мукофотлар бериш мумкинми ёки уларга маълум вақт ишлагандан кейин ёҳуд синов муддати тугагандан кейин бериладими?