Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Ташқи савдо шартномаси. Назариядан – амалиётга. 2-қисм

19.10.2015

Шарҳнинг биринчи қисмида биз ташқи савдо шартномасини тузиш қоидалари ҳамда етказиб бериш шартларини кўриб чиқдик. Бироқ ташқи савдо битими шакли билан бевосита боғлиқ яна бир муҳим масала бу уни Ўзбекистон Республикасининг ваколатли органлари томонидан рўйхатдан ўтказиш ҳисобланади.

 

Рўйхатдан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш

 

 

Қонунчиликда белгиланишича, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигида  (ТИАИСВ) рўйхатдан ўтказиш экспорт контрактларига нисбатан амалга оширилади, импорт контрактлари эса экспертизадан ўтказилиши лозим.  Ушбу талаб тегишли контрактлар асосида олиб келинаётган/олиб чиқилаётган товарларнинг муайян турларига татбиқ этилади.

 

 

Демак, ТИАИСВда қуйидаги контрактлар рўйхатдан ўтказилади:

 

 

 

Вазирлар Маҳкамасининг 31.03.1998 йилдаги 137-сон қарорига 1-иловада кўрсатилган товарларни экспорт қилганда (Қарорнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин);

 

 
 

Ўзбекистон Ҳукумати, ҳукуматлараро келишувлар асосида тузилган шартномалар асосида товарларни (ишларни, хизматларни) экспорт қилишда.

 

 

Ташқи савдо контрактлари бўйича маълумотларни электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда Интерактив давлат хизматлари ягона портали орқали электрон шаклда киритиш улар  ТИАИСВда рўйхатдан ўтказилгандан кейин амалга оширилади, республика товар-хомашё биржаларида хорижий валютада тузилган экспорт контрактлари эса, – улар республика товар-хомашё биржалари томонидан рўйхатдан ўтказилгандан кейин ҳамда божхона органларида ҳисобга олингандан сўнг.

 

 

 

ТИАИСВда рўйхатдан ўтказиш учун ҳужжатлар:

 

 

ариза;

 

 

контрактнинг асл нусхаси ва унинг кўчирма нусхаси;

 

 

контракт бўйича унинг қонун ҳужжатларига мувофиқлиги юзасидан юридик хулоса (томонларнинг хоҳишига кўра) (20.08.2015 йилдаги ЎРҚ-391-сон Қонун);

 

 

контрактни тузиш даврида амал қилган тасдиқловчи ҳужжатлар (сўровномалар, тижорат таклифлари, биржа ва ассоциациялар котировкалари, прайс-варақлар ва ҳоказолар, бунда барча тақдим этилган таклифлар муқобил таклифлар тақдим этган фирма ва компанияларнинг юридик манзиллари ва контракт реквизитларини ўз ичига олган бўлиши лозим) тақдим этилган ҳолда рақобат варағи ёки контракт нархини шакллантириш асоси.

 

 

Контрактни ҳисобга қўйиш тўғрисидаги талабни бажармаслик унинг ҳақиқий эмаслигига олиб келмайди, бироқ уни ижро этишнинг деярли имкони бўлмайди.

 

 

Божхона органлари.   Экспорт контрактларини рўйхатдан ўтказишни Давлат божхона қўмитасининг корхона давлат рўйхатидан ўтказилган жойдаги ҳудудий бошқармалари амалга оширади. Бунда микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан товарларни  (рўйхати Президентининг 1997 йил 10 октябрдаги ПФ-1871-сон Фармони билан тасдиқланган хом ашё товарлари экспорти бундан мустасно) экспорт қилиш бўйича тузилган  контрактлар товарларнинг божхона расмийлаштируви жараёнида бевосита божхона постларининг ўзида рўйхатга олиниши мумкин (Президентнинг 25.08.2011 йилдаги ПҚ-1604-сон Қарорининг 4-банди; ВМнинг 17.11.2011 йилдаги 305-сон Қарори).

 

 

 

Божхона органида шартномаларни ҳисобга қўйиш учун ҳужжатлар рўйхати  – шу ерда.

 

 

 

Вазирлар Маҳкамасининг 20.07.1998 йилдаги 197-сон қарори билан экспортни амалга оширишда давлат божхона хизмати органларига тақдим қилинадиган ҳужжатлар РЎЙХАТИ белгиланган:

 

 

1.Контракт (шартнома, битим), тегишли ваколатли органларда рўйхатдан ўтказилган биржа контрактлари бундан мустасно

 

2.Божхона юк декларацияси, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда йўловчи божхона декларациясини тўлдириш йўли билан товарларни декларациялаш ҳоллари бундан мустасно.

 

 

3.Транспорт ҳужжатлари (транспорт турига қараб юкхати) ва товарга илова қилинадиган ҳужжатлар (инвойс).

 

 

 

Товарларни экспорт қилишда муайян чеклашлар борлигини эсдан чиқармаслик лозим.

 

 

 

Экспорт қилиниши тақиқланган ашё ва маҳсулотларнинг РЎЙХАТИ  Президентнинг “Товарлар (ишлар, хизматлар) экспортини рағбатлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонининг 4-иловасида келтирилган (10.10.1997 йилдаги ПФ-1871-сон) (Фармоннинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин).

 

 

 

Экспорт қилувчилар учун имтиёзлар ва преференциялар  

 

 

- қўшилган қиймат солиғи бўйича

 

 

Солиқ кодексининг (СК) 212-моддасига биноан товарларни чет эл валютасида экспортга реализация қилиш (пахта толаси ва линти бундан мустасно) оборотига ноль даражали ставка бўйича қўшилган қиймат солиғи солинади.

 

 

 

- акция солиғи бўйича

 

 

СКнинг 230-моддасига кўра қуйидагиларга акциз солиғи солинмайди:

 

акциз тўланадиган товарларни уларнинг ишлаб чиқарувчилари томонидан экспортга реализация қилишга, бундан Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган акциз тўланадиган товарларнинг айрим турлари мустасно;

 

 

кейинчалик Ўзбекистоннинг божхона ҳудудидан олиб чиқиб кетилиши шарти билан "божхона ҳудудида қайта ишлаш" божхона режимига жойлаштирилган товарлардан ишлаб чиқарилган қайта ишлаш маҳсули бўлган акциз тўланадиган товарларни топширишга.

 

 

 

 

- фойда солиғи бўйича

 

 

Президентнинг  “Экспорт маҳсулоти ишлаб чиқарувчиларни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони (5.06.2000 йилдаги ПФ-2613-сон) билан Экспорт қилувчи корхоналар (хомашё товарларини реализация қилиш бундан мустасно) учун фойда солиғи ва мулк солиғи ставкалари умумий сотиш ҳажмида ўзи ишлаб чиқарган ва эркин алмаштириладиган валютага сотилган товарлар, ишлар, хизматлар экспортидаги (ишлар, хизматлар) улушига боғлиқ ҳолда қуйидаги миқдорларга камаяди:

 

экспорт улуши 15 фоиздан 30 фоизгача миқдорда бўлганида – 30 фоизга камайтирилади;

 

 

экспорт улуши 30 ва ундан кўпроқ фоиз бўлганида – 2 баравар камайтирилади.

 

 

Кўрсатилган имтиёз савдо-воситачилик корхоналари, шунингдек рўйхати Президентнинг 10.10.1997 йилдаги ПФ-1871-сон Фармони билан тасдиқланган экспорт қилинадиган товарларни ишлаб чиқарувчи корхоналарга татбиқ этилмайди.

 

 

Кўриб чиқилган шартномани тузиш, бекор қилиш ва етказиб бериш шартлари ҳамда ҳар бири бўйича берилган хулосалар бўлғуси харидорларга экспортни амалга оширишдаги биринчи қадамларида ёрдам беради. Ҳар қандай ҳолатда ҳам контрагентларни танлаш ва шартномалар шакллари бўйича охирги сўз сиздан.

 

 Азиза МАТЧАНОВА

эксперт.

 

 

 

Мавзуга доир мақола:

 

Ташқи савдо шартномаси. Назариядан – амалиётга. 1-қисм

 


Курс валют

2016-12-06
  • USD:3189.93 (+13.77) сум
  • EUR:3434.89 (--15.97) сум
  • RUB:49.72 (+0.57) сум

Вопрос недели

Ташкент – не сельская местность
Я проживаю в г. Ташкенте с родителями, своего жилья не имею. Могу ли я принять участие в программе доступного жилья, если женюсь и решу жить отдельно от родителей?
09.12.16
Просмотры: 348