Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Темир йўл компаниясидан янги истироҳат ва аттракционлар боғи

05.08.2016

Бир неча йил олдин Ўзбекистон темирйўлчилари томонидан “Локомотив” истироҳат боғи очилган эди. Ўзбекистон мустақиллигининг 25 йиллиги арафасида «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ Темирйўлчилар куни касб байрамига «Анҳор-Локомотив» дам олиш маскани ва аттракционлар боғини очади.

Пойтахт марказида 8 гектардан ортиқ ҳудудда қурилиш-монтаж ишлари олиб борилди, ўнлаб манзарали ўсимликлар, дарахтлар ва буталар ўтқазилди.

 

Дам олиш маскани ва аттракционлар боғининг бетакрор ва замонавий инфратузилмаси ўз ичига ресторан ва қатор кафетерийлар, қаҳвахона, ёдгорликлар дўкончалари, мусиқа ва ёруғлик кузатувидаги фавворалар, болалар ўйин майдончалари, 300 дан зиёд ўринга эга ёзги театрни олади.

 

Ўрнатилган аттракционлар ва иншоотлар турли ёшдагилар учун мўлжалланган бўлиб, болалар ва катталар учун қулай ва хавфсиздир:

 

- мамлакатимиздаги энг баланд  “Осмонўпар” аттракциони  43 метр баландликка тезда парвоз қилади,  бу эса экстримни қадрловчиларда унутилмас таассуротлар қолдиради;

 

- пойга трассаси бўйича МДҲ мамлакатлари орасида ягона бўлган картодром жойлашган ёпиқ зона;

 

- интерактив ўйинлар учун хоналар мавжуд ўйин марказлари;

 

- болалар майдончалари;

 

- бироз ёритилган ва сувости дунёсини кўриш имконини берадиган сунъий сув ҳавзаси, унда катамаранда учиш мумкин;

 

- мамлакатимизнинг еттита диққатга сазовор тарихий жойлари: Хивадаги Калта минор минораси, Самарқанддаги Шердор мадрасаси; Бухородаги Минораи Калон; Андижондаги Бобур ёдгорлик мажмуаси; Тошкентдаги Темурийлар музейи, телеминора ва курантларнинг макетлари;

 

- Тошкентда бетакрор ва ягона бўлган, узунлиги 40 метрни ташкил этувчи мусиқа садолари ва чироқ ёғдуларига эга улкан рақсга тушувчи фаввора, у  сувни 50 метр баландликкача пуркай олади.

 

Қурувчилар ва ташкилотчилар ушбу маданий-оммавий объектга ташриф буюрувчилар учун ижобий ҳиссиёт ва таассуротларни кафолатлайдилар ҳамда ҳамшаҳарларимиз ва Ўзбекистонимиз меҳмонларининг энг севимли дам олиш масканига айланади деб умид қилишади.

 

 

 

Маъруф УСМАНОВ. 

 

Курс валют

2016-12-06
  • USD:3189.93 (+13.77) сум
  • EUR:3434.89 (--15.97) сум
  • RUB:49.72 (+0.57) сум

Вопрос недели

Подходит ли работа в Ташкенте жителю Ташобласти?
Я прописан и проживаю в Кибрайском районе Ташкентской области, в настоящее время не имею постоянной работы. Говорят, что если зарегистрироваться на бирже труда, то мне должны предложить «подходящую» работу. Смогу ли я таким образом получить работу, например, в Мирзо-Улугбекском районе города Ташкента, до которого мне 5 минут езды? Что вообще означает термин «подходящая» работа?
01.12.16
Просмотры: 1078