Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

Тошкентда 2 та кўргазма ўтказилади

10.11.2015

2015 йил 18 ноябрдан 20 ноябрга қадар “Ўзэкспомарказ”да иккита ихтисослаштирилган кўргазма: «Sport World Uzbekistan» (спорт асбоб-ускуналари, инвентари ва спорт кийимлари) ва “Болалик олами” (болалар ва ўсмирлар учун товарлар ва хизматлар) ўтказилади.

 

 

Агар илгари Ўзбекистон асосан барча турдаги спорт инвентарини импорт қилган бўлса, ҳозир уларнинг кўплари маҳаллий корхоналарда маҳаллий хомашё асосида ишлаб чиқариляпти, дейилади “Ўзэкспомарказ” сайтидаги пресс-релизда.

 

 

«Sport World Uzbekistan-2015» кўргазмасида  республиканинг барча минтақасидан спорт асбоб-ускуналари ва инвентари ишлаб чиқарувчилари иштирок этади. Улар орасида «Ўзавтосаноат» АК, Alpha-Sport Technologi, «Фурқат-Сардор» ХК (Тошкент), «Хўжаобод» МЧЖ, «Qalb me’mori Nur» ХК, «Mini teks» ХК (Андижон), «Sport Jihoz Lyux» ХК (Фарғона) ва бошқалар бор. Режалаштирилишича, кўргазмада энг катта стенд “Ўзавтосаноат”га тақдим этилади, у 9 та корхонада ишлаб чиқариладиган кенг танлаш имкониятидаги спорт товарларини  тақдим қилади.  Очиқ ва ёпиқ турдаги спорт майдончалари барпо этиш, тиклаш ва қайта қуришга, спорт пол қопламалари тўшашга ихтисослашган «Aniz» МЧЖнинг (Sportplay)  товарлари ҳамда ечимлари, шунингдек  «Шаҳбоз Шаҳром» ХФнинг ҳар хил пол қопламалари намуналари кўргазмага ташриф буюрувчиларда қизиқиш уйғотади.  

 

 

Кўргазмага ташриф буюрувчилар турли хил тренажерлар, шунингдек футбол, баскетбол, волейбол, гандбол, катта ва стол тенниси, бадминтон, шахмат ва бошқалар учун  спорт инвентарлари ва асбоб-ускуналарни кўришлари режалаштирилмоқда.

 

 

“Болалик олами” кўргазмаси ташриф буюрувчиларга болалар ва ўсмирлар учун товарлар, шу жумладан болалар мебели, ўйинчоқлар, ривожлантириш ўйинлари, санитария-гигиена воситалари, кийим-кечак ва бошқа товар ва хизматларни , шунингдек болалар адабиётини тақдим қилади.