Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzЗадержали выплаты работнику – как рассчитать проценты за задержку выплат Как трактовать компенсацию за задержку выплаты дохода работнику Не пропустите сроки регистрации чеков онлайн-ККТ за апрель для зачета НДС по ним Как предприятию продать квартиру физическому лицу Как предприятию продать квартиру физическому лицу

Тошкентда театрлаштирилган болалар янги йил томошалари

14.12.2016

Ҳар йили болажонлар Янги йил байрамини интизорлик билан кутишади. Байрамнинг интиқиб кутилишига сабаб турфа хил совғалар билан бир қаторда театрлар томонидан атайлаб улар учун тайёрланадиган ёрқин ва ранг-баранг томошалардир. Бу йил пойтахтимизда қандай эртаклар болажонлар учун намойиш этилади? Таҳлил ана шу мавзуга бағишланади.

Анъанага кўра, пойтахтимиз театрларидаги томошалар 23-24 декабрдан бошланади ва 9-10 январгача ўтказилади. 31 декабрь ва 1 январь – аксарият театрлар учун дам олиш куни. Баъзи театрларда барча чипталарга нарх аниқ белгиланган, баъзиларида танланган жойга қараб ўзгаради. Яна шундай театрлар ҳам мавжудки, уларнинг чипталари баҳоси байрамга яқинроқ саналарда баландроқ, эртароқ саналарда эса арзонроқ. Пойтахтимизда Янги йил арафасида ўтказиладиган болалар томошалари нархларининг таҳлилий жадвалини эътиборингизга ҳавола этамиз.

 

Томоша номланиши

Ўтказилиш жойи

Тили

Бошланиш санаси

Нархи

Бепул

Телефон

Эльзанинг Янги йил саргузаштлари

Тошкент цирки

аралаш

24.12

7 000

дан

3 ёшгача

244-35-94

Қор маликаси

Республика қўғирчоқ театри

ўзбек ва рус, кунора

24.12

8 000

2 ёшгача

256-73-95

Зумрад шаҳар сеҳргари

Ўзбекистон Ёшлар театри

рус

24.12

10 000 дан

3 ёшгача

244-10-89

Муз даври

«Истиқлол» саройи

рус

27.12

10 000 дан

3 ёшгача

245-92-51

Қор маликаси (мюзикл)

«Истиқлол» саройи

рус

24.12

10 000 дан

3 ёшгача

233-87-87

Ранглар жилоси

Сув спорти саройи

аралаш

25.12

8 000

3 ёшгача

234-32-85

Уйқудаги малика

«Зарафшон»

киноконцерт зали

рус

2.01

15 000 дан

3 ёшгача

232-16-52

Ялмоғизнинг ишлари

Давлат консерваторияси

аралаш

26.12

15 000 дан

3 ёшгача

244-28-29

Денгизчи-Синдбад саргузаштлари

Академик рус драма театри

рус

с 25.12

10 000 дан

3 ёшгача

233-81-65

Каттада Суперқаҳрамонлар

Алишер Навоий номидаги ДАКТ

рус

23.12

15 000 дан

3 ёшгача

233-90-81

Арча қаерга қочиб кетди?

Мусиқий комедия театри (оперетта)

рус

24.12

10 000

3 ёшгача

273-85-91

Сохта қорқиз

Ўзбек миллий академик драма театри

ўзбек

 25.12

10 000

5 ёшгача

244-13-55

Семурғ

Ўзбек миллий академик драма театри

ўзбек

27.12

10 000 дан

5  ёшгача

244-17-51

Президент арчаси

 «Туркистон» саройи

аралаш

 2.01

25 000 дан

3 ёшгача

234-99-45

Музлаган юрак

 «Зарафшон» концерт зали

рус

27.12

10 000 дан

3 ёшгача

252-72-33

Гўзал ва маҳлуқ

Алишер Навоий номидаги кинотеатр

ўзбек ва рус

23.12

 10 000 дан

3 ёшгача

350-23-82

Малика Булочканинг Янги йил саргузаштлари

ИИВ Маданият саройи

ўзбек, рус

 24.12

12 000

3 ёшгача

256-10-51

Янги йил дискотекаси

Абдулла Қодирий номидаги боғ

рус

 29.12

17 000 дан

3 ёшгача

350-23-82

Эртак қаҳрамонларининг Янги йил саргузаштлари

Jangoh спорт аренаси

ўзбек, рус

 5.01

15 000

3 ёшгача

350-23-82

 

Таъкидлаш керакки, жажжи томошабинлар учун театрлаштирилган томошалар, дискотекалар, ўйинлар, арча атрофида айланишлар ва совғаларни топшириш каби тадбирлар савдо марказлари, кафе ва ресторанларда ҳам ўтказилади. Аммо уларнинг барчасини таҳлил этиб чиқишнинг иложиси йўқ.

 

Корпоратив мижозларга

 

Театрлар кассаларида бизга тушунтиришларича, ўз ходимларининг фарзандлари учун Янги йил спектаклларига чипталарни олмоқчи бўлган юридик шахслар барвақтроқ ҳаракатга киришишлари лозим. Чунки жойлар сони чекланган.

 

Шу билан бирга баъзи театрларда (масалан, Республика қўғирчоқ театрида) спектакль намойишидан олдин ва кейин артистлар болалар билан турли ўйинлар ўйнашга ва совғалар топширишга тайёр. Албатта, совғаларни олдиндан тайёрлаб, театрга олиб келиш зарур. Бундай ҳаракатларни олдиндан келишган ҳолда амалга ошириш мумкин.

 

Саида Жонизоқова,

ўз мухбиримиз.

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-25
  • USD:12689.97 (+0.00) сум
  • EUR:13557.96 (+0.00) сум
  • RUB:137.20 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах