Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Тошкентдан Қарши ва Бухорога қатновчи иккита электропоезд келтирилади

23.02.2017

“Ўзбекистон темир йўллари” томонидан 2016 йилда 68 миллион тонна юк ташилди. 21,1 миллион йўловчи ўз манзилига етказиб қўйилди. 369 миллион доллар миқдорида экспорт хизматлари кўрсатилди. Акциядорлик жамияти саноат корхоналарида 422,5 миллиард сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилди. Тизимда 2 минг 300 га яқин иш ўрни яратилиб, ишчилар сони 70 мингдан ошди. “Ўзбекистон миллий матбуот марказида “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятининг 2016 йил ижтимоий-иқтисодий фаолияти якунлари ва 2017 йилги режаларига бағишланган матбуот анжуманида шундай рақамлар ошкор қилинди.

Бундан ташқари, жорий йилда Ўзбекистонга Тошкент – Бухоро, Тошкент – Қарши йўналишларига қўйилиши режалаштирилган иккита юқори тезликда ҳаракатланувчи электропоезд олиб келиниши режалаштирилган. Қарши – Термиз, Урганч – Хива йўналишлари ҳам электрлаштирилиши кўзда тутилган.

 

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг тузилмавий бўлинмасининг ишлаб чиқариш ва техник ривожлантириш бўйича бош мутахассиси Эркин Бозоровнинг таъкидлашича, «Ўз темир йўл йўловчи» АЖ 2016 йил давомида ўз олдига қўйилган барча вазифаларни уддалади. Улар орасида энг йириги шубҳасиз, Фарғона водийси билан темир йўл қатновининг йўлга қўйилиши бўлди.

 

Эслатиб ўтамиз, 2016 йилда узунлиги 123,2 километрни ташкил этувчи Ангрен – Поп электрлаштирилган темир йўли ва унинг доирасида бунёд этилган узунлиги 19,2 километрдан иборат Қамчиқ туннели фойдаланишга топширилди. Ўтган йил 11 июлдан бошлаб, мазкур янги темир йўл орқали Фарғона водийсига ҳамда у ердан юртимизнинг бошқа ҳудудларига юк поездлари қатнови йўлга қўйилди. Мустақиллигимизнинг 25 йиллиги арафасида Тошкентдан Андижонга биринчи йўловчи поезди қатнови бошланди. Ҳозир Тошкент – Андижон – Тошкент йўналишида ҳар куни замонавий тезюрар йўловчи поезди аҳолига хизмат кўрсатмоқда.

 

Андижон – Бухоро – Андижон йўналишида ҳафтасига иккита йўловчи поезди, ҳафтада бир маротаба Андижон – Урганч – Андижон, Андижон – Москва – Андижон йўналишларида йўловчи поездлари қатнови ташкил этилди. Бундан ташқари бир суткада ўнлаб юк поезди Ангрен – Поп электрлаштирилган темир йўли орқали ўтиб, юкларни ўз манзилига етказмоқда.

 

Самарқанддан Бухорогача бўлган масофада 140 километрдан ортиқ янги темир йўл қурилди. Мавжудлари замонавий таъмирланиб, Бухорогача тўлиқ электрлаштириш ишлари амалга оширилди.

 

Фозила АШУРОВА, мухбиримиз.