Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Тошкентнинг марказий қисмида автомобиль ҳалқаси бўлади

29.03.2016

Бу ҳақда Ўзбекистоннинг етакчи оммавий ахборот воситалари учун уюштирилган матбуот анжуманида Тошкент шаҳар ҳокими Раҳмонбек Усмонов хабар берди. Унинг сўзларига кўра, бундай қарор автомобиль транспорти сонининг мунтазам ўсиши, йўл тармоғининг узунлиги ҳамда ўтказиш қобилиятининг етарли эмаслиги, шунингдек трамвай линияларининг самарасиз иши муносабати билан қабул қилинди.

 

Шу муносабат билан Тошкент шаҳридаги Муқимий, Самарқанд дарвоза, Меҳрижон-Сайхун, Алиев, Темирйўлчилар, КҲАЙ, Белтепа, Шифокорлар, ТҲАЙ, Фарҳод-Тўқимачи, Маннон Уйғур-Бешқайрағоч, Лутфий, Катта Хирмонтепа, Қамарнисо, Фаробий, Оҳангарон йўли, Қорасув, Фарғона йўли, Янги Қўйлиқ, Қушбеги, Бунёдкор кўчалари бўйича умумий узунлиги 87,8 км бўлган трамвай линияларини демонтаж қилиш режалаштирилмоқда.

 

Кўча ҳаракатининг, айниқса шаҳарнинг марказий қисмидаги ҳаракатнинг ортганлиги, “тирбандлик”лар юзага келганлиги сабабли шаҳарнинг марказий қисмидаги асосий магистралларда, шунингдек чорраҳаларда ҳалқа барпо этилади, бунинг учун Нурафшон кўчаси бўйлаб Беруний кўчасидан Ш.Рашидов кўчасигача бўлган участкада қурилган магистралдан фойдаланиш режалаштирилаётир.

 

Ҳозирги пайтда:

 

Нурафшон кўчаси бўйлаб Беруний кўчасидан Оқтепа майдонигача узунлиги 3,8 км бўлган участкада Чиғатой дарвоза, Умаров, С.Есенин кўчаларидан фойдаланган ҳолда зарур ишлар амалга оширилмоқда. Оқтепа майдони транспорт схемасини ривожлантириш учун Нурафшон кўчаси майдон орқали ётқизилиб, Муқимий кўчасига чиқишини ҳисобга олган ҳолда Оқтепа майдонида мавжуд ҳаракат схемаси ўзгартирилади. Демак, кейинчалик Нурафшон кўчасини ётқизиш билан Оқтепа майдонидаги мавжуд транспорт ҳаракати интенсивлиги соатига 4 минг машинага ошади, бу эса мавжуд кўприкка қўшимча юклама келтиради ҳамда янги эстакада-кўприк қурилишини тақозо этади;

 

Нукус кўчасида узунлик Ш.Руставели кўчасидан Бобур кўчасигача 1 км узунликка узаяди.

 

Шундай қилиб, Тошкентда янги транспорт ҳалқаси пайдо бўлиб, у Нурафшон кўчаси бўйлаб Беруний кўчасидан Ш.Рашидов кўчасигача, Нурафшон кўчаси давомида Беруний кўчасидан Оқтепа майдонигача, Муқимий, Нукус, Қодирий, Ш.Рашидов кўчаларини қамраб олади.

 

Шаҳарнинг марказий қисмидаги асосий кўчаларга тушадиган юкламани камайтириш учун  Тараққиёт кўчасининг узунлиги узайтирилади.

 

Паркент кўчасида ҳаракатнинг интенсивлиги сабабли унинг Олтинтепа кўчасидан ТҲАЙгача бўлган участкаси реконструкция қилинади.

 

Йўл ўтказгичлар қурилиши режалаштирилган кўчалар бўйлаб автомобиль ҳаракати кузатилаётир:

 

ўтказиш қобилияти 6 минг бўлган ҳолда транспорт ҳаракатининг мавжуд интенсивлиги соатига 11,5 минг машинани, яъни ортиқча юклама 191%ни ташкил қиладиган Ш.Руставели кўчасининг Муқимий кўчаси ҳамда янгидан кенгайтириладиган кўча билан кесишуви;

 

ўтказиш қобилияти 6 минг бўлган ҳолда транспорт ҳаракатининг мавжуд интенсивлиги соатига 8,5 минг машинани, яъни ортиқча юклама 14%ни ташкил қиладиган Бунёдкор кўчасининг Муқимий кўчаси билан кесишуви;

 

транспорт ҳаракатининг мавжуд интенсивлиги 131% ортиқча юкламани ташкил қиладиган Оқтепа майдони Нурафшон кўчасини кенгайтириш билан.

 

 

 

 

Михаил ВИШНЯКОВ, мухбиримиз. 

Курс валют

2016-12-06
  • USD:3189.93 (+13.77) сум
  • EUR:3434.89 (--15.97) сум
  • RUB:49.72 (+0.57) сум

Вопрос недели

Ташкент – не сельская местность
Я проживаю в г. Ташкенте с родителями, своего жилья не имею. Могу ли я принять участие в программе доступного жилья, если женюсь и решу жить отдельно от родителей?
09.12.16
Просмотры: 316