Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Товарлар ва хизматлар учун тўловларни мобил иловалар орқали амалга оширамиз. 1-қисм

29.12.2015

Биз ҳозирги кунда онлайн-товарлар ва хизматлар учун тўловни амалга ошириш мумкин бўлган мобил сервислар тўғрисида мақолалар чоп этишни бошлаймиз ҳамда улардан фойдаланишда янги имкониятлар ва афзалликлар ҳақида сўз юритамиз.

 

Биз улар орқали харид қиладиган ва турли хил хизматлар учун  тўловни амалга оширишга маблағларимизни сарфлайдиган  банк пластик карталарининг пайдо бўлиши билан мобил иловалар кўринишидаги турли-туман сервислар ҳам янада кўпроқ пайдо бўла бошлади. Бугунги кунда уларнинг сони Ўзбекистонда 6 та – CLICK- ёрдамчи, MBANK, UzCard, E-Pul, Hamkor Mobile ва U-Pay. Улардан фойдаланган ҳолда биз иш жойи ёки уйдан чиқмай, ўз банк ҳисобварағимиздан товарлар ва хизматлар учун пул ўтказишимиз мумкин.

 

Фақат биргина ҳолатда зўр беришга тўғри келади: агар сиз ўз телефонингизга пластик карта баланси тўғрисидаги ахборотни қабул қилмоқчи бўлсангиз, у ҳолда яқин орадаги банк бўлимида SMS-хабар бериш хизматини улатишингиз зарур бўлади. Бунда карта чиқарган ва унга хизмат кўрсатадиган банк-эмитентга  боришнинг умуман ҳожати йўқ.  Фақатгина яқин орадаги банкомат ёки инфокиоскага бориб, унга картани киритиш ва ўзбек ёки рус тилидаги тушунарли менюдан фойдаланиш лозим ҳамда бир неча сония мобайнида ушбу хизматга уланиш мумкин. Бугун халқ орасида бу оддийгина – “пластикни телефон рақамига боғлаш” дейилади.

 

USSD-интерфейс 

 

Қайд қиламизки, SMS-хабар бериш хизмати бепул ҳисобланади. Ҳар бир «UZCARD» ва «880» белгили кирувчи хабар учун уяли алоқа оператори  телефон балансидан деярли сезилмайдиган суммани  ($0,005) ундиради. Бунда  USSD-менюдан фойдаланиш бепул ҳисобланади. Техника воситаларига қўйиладиган талаблар оддий – мобил телефони USSD-буйруқларни қўллаб-қувватлаши керак.  Айтмоқчи, улар анчадан буён одамлар томонидан фойдаланиб келинмоқда ва махсус дастурлар ўрнатилишини талаб қилмаётир. Бундан ташқари, бу технология русуми ва моделидан қатъи назар барча мобиль телефонлари томонидан қўллаб-қувватланмоқда.  Бундай технологиянинг асосий афзаллиги – ундан фойдаланиш қулайлиги. Яъни  USSD-сўровлар жўнатиш ва ўз ҳисобварағидан манфий баланс бўлганда ва ҳатто телефон блокланган тақдирда ҳам тўловни амалга ошириш мумкин.  

 

 

Мобил иловалар

 

Мобил иловалардан фойдаланиш учун смартфонлар, планшетлар ва бошқа мобил мосламалар талаб қилинади, чунки улар аниқ мобил платформалар – iOS, Android, Windows Phone учун ишлаб чиқилган. Кўпгина мобил иловалар смартфонлар ва планшетларга уларни ишлаб чиқариш жараёнидаёқ ўрнатилади.  Ҳар қандай бошқа иловаларни тегишли интернет-сервислардан  пул эвазига ёки бепул юклаб олиш мумкин. Агар Ўзбекистон аҳолисига ҳисобварақлар бўйича тўловни амалга оширишга ёрдам берадиган мобил иловалар ҳақида гапирадиган бўлсак, улар бизнинг IT-мутахассислар томонидан ишлаб чиқилган ва уларни ҳам ишлаб чиқувчилар сайтидан юклаб олиш мумкин. Ва яна битта муҳим жиҳат – мобил иловалардан фойдаланиш учун  (USSD-буйруқлардан фарқли ўлароқ) Интернетга уланиш зарур.

 

 

 CLICK-ёрдамчи


Жуда яхши таниш бўлган CLICK тизимини таърифлашдан бошлаймиз. Ушбу нақд пулсиз ҳисоб-китоблар усули шу номдаги  компания томонидан 2011 йилда мобил банкинг бозорида жорий қилинган.  Бир йилдан ҳиёл кўпроқ олдин  ўзининг  3 йиллиги  шарафига CLICK компанияси фойдаланувчиларга  ўзининг CLICK- ёрдамчи  иловасининг янгиланган версиясини тақдим этди, ишлаб чиқувчилар баёнотига кўра, унинг функционал қисми жиддий равишда кенгайтирилган. Илованинг энг асосий янгиликларидан бири бепул push-хабарномалар олиш имконияти бўлди.

 

Маълумот учун:  Push-хабарнома – бу ишга туширилган дастурлар ойналари юқорисида пайдо бўладиган хабарлар, улар кўп иловалар томонидан қўллаб-қувватланади ҳамда сизга муҳим ўзгаришлар, янгилашлар ёки воқеалар ҳақида хабар беради. Ҳаммасидан ҳам кўпроқ улар ижтимоий тармоқларда учрайди ва ўқилмаган хабарлар, мақомларнинг ўзгариши ва ҳоқазо тўғрисида хабарнома беради.

 

Яъни агар олдин  880 қисқа рақамидан операция муваффақиятли амалга оширилганлиги ҳақидаги ҳар бир SMS-хабар учун оператор балансдан $0,005 дан ҳисобдан чиқарган бўлса, ҳозир янгиланган илова ўрнатилгандан сўнг барча хабарномалар интернет-канал орқали бепул етказилаётир.

 

 

Имкониятлари

 

- CLICK- ёрдамчи  пайдо бўлган пайтдан бошлаб илова мунтазам такомиллашмоқда, ҳамкорлар сони ҳам ошиб бормоқда. Ҳозир илова фойдаланувчилари қуйидаги опциялардан фойдаланишлари мумкин:

 

- CLICK тизимида UZCARD ва DUET пластик карталарини рўйхатдан ўтказиш;

 

- CLICK тизимида қайта рўйхатдан ўтиш (рақамни ўзгартириш);

 

- тўловни амалга ошириш:

 

- мобил телефони учун (Beeline, Ucell, Perfectum Mobile, Uzmobile, UMS); 

 

- шаҳар телефони учун (ТШТТ);

 

- коммунал хизматлари учун  (G’arbGazTa’minot, Махсустранс); 

 

- интернет-провайдерлар учун (Sharq Telecom, Comnet, Sarkor Telecom, TPS, EVO, UZONLINE, Skyline, Platinum Connect, Sonet); 

 

- рақамли телевидения учун (UzDigitalTV, StarsTV, TelecomTV, Kinopro.uz, Webtv.uz, Mediabay.uz, OnlineTV.uz); 

 

- IP-телефония учун (East Telecom); 

 

- 17 веб-сайтлар учун (torg.uz, megaskidka.uz, odnoklassniki.uz, regname.uz, presseller.com, dump.uz, combo.uz, fifa.uz, unifate.uz, gosuslugi.uz, avenuepark.uz, avtech.uz, myjob.uz, dastur.uz, uzbazar.uz, uzjobs.uz, topsale.uz); 

 

- суғурта хизматлари учун (Alskom, Uzbekinvest); 

 

- солиқлар учун (мол-мулк солиғи, ер солиғи, ДСҚ ЭРИ учун);

 

- тақдим қилинган ҳисоблар учун;

 

- халқаро сўзлашувлар (Марказий телеграф, Россия – Қозоғистон, Uztelecom, Телекарта, Oxygen Networks) учун пин-карталар сотиб олиш;

 

- “Дўст ёрдами” – функцияси ҳисоблар учун тўловни амалга оширишда ишончли вакиллар ёрдамидан фойдаланиш имконини беради;

 

- «CLICK» тизими орқали балансни,  тўловлар тарихини, тақдим қилинган ҳисобларни , карталар ҳисобини кўриб чиқиш ва уларни бошқариш;

 

- шаблон бўйича тез тўловни амалга ошириш учун  виджет ўрнатиш.

 

Яқин пайтдан бошлаб CLICK тизимига хизматлари учун  CLICK-ёрдамчи мобил иловаси орқали тўловни амалга ошириш мумкин бўлган янги ҳамкорлар (Oxygen Networks, OnlineTV.uz, East Telecom, Uzbekinvest) қўшилди .

 

 

Янгилаш


Илованинг охирги версиясига янги бўлимлар қўшилди:

 

- «Менинг карталарим» – бир неча банк карталари эгаларига  ўз ҳисобварақларини бошқариш имконини беради. Шу бўлимнинг ўзида DUET карталарини CLICK тизимига улаш имконияти мавжуд;

 

- «Қўллаб-қувватлаш» – унинг ёрдамида фойдаланувчилар CLICK тизимининг сўнгги янгиликларидан воқиф бўлишлари, шунингдек тўловлар юзасидан саволлар вужудга келганда куну тун онлайн-режимида қўллаб-қувватлаш хизматига мурожаат қилиш мумкин;

 

- «Тақдим қилинган ҳисоблар» – унда фойдаланувчига тақдим қилинган ҳисоблар рўйхати, шунингдек улар учун тезкор тўловни амалга ошириш ёки уни рад этиш имконияти келтирилади.

 

Илованинг бош менюсида асосий ҳисобварақни танлаш панели қўшилди, тизим ҳамкорларининг рўйхати кенгайтирилди, интернет-канал бўйича ишлашда илованинг иши яхшиланди ҳамда «Операциялар тарихи» бўлими такомиллаштирилди.

 

Эслатиб зтамиз, янгилашлардан Android операцион тизимидаги смартфонлар эгалари фойдаланишлари мумкин, ишлаб чиқувчи iOS  учун CLICK-ёрдамчи янгилашларидан фойдаланиш имкониятини  яқин вақтларда  яратиб беришга ваъда бераётир.

 

 

Афзалликлари


CLICK-ёрдамчи иловасида, шунга ўхшаш иловалардан фарқли ўлароқ, битта асосий афзаллик мавжуд – ундан Интернетдан фойдаланиш имконияти бор ёки йўқлигидан қатъи назар фойдаланиш мумкин. «Созлаш» бўлимида USSD бўйича сўровлар бериш режимини ёқиш мумкин. Шу тарзда Интернет бўлган тақдирда ҳам трафикни тежаш мумкин.  Агарда сиз учун маълумотлар узатиш тезлиги муҳим бўлса, ўша созлашлар орқали сўровлар узатишни интернет-каналга қайтариш мумкин.

 

CLICK-ёрдамчи иловасини ишлаб чиқувчи – SSD Software Solutions хусусий корхонаси тўғрисидаги ахборотни, қолаверса, мазкур илова,   CLICK  тизимига уланиш усуллари ва иловани юклаб олиш ҳақидаги  бошқа барча маълумотларни  Интернетда осонгина топиш мумкин.

 

Биз бошқа мобил иловаларни – MBANK, UzCard, E-Pul, Hamkor Mobile и U-Pay таърифлаш билан ўз шарҳларимизни чоп этишни давом эттирамиз, ва, албатта, уларни солиштириб, асосий афзалликларини ажратиб кўрсатамиз.

 

 

Михаил ВИШНЯКОВ, мухбиримиз.

Курс валют

2016-12-06
  • USD:3189.93 (+13.77) сум
  • EUR:3434.89 (--15.97) сум
  • RUB:49.72 (+0.57) сум

Вопрос недели

Подходит ли работа в Ташкенте жителю Ташобласти?
Я прописан и проживаю в Кибрайском районе Ташкентской области, в настоящее время не имею постоянной работы. Говорят, что если зарегистрироваться на бирже труда, то мне должны предложить «подходящую» работу. Смогу ли я таким образом получить работу, например, в Мирзо-Улугбекском районе города Ташкента, до которого мне 5 минут езды? Что вообще означает термин «подходящая» работа?
01.12.16
Просмотры: 1445