Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Товарлар ва хизматлар учун тўловларни мобил иловалар орқали амалга оширамиз. 2-қисм

06.01.2016

Сизни товарлар ва хизматлар учун он-лайн режимда тўловни амалга оширишга ёрдам берадиган мобил сервислар билан таништиришда давом этамиз. Бугун «MBANK UZCARD» илова ҳақида сўз юритамиз.

 

Материални тайёрлаш асносида биз «мобил банкинг» тушунчаси билан кўп бора тўқнаш келдик. Уни тушуниб олишга ҳаракат қиламиз: мобил банкинг – бу хусусий мижоз (жисмоний шахс)ларга масофали банк хизмати кўрсатиш тизими бўлиб, фойдаланувчиларга Интернетда он-лайн режимида мобил қурилмалардан (уяли телефон, планшетли компьютер) фойдаланган ҳолда банк операцияларини амалга ошириш имконини беради. Мазкур жараёнлардаги асосий дастак – айнан мобил банкинг учун ишлаб чиқилган мобил иловалар. Олдинги шарҳимизда  CLICK-ёрдамчи иловаси ҳақида айтиб ўтгандик. Ҳозир кейингисини кўриб чиқиш мавриди келди.

 

 

«MBANK UZCARD»


2014 йилда электрон тўловлар тизими бозорига яна бир ўйинчи – «MBANK UZCARD» мобил банкинг иловаси чиққанлиги ҳақида баёнот берилганди. Бу тизим ҳам замонавий технологиялар ёрдамида телефон орқали банк маблағларини ўтказиш учун мўлжалланган.

 

Bank.uz сайтида хабар берилишича, MBANK хизматидан «Aloqabank» мижозлари (жисмоний ва юридик шахслар), шунингдек барча  UZCARD сақловчилари фойдаланишлари мумкин. Мижознинг пул ўтказмалари, бошқа барча ҳолатларда шунга ўхшаш иловалардан фойдаланиш каби, UZCARD пластик онлайн-картадан пул маблағларини ҳисобдан чиқариш орқали амалга оширилади. Бунинг учун Android, iOS, Java платформаларида ишлайдиган  мобил қурилма, SMS-хабар бериш хизмати ҳамда Интернетга уланиш талаб қилинади. Эслатиб ўтамиз, мазкур ҳолатда илова фақат интернет-канал орқали ишлайди.

 

 

Имкониятлари

 

«MBANK UZCARD» илова нисбатан жўн, функционалдан фойдаланишда интуитив тарзда тушунарли ҳисобланади, ўзбек ва рус тилларида ишлайди ҳамда ўз ичига фойдаланувчилар учун етарли хизматлар мажмуини олади. Илова ёрдамида ўз пластик картангиз балансини текшириш, ПИН-кодни ўзгартириш, ўтказилган транзакциялар бўйича батафсил ҳисобот олиш, валюталарнинг Марказий банк курси бўйича долзарб курсини билиш, шунингдек қуйидагилар учун тўловни амалга ошириш мумкин:

 

- алоқа хизматлари (Beeline, Ucell, UMS, Perfectum Mobile, Platinum Mobile, Uzmobile, Uztelecom);

 

- 14 та интернет-провайдерларнинг хизматлари (Beeline Internet, Sarkor Telecom, TPS, EVO, ISTV, Uzonline, NETCO, Sharq Telecom, FiberNet, Comnet, Platinum Connect, Turon Telecom, Nano Telecom, Free Link);

 

- халқаро сўзлашувлар учун пин-карталар (Марказий телеграф, Россия-Қозоғистон, Uztelecom);

 

- рақамли ТВ хизматлари (Uzdigital TV, Telecom TV);

 

- суғурта компаниялари хизматлари (Ўзбекинвест, Kafolat, Kapital Sug‘urta);

 

- коммунал тўловлари («Ўзбекэнерго» АЖ, Uztransgaz, Hamza Harakat (қаттиқ маиший чиқиндиларни чиқариш бўйича хизматлар), Maxsustrans);

 

- веб-сайтлар (olx.uz, kinolife.uz, addirect.uz, arsenal-d.uz, myjob.uz, uzinfocom.uz, onlinetv.uz, gosuslugi.uz, test.kitob.uz, unifate.com, monochrome);

 

- даромад, ер, мол-мулк, қатъий солиқлар, суғурта бадали;

 

- таълим хизматлари – абитуриентлар ҳужжатлари тўплами;

 

- ЙҲХБ жарималари.

 

Юқорида санаб ўтилган хизматлар учун тўловни амалга оширишда комиссия ундирилмайди. Бундан ташқари, ишлаб чиқувчиларнинг ишонтиришича, «MBANK UZCARD» илова ёрдамида:

 

- кредитларни сўндириш;

 

- ресторанда таомга буюртма бериш;

 

- тўлов топшириқномаларини шакллантириш ва жўнатиш;

 

- авиа ва темир йўл чипталарига буюртма бериш, бронлаш ёки тўловни амалга ошириш имкони мавжуд.

 

 

Янгилаш

 

«MBANK UZCARD» илованинг 2015 йил 26 декабрдаги охирги версияси билан:

 

бир нечта Uzcard Online карталарини бошқариш;

 

телефон контактлари билан тўловни амалга ошириш учун рақамни қўшиш;

 

тўлов мобайнида валюталар курсларини кўриб чиқиш мумкин.

 

 

Афзалликлари

 

Агар «CLICK-ёрдамчи» ва «MBANK UZCARD» иловалар таққосланса, охиргисида коммунал, транспорт ва ҳатто таълим (абитуриентлар учун ҳужжатларнинг онлайн-пакети учун тўловни амалга ошириш мумкин) хизматлари соҳасида кўп сонли ҳамкорлар кузатилади.

 

Бироқ тизим яратувчилари уни энг ишончли ҳамда ёвуз ниятли инсонларнинг ҳар қандай тажовузидан ҳимояланган, одамларда яхши фикр ҳосил қиладиган тизим сифатида таърифлаётирлар. Ҳамма гап шундаки, тўлов топшириқномаларини жўнатишда махсус дастур (айнан қандай эканлиги хусусида маълум сабабларга кўра хабар берилмаяпти) мураккаб кетма-кетликдаги алгоритмлар билан маълумотларни синчиклаб шифрлайди. Ва, қоидага кўра, барча узатилаётган  ахборот конфиденциал ҳисобланади.

 

Товарлар ва хизматларга онлайн-тўловни амалга ошириш учун ишлаб чиқилган мобил иловалар бўйича кейинги материалларда ўзимизнинг фойдаланувчи сифатидаги тажрибамизни таърифлашни давом эттирамиз. Бироқ танлаш ҳуқуқи сизда, чунки ҳамманинг диди ҳар хил.

 

Михаил ВИШНЯКОВ, мухбиримиз.

 

 

 

Мавзуга доир материал:

 

Товарлар ва хизматлар учун тўловларни мобиль иловалар орқали амалга оширамиз. 1-қисм

Курс валют

2016-12-06
  • USD:3189.93 (+13.77) сум
  • EUR:3434.89 (--15.97) сум
  • RUB:49.72 (+0.57) сум

Вопрос недели

Ташкент – не сельская местность
Я проживаю в г. Ташкенте с родителями, своего жилья не имею. Могу ли я принять участие в программе доступного жилья, если женюсь и решу жить отдельно от родителей?
09.12.16
Просмотры: 127