Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Товарлар ва хизматлар учун тўловларни мобил иловалар орқали амалга оширамиз. 3-қисм

18.01.2016

Ўзбекистон фуқаролари улар ёрдамида нафақат товарлар ва хизматлар учун тўловни амалга ошириш, балки ўз банк ҳисобварақларини назорат қилиш, валюталар курслари ҳақида, ўтказилган транзакциялар ва кўпгина бошқалар тўғрисида долзарб ахборот олишлари мумкин бўлган мобил иловалар ҳақида шарҳни давом эттирамиз. Бугун «UZCARD» илова ҳақида сўз юритамиз.

 

«UZCARD»  бренди билан бизда он-лайн режимида пластик карталар ёрдамида нақдинасиз ҳисоб-китоблар билан боғлиқ барча нарсалар фикран боғланади. Бу бутунлай тушунарли,  чунки UZCARD – бу Ўзбекистоннинг Миллий тўлов тизими.

 

«UZCARD»  банклараро тизими (бундан буён матнда «UZCARD»  БТТ деб юритилади) – бу базавий элементи барчамизга яхши маълум бўлган микропроцессорли пластик карталар ҳисобланадиган локал тўлов тизимидир.

 

Компаниянинг расмий сайтида маълум қилинишича, «UZCARD» БТТ ҳуқуқий меъёрлар, норматив ҳужжатлар, дастурий техник ечимлар ва тегишли инфратузилма жамига асосланган. Тизим  пластик карталар эмитентлари-банклар ва товарлар ва хизматлар сотувчиларига хизмат кўрсатувчи ҳисоб-китоб банклари, шунингдек УРЯПМ (Умумреспублика ягона процессинг маркази)ни яхлит бирлаштиради.

 

Бу тизим пластик карталар эмиссиясини ошириш учун қулай шароитлар яратиш, умуман  аҳолидан пластик карталар воситасида тўловлар қабул қилиш бўйича терминал тармоғини кенгайтириш,  пластик карталар асосида нақдинасиз ҳисоб-китоблар тизимини ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисидаги Вазирлар Маҳкамаси ва давлатимиз Президентининг Қарорлари1 билан белгиланган вазифаларни бажариш учун 2004 йилда барпо этилган.

 

Бугунги кунга келиб,  «UZCARD» 26 тижорат банкини бирлаштиради.

 

 

UZCARD

 

Асосларнинг негизи сифатида «UZCARD» БТТ вақт билан бирга одимламоқда ва 2014 йилда фойдаланувчига бир номдаги мобил қурилмалар учун илова тақдим қилди.  Барпо этувчиларнинг баёнотига кўра,  UZCARD дан илова – бу он-лайн режимида товарлар ва хизматлар учун тўловни амалга оширишда, шунингдек тўловларни мониторинг қилиш ҳамда бир вақтнинг ўзида битта аккаунтдан бир нечта банк карталарини бошқаришда қулай, энг асосийси эса,  ишончли дастак.

 

Иловадан фойдаланиш учун, шунингдек ҳар қандай бошқа ҳолатда каби, Android ва iOS платформаларида ишлайдиган мобил қурилма, SMS-хабар бериш ва Интернетга уланиш талаб қилинади. Эслатиб ўтамиз, UZCARD фақат интернет-канал орқали ишлайди.

 

 

Имкониятлари

 

Мазкур илова ёрдамида қуйидаги таъминотчилар товарлари ва хизматлари учун он-лайн режимда тўловни амалга ошириш мумкин:

 

  •    маблағларни ўтказиш (Aloqabank); 
  •     мобил операторлари  (Beeline, Perfectum Mobile, UMS; Ucell, UzMobile CDMA, UzMobile GSM); 
  •     интернет-провайдерлар (Beeline Интернет, Comnet, Sarkor Telecom, TPS, Turon Telecom, Uzonline); 
  •     коммунал хизматлари  (Ўзбекэнерго, Ўзтрансгаз); 
  •     телефония (Uztelecom (ТШТТ филиали); 
  •     телевидение ва онлайн-эшиттириш (UzDigitalTV); 
  •     суғурталаш  (Ўзбекинвест); 
  •     онлайн-сервислар  (Evrika.uz).

 

Рўйхатдан кўринадики, агар олдин таърифланган иловалар билан таққосласак, ҳамкорлар сони ҳали катта эмас. Мисол учун, солиқлар, ЙҲХБ жарималари, авиа ва темир йўл чипталари ва ҳ.к. учун тўловларни амалга ошириш имкони йўқ.

 

Бироқ қайд қилиш лозимки, илова ҳали ҳам такомиллаштирилаётир ҳамда ишлаб чиқувчилар бунинг учун махсус “бета тестлаш” дастурини ишга туширишган, ҳар қандай хоҳловчи Интернетда тегишли ҳамжамиятга кириб, унда иштирок этиши мумкин. Фойдаланувчилар қайтар алоқа сифатида ўз шарҳларини, фикр ва мулоҳазалари ҳамда ҳисоботларини юборган ҳолда иловани ишлаб чиқишда иштирок этишлари мумкин.

 

 

Афзалликлари   

 

Ҳамкорларнинг унча кўп бўлмаган рўйхатига қарамай,  UZCARD дан илова бошқа рақобатчилардан принцип жиҳатидан ажралиб турадиган бошқа хусусиятлари билан кўзга ташланади. Олайлик, фойдаланувчилар “Тўловлар мониторинги” хизмати ёрдамида ўз харажатларини назорат қилишлари мумкин, у нафақат жорий ҳисобдан чиқариш ва картага пул тушириш бўйича тўлиқ ва батафсил маълумотларни олиш, балки товарлар ва хизматлар таъминотчиларига харажатлар бўйича статистика маълумотларини олиш имконини ҳам беради.

 

Материални тайёрлаш асносида биз ижтимоий тармоқларда UZCARD иловадан фойдаланиш тажрибасини ўргандик. Ва шуни сездикки, ўтказилган транзакциялар бўйича бирор-бир тушунмовчилик вужудга келган тақдирда (олайлик, картадаги маблағлар қолдиғи бўйича маълумотлар амалдаги ҳолатга мос келмаяпганлиги)  фойдаланувчилар бир овоздан  UZCARD иловани  юклаб олиш ҳамда унинг ёрдамида ҳар қандай вақт даври учун маблағлар ҳаракати тўғрисидаги тўлиқ ахборотни олиш ва вазиятни аниқлаштиришни маслаҳат берадилар.

 

Тўловлар мониторинги хизмати алоҳида уланади ва ойига абонент тўлови 500 сўмни ташкил қилади. У нафақат бир ёки бир нечта карталардан барча ҳисобдан чиқарилган маблағларни, балки уларга туширилган маблағларни ҳам кўрсатади. Бу ҳам мобил иловалар билан тўловлар учун, ҳам оддий, масалан дўконлардаги терминаллар орқали тўловлар учун ишлайди. Ҳар бир тўловнинг тафсилоти етарлича тўлиқ, улар операция амалга оширилган ташкилот номи, терминал рўйхатга олинган манзил, хизмат кўрсатиш шохобчаси рақами, сумма, сана, пластик карта рақами ва ҳ.к.ни ўз ичига олади.

 

Бу илованинг яна бир муҳим афзалликларидан бири шуки, фойдаланувчилар QR-кодни сканерлаб, қўшимча маълумотларни киритмай ҳамда сўровни кутмай тўловни амалга оширишлари мумкин. Ишлаб чиқувчиларнинг тушунтиришича, айрим савдо шохобчаларида картани кармондан чиқаришнинг умуман ҳожати йўқ – шунчаки QR-кодни сканерлаб, дарҳол харид учун тўловни амалга ошириш мумкин. Савдо шохобчаларида Интернет секин ишлаганда ёки карта ёнингизда бўлмаган вазиятларда жуда қулай функция.

 

Маълумот учун: QR-код (ингл. quick response – тез жавоб) ёки “квадрат” икки ўлчовли  штрих-код, фойдаланувчилар орасида смартфонлар сони ортиб бораётганлиги туфайли анча оммалашиб бораётир. Янгилик Япониянинг «Denso-Wave» фирмаси томонидан 1994 йилдаёқ ишлаб чиқилганди, унинг муваффақияти бозорда киритилган ахборотни ўқиш ва шифрлаш учун камерали телефонлар пайдо бўлгунига қадар кечиктирилганди.  Битта кодда замонавий кирилл кодировкасидаги 1 450 ҳарфгача ёки 4 296 лотин белгиларини рақамлар билан аралаш ҳолда шифрлаш мумкин. Бошқа матрица кодлари орасида QR-коди жаҳонда энг кўп тарқалган, шунинг учун ҳар қандай замонавий телефонга уни аниқлайдиган дастур ўрнатиш мумкин.

 

Янгилаш

 

UZCARD компаниясининг техник қўллаб-қувватлаш хизматида бизни ишонтиришларича, илованинг жорий версияси яқин вақтларда янгиланишни кутмоқда. “Тўловлар мониторинги” хизматидан фойдаланиб, ҳар бир пластик карта бўйича алоҳида ҳисобот олиш мумкинлиги унинг фарқли хусусиятларидан бири бўлади. Аввал хизмат карта сақловчининг барча карталаридаги транзакциялар бўйича битта ҳисобот тақдим қиларди.

 

Бундан ташқари:

 

  •     олдин илова смартфонларнинг айрим моделларида ишламаган. Эндиликда бу камчилик бартараф этилди; 
  •     иловани ишга туширишда, агар сессия фаол бўлмаса, дарҳол пин-код киритиладиган экран очилади; 
  •    карта сақловчи пластик картасидан қандайдир сабабга кўра  тўловни амалга оширишнинг иложи бўлмаган  тақдирда илова бу ҳақда уни олдиндан огоҳлантиради; 
  •     виджетда тез тўловлар иши тўғриланди.

 

Мобил иловалар фойдаланувчиларининг шарҳларини тадқиқ қилган ҳолда биз UZCARD илова ҳақида ниҳоятда турли-туман фикр ва мулоҳазаларга дуч келдик. Кимдир бу илованинг етарлича бўлмаган имкониятлари ва иши ҳақида нолийди.  Кимнидир эса ўз харажатлари ва киримлари тўғрисида батафсил маълумотларни олиш қаноатлантиради. Лекин шуниси қувонарлики, илова такомиллаштирилаётир ва фойдаланувчилар бунда бевосита иштирок этишлари мумкин.

 

UZCARD ҳақида гапирганда, «UZCARD» МБТТ  тўлов карталари маълумотларини сақлаш, қайта ишлаш ва узатиш қисмида Payment Card Industry Data Security Standard 3.1 халқаро хавфсизлик стандарти талабларига мувофиқлик сертификатланадиган QSA-аудитдан муваффақиятли ўтганлиги тўғрисида яқинда чоп этилган янгиликни айтиб ўтиш ўринли бўлади. Мувофиқлик Compliance Control Ltd компанияси томонидан  ўтказилган йиллик QSA-аудит натижалари билан тасдиқланган.

 

 

Михаил ВИШНЯКОВ, мухбиримиз.

 

______________________________

1 Вазирлар Маҳкамасининг “Пластик карточкалар асосида ҳисоб-китоб қилиш тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” 24.08.2004 йилдаги 445-сон қарори; Президентнинг “Пластик карточкалар асосида нақд пулсиз ҳисоб-китоб тизимини янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 03.08.2006 йилдаги ПҚ-433-сон Қарори.

 

 

 

Мавзуга доир материаллар:

 

Товарлар ва хизматлар учун тўловларни мобиль иловалар орқали амалга оширамиз. 1-қисм

 

Товарлар ва хизматлар учун тўловларни мобиль иловалар орқали амалга оширамиз. 2-қисм

 

Курс валют

2016-11-29
  • USD:3176.16 (+18.66) сум
  • EUR:3450.86 (+0.97) сум
  • RUB:49.15 (+0.65) сум

Вопрос недели

Подходит ли работа в Ташкенте жителю Ташобласти?
Я прописан и проживаю в Кибрайском районе Ташкентской области, в настоящее время не имею постоянной работы. Говорят, что если зарегистрироваться на бирже труда, то мне должны предложить «подходящую» работу. Смогу ли я таким образом получить работу, например, в Мирзо-Улугбекском районе города Ташкента, до которого мне 5 минут езды? Что вообще означает термин «подходящая» работа?
01.12.16
Просмотры: 982