Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Товарлар ва хизматлар учун тўловларни мобил иловалар орқали амалга оширамиз. 5-қисм

23.02.2016

Мамлакатимиз фуқароларига товарлар сотиб олишни ва ҳисобварақлар бўйича тўловларни амалга оширишни енгиллаштирувчи электрон тўлов тизимлари соҳасига экскурсимизни тугаллаймиз. Бугун «Hamkor Mobile» мобил илова ҳақида сўз юритилади.

 

«UPAY» электрон тўловлар сервиси тўғрисидаги олдинги шарҳимизда биз Ўзбекистонда мобил банкингнинг динамик ривожланиши тенденцияси ҳақида айтиб ўтгандик. Айнан тижорат банклари аллақачон ўзлари учун мобил иловаларнинг фойдасини ойдинлаштириб олганликлари ва у ёки бу даражада ўзларининг мобил иловаларини барпо этиш устида  ишлаётганликлари ҳақида сўз юритгандик. Бунинг ҳаммаси шунинг учунки – бу банкка ташриф буюрмай компьютер ёки мобил қурилма ёрдамида ўз банк ҳисобварағини масофадан бошқариш имконияти.

 

Ҳар қандай маъқул келган мобил иловани юклаб олиш мумкин бўлган интернет-дўконлар сайтларини кўриб чиққан ҳолда ҳозирнинг ўзида тижорат банкларидан шунга ўхшаш таклифлар сони ошганлигини кузатиш мумкин. 2013 йил бошида жисмоний шахслар учун  ўзининг «Hamkor Mobile» мобил иловасини чиқарган  «Hamkorbank» Акциядорлик тижорат банки ҳам бундан мустасно бўлмади.

 

 

Hamkor Mobile   

 

«Hamkorbank» АТБ Ўзбекистон бозорида 1991 йилдан буён фаолият кўрсатмоқда. Банк ўз фаолиятини Андижонда бошлаб бугунги кунда республиканинг барча маъмурий марказларини қамраб оладиган филиаллар тармоғини шакллантирган.

 

Банк мутахассислари аллақачон мижозларга масофали хизмат кўрсатишни ривожлантириш билан шуғулланаётирлар – бу  Internet- ва Mobile Banking, шунингдек SMS-хабар берувчилар. Бироқ дастлаб бу хизматлар юридик шахсларга мўлжалланганди. 2013 йилда Hamkorbank замонавий банк хизматлари турларидан бири сифатида жисмоний шахслар учун янги «Hamkor Mobile» мобил банкинг маҳсулотини тақдим қилди.

 

«Hamkor Mobile» иловадан ҳозирча Android платформасида ишлайдиган мобил қурилмалар орқали фойдаланиш мумкин. Бироқ, банк вакилларининг сўзларига кўра, iOS операцион тизимдаги қурилмалар учун иловани ишга тушириш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

 

Ҳозирча эса мобил сервисни Google play дан бепул юклаб олиш мумкин. Бунинг устига ундан ўрнатишни амалга оширгандан кейин «Hamkorbank» электрон тўловлар тизимида рўйхатдан ўтган ҳолда дарҳол фойдаланиш мумкин. Бундан ташқари, ҳар қандай бошқа ҳолатдаги каби SMS-хабар бериш ва Интернетга уланиш зарур. Қайд қиламизки, Hamkor Mobile фақат интернет-канал орқали ишлайди.

 

Фойдаланувчиларга қулайлик бўлиши учун банк сайтидаги «Internet Banking» бўлимига ташриф буюриб, шахсий компьютер орқали фойдаланиш мумкин бўлган мобил илованинг веб-версияси ҳам мавжуд. Бироқ бунда қайд қилиш лозимки, иловалардан интернет орқали фойдаланиш имконияти аввал таърифланган барча иловаларда ҳам мавжуд.

 

 

Имкониятлари

 

Энди «Hamkor Mobile» мобил илова ёрдамида нима учун тўловни амалга ошириш мумкинлиги ҳақида:

 

  • уяли алоқа операторлари хизматлари:  Ucell, Uzmobile CDMA, Uzmobile GSM, UMS, Beeline, Perfectum Mobile; 
  • коммунал хизматлари: Ўзбекэнерго, Ўзтрансгаз; 
  • интернет-провайдерлар хизматлари: SarkorTelecom, Uzоnline, Evo, TPS; 
  • шаҳар телефон алоқаси хизматлари: UZTELECOM; 
  • рақамли телевидение хизматлари: Uzdigital TV, Stars TV.

 

Рўйхатда кўрганимиздек, ҳамкорлар сони нисбатан кўп эмас. Бироқ ишлаб чиқувчилар ўз самарасини таърифлашда Hamkor Mobile ни ўз аналогларидан манфаатли фарқлайдиган айрим ўзига хос имкониятларини кўрсатиб ўтадилар. Мазкур иловадан фойдаланган ҳолда қуйидагиларни амалга ошириш мумкин:

 

  • тизим ичидаги ўтказмалар, бунда мижозлар мустақил равишда ўзларининг пластик карталаридаги маблағларни бошқа шахсларнинг карталарига ўтказишлари мумкин; 
  • «Hamkorbank» АТБ тизимида расмийлаштирилган кредитларни сўндириш учун тўловни амалга ошириш; 
  • товарлар ва хизматларни сотиб олиш учун бир марталик тўловларни амалга ошириш; 
  • пластик карта, омонатлар ва кредитлар бўйича баланс ва ҳисобварақлар ҳолатини, шунингдек бир нуқта орқали транзакциялар тарихини кўриб чиқиш; 
  • мамлакатнинг бошқа ҳар қандай  банкининг пластик карталар тизимига (UzCard EMV) уланиш.

 

Лекин биз бу ерда ҳам одатдан ташқари ҳеч нарса кўрмаймиз. Кўриниб турибдики,  Hamkor Mobile илова асосан мижозларнинг бевосита Hamkorbank  билан ўзаро муносабатларига қаратилган. Бу ҳақда банкнинг сайтида ҳам шундай баёнот берилган: Hamkor Mobile – бу Hamkorbank мижозлари ҳисобланадиган юридик шахс ва хусусий тадбиркорлар учун мобил илова. Бу ерда ҳаммаси мантиқий тарзда – шунинг учун банклар ўзларининг фирма мобил иловаларини яратишмоқда.

 

Hamkorbank вакилларининг баёнот беришларича, мобил иловани яратиш ва ишга туширишда кўзда тутилган энг асосий мақсад, – банк билан масофали ўзаро ҳамкорлик учун мижозларга қўшимча қулай шароитлар яратиш. Ва фойда олиш бирламчи вазифа бўлмаган – мобил илова ёрдамида тўловларни ўтказиш бўйича барча хизматлар бепул, бундан маблағларни бошқа жойга ўтказиш ва кредитни сўндириш мустасно. Бу хизматлар учун унча катта бўлмаган комиссия фоизлари ундирилади.

 

Қайд қилиш жоизки, жисмоний шахслар учун  Hamkor Mobile илова функционали анча тўкис кўринади. Масалан, банкнинг корпоратив мижозлари жумласидан бўлган ушбу сервисдан фойдаланувчилар қуйидаги имкониятларга эгалар:

  • тўлов топшириқномаларини жўнатиш; 
  • бюджетга тўловларни ўтказиш; 
  • ҳисобварақлар бўйича операциялар тўғрисидаги ахборотдан куну тун фойдаланиш; 
  • кўчирмаларни шакллантириш; 
  • валюталар курси ўзгаришини кузатиш; 
  • тўлов топшириқномалари шаблонларини яратиш; 
  • интернет-банкда яратилган шаблонлар бўйича тўловларни амалга ошириш; 
  • шартномалар, блокланган ҳисобварақлар ва картотекадаги ҳисобварақларни кўриб чиқиш.

 

Бу ҳам тушунарли, чунки даставвал банк масофали хизмат кўрсатиш имкониятларини юридик шахслар учун  яратган эди.

 

Мобил банкингни такомиллаштириш устида ишлаш учун банк мижозлари билан қайта алоқа йўлга қўйилган бўлиб, улар мобил илова иши тўғрисидаги фикр-мулоҳазаларини   Hamkorbank сайтида қолдиришлари мумкин. У ерда баёнот берилганидек: Hamkorbank кейинчалик ҳам фойдаланувчиларга замонавий ва инновацион ечимлар таклиф қилган ҳолда мобил банкинг имкониятларини ривожлантиради.

 

 

Михаил ВИШНЯКОВ, мухбиримиз. 

 

Мавзу бўйича материаллар:

 

Товарлар ва хизматлар учун тўловларни мобил иловалар орқали амалга оширамиз. 1-қисм

 

Товарлар ва хизматлар учун тўловларни мобил иловалар орқали амалга оширамиз. 2-қисм

 

Товарлар ва хизматлар учун тўловларни мобил иловалар орқали амалга оширамиз. 3-қисм

 

Товарлар ва хизматлар учун тўловларни мобил иловалар орқали амалга оширамиз. 4-қисм

Курс валют

2016-11-29
  • USD:3176.16 (+18.66) сум
  • EUR:3450.86 (+0.97) сум
  • RUB:49.15 (+0.65) сум

Вопрос недели

Подходит ли работа в Ташкенте жителю Ташобласти?
Я прописан и проживаю в Кибрайском районе Ташкентской области, в настоящее время не имею постоянной работы. Говорят, что если зарегистрироваться на бирже труда, то мне должны предложить «подходящую» работу. Смогу ли я таким образом получить работу, например, в Мирзо-Улугбекском районе города Ташкента, до которого мне 5 минут езды? Что вообще означает термин «подходящая» работа?
01.12.16
Просмотры: 998